← Назад
Решение #724902 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 9 декабрь
4-2101-2201/5033-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчисиси М.Жамиловнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х” масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “А” хусусий корхонасига тақдим
этилган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
“Х” унитар корхонасининг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “А” хусусий корхонасидан 183.291.685 сўм асосий қарз ва
146.633.348 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг
128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиларли иштирокисиз тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб,
даъвонинг пеня қисмини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича
муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар “Х”
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “А” хусусий корхонаси ўртасида
02.04.2022 йилда 575.000.000 сўмлик маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 48сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар шартномада келишилган
шартларда ва миқдорда полиэтилен қувур маҳсулотларини етказиб бериш,
жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва тўловларни амалга
оширишни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, олинган
маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномага жами 183.291.685 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолатлар шартнома, ҳисоб-фактуралар, бир томонлама таққослаш
далолатномалари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Шу боис, суд даъво талабининг 183.291.685 сўм асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун
146.633.348 сўм миқдорида пеня ундириб беришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида жавобгар етказиб
берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун даъвогарга ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, лекин
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи миқдорида пеня тўлаши
белгиланган.
Даъвогар томонидан пеня асосли киритилган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг
4-бандига кўра, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда
унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини,
даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида
даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг
миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини 13.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан 6.598.500 сўм давлат божи
республика бюджетига ундиришни, шунингдек жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А” хусусий корхонасидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 183.291.685 сўм асосий қарз, 13.000.000 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “А” хусусий корхонасидан 6.598.500 сўм давлат божи республика
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Навоий вилоят
судига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Судья
Б.Джумаев