← Назад
Решение #724903 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| амда мазкур Кодекс | 2033 | — | code_article | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2022 йил 9 декабрь
4-1603-2202/хххх-сонли иш
раислигида, даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “ХХХХХ га нисбатан жавобгардан 1 315 000 сўм асосий қарз ва
536 750 сўм пеня, жами 1 851 750 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
жавобгар “ХХХХХ га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида Чуст туман 74-сонли умумий ўрта таълим мактаби
иштирокида ушбу мактабга тегишли бўлган Наманган вилояти, Чуст
тумани, “Наврўз” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 97-уй манзилида жойлашган
ошхона биносининг 83,02 кв.м.дан иборат бўлган майдонини ижарага
бериш бўйича 46-сонли “Бино ва иншоотларни ижарага бериш”
шартномаси тузилганлиги, бироқ жавобгар “NILUFAR MEGA LUKS”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб
юритилади) томонидан шартнома бўйича ижара ҳақи учун тўловлар ўз
вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгар МЧЖ
ҳисобидан 1 315 000 сўм асосий қарз ва 536 750 сўм пеня, жами
1 851 750 сўм ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар 2022 йил 14 ноябрь куни жавобгарга почта хизмати
орқали юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда - “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик
иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур
Кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво
аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг
кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар
илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилмоқда.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси
ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво ариза жавобгарга 2022 йил 14 ноябрь куни юборилган
бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу
Кодекснинг
2034-моддаси
олтинчи
қисмига
кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади,
далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал
қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “NILUFAR MEGA
LUKS” МЧЖ (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс Чуст туман 74-сонли умумий
ўрта таълим мактабига (балансда сақловчи) иштирокида ушбу мактабга
тегишли бўлган Наманган вилояти, Чуст тумани, “Наврўз” МФЙ, Ипак йўли
кўчаси 97-уй манзилда жойлашган ошхона биносининг жами 83,02 кв.м.ни
ташкил этуви майдонини ижарага бериш бўйича 2021 йил 11 февраль
август куни 46-сонли шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига
Наманган вилояти Чуст тумани, “Наврўз” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 97-уй
манзилда жойлашган ошхона биносининг жами 83,02 кв.м.ни ташкил
этуви майдонини ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул
қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни
лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 3-иловасига мувофиқ 2021 йилнинг
январ ойидан 2022 йилнинг май ойига қадар муддатга тузилиб, ижара
ҳақи ҳар ой 210 000 сўмдан жами 2 870 000 сўм қилиб белгиланган.
Мазкур шартноманинг 4.1- банди ва 3-иловасига асосан “Ижарага
олувчи” “Ижарага берувчи”га белгиланган ойнинг ўнинчи кунидан
кечиктирмасдан ижара ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаб бериш
мажбуриятини олган, бироқ жавобгар ижара шартномаси шартларига
риоя қилмасдан белгиланган ва келишилган муддатда тўланиши лозим
бўлган ижара тўловини тўлиқ амалга оширмасдан, қисман тўловни амалга
ошириб келган. Натижада 1 315 000 сўм асосий қарз келиб чиққан.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 31 октябрь
кунги ижара тўловларидан бўлган қарзларни тўлаш ҳақидаги 01-05/1108сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур қаздорлик ҳолати ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси билан
тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунининг 32-моддасига асосан даъвогар томонидан жавобгар ижара
ҳақи бўйича тўловни кечиктирганлиги учун неустойка ҳисобланиб,
жавобгардан 536 750 сўм пеня ундириш сўралган.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 9
декабрь кунги 0108/01-06-сонли маълумотномада жавобгар суд
муҳокамаси кунига қадар қарздорликни тўлиқ бартараф этганлиги
кўрсатилган.
Шу сабабли, гарчи даъво асосли киритилган бўлсада, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик ихтиёрий равишда
бартараф этилганлиги сабабли суд аризани қаноатлантириш рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилади.
Шунга кўра суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқорида баён этилганларга асосан, ЎзР ИПКнинг 118, 176-179, 180,
1
203 -2035-моддалари қўллаб, суд
Жавобгар “NILUFAR MEGA LUKS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 24 000 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан
кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса,
ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V
бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса
суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
А.Р. Мухиддинов