Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/479 Дата решения 24.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378232 Claim ID 2784833 PDF Hash 99bd077c47b31e1d... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 26
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди ва 227-моддаси банди ва 227 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
исми ва 61-моддаси исми ва 61 law
декабрдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддаси декабрдаги ажрими билан ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
октябрдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддаси октябрдаги ажрими билан ЖК 74 law
июндаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддаси июндаги ажрими билан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 171-моддаси банди ва 171 law
октябрдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддаси октябрдаги ажрими билан ЖК 74 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди ва 227-моддаси банди ва 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 32-моддаси збекистон Республикаси ЖК 32 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/479-сонли 2025 йил апрель ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режими орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Ахмаджонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Э.Тайиров, жабрланувчи Б.Муродовнинг иштирокида, Ахмаджонов Асадбек Маъмуржон ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ахмаджонов Асадбек Маъмуржон ўғли (AXMADJONOV ASADBEK MA’MURJON O’G’LI), 1999 йил 16 август куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туман судининг 2016 йил 29 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57,59,61моддалари тартибида 2 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланиб, 1 йил синов муддати белгиланган, жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2017 йил 4 январдаги ажрими билан тайинланган жазодан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “...амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди “б” кичик бандига асосан озод этилган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туман судининг 2017 йил 27 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57,59,61-моддалари тартибида 2 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти кассация судлов ҳайъатининг 2018 йил 6 февралдаги ажримига кўра, ҳукм ўзгартирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги 3) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туман судининг 2018 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туман судининг 2018 йил 15 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида 2 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг 2018 йил 21 декабрдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 5) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар судининг 2019 йил 25 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2020 йил 8 октябрдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 6 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромад ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2021 йил 16 июндаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 11 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 6) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 18 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 171-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 5 йил 3 ой 2 шаҳар судининг 2024 йил 11 октябрдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 1 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 7) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 18 мартдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо ўтаётган, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, А.Ортиқов қишлоғи, “Баҳор” МФЙ, “Шодиёна” кўчаси, 5-уйда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Ахмаджонов Асадбек Маъмуржон ўғли хафли рецидивист бўла туриб, такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 14 декабрь куни соат 23:00ларда Чилонзор тумани, “Нафосат” МФЙ, 24-уйда жойлашган “VIVA HOSTEL” номли меҳмонхонанинг 20-хонасида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Муродов Бахтиёр Бахрамовичга тегишли баҳоси 1.500.000 сўмлик қора рангли “RedMi 12 Pro” русумли уяли телефон аппарати, 100.000 сўмлик қуватлаш воситасини ҳамда Б.Муродовга тегишли бўлган автомашина пултини олиб, автотураргоҳда бўлган Б.Муродовга тегишли давлат рақам белгиси 80R899YA бўлган “Cobalt” русумли автомашинани бошқарув пулти орқали очиб, автомашинанинг салон қисмидаги бар ичидан Б.Муродовга тегишли 10.000.000 сўм миқдордаги пул маблағларини, 1.300.000 сўмлик барсеткасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи А.Ахмаджонов суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 14 декабрь куни соат тахминан 10:15да Чилонзор тумани 8 мавзеда жойлашган “VIVA HOSTEL” номли меҳмонхонага дам олиш учун борганлигини, меҳмонхона ходимига 100.000 сўм 3 берганидан сўнг уни 20-хонага жойлашганлигини, ушбу хона икки кишилик бўлганлиги учун унинг чап тарафдаги караватига Бахтиёр исмли киши жойлашган эканлигини, сўнгра шу куни Бахтиёр ака соат тахминан 23:00да киракашлик қилиб меҳмонхонага келганлигини ва ювинишга кирганлигини, шу пайтда у вазиятдан фойдаланиб қувватлаш воситасида турган Бахтиёр акага тегишли бўлган “RedMi 12 Pro” русумли телефон аппаратини, қувватлаш воситасини, бир пачка сигаретларини ва автомашина пултини олиб ташқарига чиққанлигини ва Бахтиёр акага тегишли давлат рақами 80R899YA бўлган “Cobalt” русумли автомашинани пулт орқали очиб, автомашина ичига ўтириб, бардачокни очиб, барсеткани олиб автомашинадан тушганлигини ва автомашина пултини багаж устига қўйиб кетганлигини, шундан сўнг Тошкент вилояти Янгийўл туманига кетганлигини, барсетка ичини очганида Бахтиёр акага тегишли паспорт, банк ҳужжатлари ва 2 дона банк картаси бор эканлигини кўрганлигини, уларни ўзимнинг сумкасига солиб қўйиб, барсеткасини ташлаб юборганлигини, 2025 йил 15 декабрь куни соат 09:00да Янгийўл бозорида номаълум шахсга “RedMi 12 Pro” русумли телефон аппаратини ўзиники деб ишонтириб 700.000 сўмга сотиб юборганлигини ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлигини, барсетка ичида 10.000.000 сўм пул маблағлари бўлмаганини маълум қилиб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи А.Ахмаджонов эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Б.Муродов суд мажлисида, ҳозирда Тошкент шаҳрида “Яндекс” мобил иловаси орқали ҳайдовчилик билан шуғулланиб келишини, 2024 йилнинг 10 декабрь куни Тошкент шаҳрига келиб, Чилонзор тумани, 08-мавзесида жойлашган “VIVA HOSTEL” мехмонхонасига борганлигини ва шу мехмонхонанинг 20-рақамли умумий хонасига жойлашганлигини, у яшаб келаётган ушбу хона 2 киши учун мўлжалланганлигини, у келган вақтда ушбу хонада фақат ўзи яшаб келганлигини, 2024 йилнинг 14 декабрь куни соат 22:00 да ишларини тугатиб, мехмонхонага келганини ва у яшаб келаётган ушбу 20-рақамли хонасида унга шерик бўлиб нотаниш бир йигит жойлашганлигини билганини, шундан сўнг ушбу йигит билан танишиб, оз вақт гаплашиб ўтирганини ва бу йигит Ахмаджонов Асадбек эканлигини билганини, соат тахминан 23:00 да ўзига тегишли бўлган “RedMi 12 Pro” русумли телефон аппаратини шу хонада қувватлагичга қўйганлигини, ўзига тегишли, давлат рақами 80 R 899 YA бўлган “Cobalt” русумли автомашинанинг калитини ўзи 4 ётадиган ёстиқ тагига қўйганини ва ювиниш хонасига кирганлигини, тахминан 30 дақиқадан сўнг ювиниш хонасидан чиқиб телефон аппаратини ишлатмоқчи бўлиб қараганида, қувватлагичда турган “RedMi 12 Pro” русумли телефон аппарати ва ёстиқ тагидаги ўзига тегишли, давлат рақами 80 R 899 YA бўлган “Cobalt” русумли автомашинанинг калити йўқолганлигини билганини, Ахмаджонов Асадбек йўқлигини билганидан сўнг, мехмонхона қабул бўлимига учрашганини, мехмонхона администраторлари Ахмаджонов Асадбекни кўрмаганликларини айтишганини, шундан сўнг мехмонхона ёнида қўйилган ўзига тегишли, давлат рақами 80 R 899 YA бўлган “Cobalt” русумли автомашинани бориб текширганида, автомашина ойнасидан салон қисмидаги бар очиқлигини кўрганини, автомашинани ташқи томондан кўздан кечирганида, автомашина орқа ойнаси ва юкхона қисми орасида автомашина калити турганлигини кўрганини, шундан сўнг 102 рақами орқали ИИБ ҳодимларига ҳабар берганлигини, автомашинани очиб қаранида салон қисмидаги бар ичида бўлган 10.000.000 сўм миқдоридаги пуллари ва салондаги бардачок ичида турган барсеткаси ҳам йўқолганлигини билганлигини, ҳозирда ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспорти ва банк пластик карталарини қайтариб олганлигини, бироқ унга нисбатан етказилган моддий зарар қопланмаганлигини, шу боис, судланувчидан унга нисбатан етказилган моддий зарарни ундириб беришни ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Бундан ташқари, судланувчи А.Ахмаджоновнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, айбига иқрорлик аризаси, видеони кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш баённомаси ва унга илова фотосуратлар, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ахмаджоновни ҳар икки эпизод бўйича алоҳида-алоҳида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблаб нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 32-моддасига кўра, жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади деб кўрсатилган. Шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмига кўра, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят 5 этилган деб топилмайди деб қайд этилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, А.Ахмаджонов 2024 йил 14 декабрь куни соат 23:00да Чилонзор тумани, Нафосат МФЙ, 24-уйда жойлашган “VIVA HOSTEL” номли мехмонхонанинг 20-рақамли хонасида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Муродов Бахтиёр Бахрамовичга тегишли баҳоси 1.500.000 сўмлик қора рангли “RedMi 12 Pro” русумли телефон аппарати, 100.000 сўмлик қуватлаш воситаси ҳамда “Cobalt” русумли автомашинани бошқарув пултини қаровсиз қолганлигидан фойдаланиб, ўғирлик йўли билан қўлга киритган, шундан сўнг, у ўз ҳаракатларини давом эттириб, шу куни соат 23:10да фуқаро Б.Муродовга тегишли давлат рақам белгиси 80R899YA бўлган, “Cobalt” русумли автомашинанинг салон қисмидаги бар ичида бўлган Б.Муродовга тегишли 10.000.000 сўм пулини, 1.300.000 сўмлик барсеткасини ўғирлаган. Мазкур ҳолатда судланувчи А.Ахмаджоновнинг ҳаракатлари ягона қасд билан қамраб олинган бўлиб, Б.Муродовга тегишли бўлган телефон аппаратини ўғирлаш вақтида унга тегишли бўлган автомашинанинг пултини ҳам қўлга киритган, яъни унда автомашинада мавжуд бўлган мулкни ҳам талон-тарож қилиш қасди пайдо бўлган ва жиноят бир вақтда содир қилинган. Юқоридаги қонун талаби ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд А.Ахмаджоновнинг ҳаракатларида жиноятнинг такрорийлик белгиси мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, А.Ахмаджоновнинг жиноий ҳаракатини “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран (2025 йил 18 мартдаги ҳукмга нисбатан), жабрланувчи Б.Муродовга тегишли баҳоси 1.500.000 сўмлик “RedMi 12 Pro” русумли уяли телефон аппаратини, 100.000 сўмлик қуватлаш воситасини, 1.300.000 сўмлик барсеткасини ҳамда 10.000.000 сўм миқдордаги пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан кквалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-банди 1 ва 2-хатбошиларида, “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз 6 Қонун мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъектив томони айб тўғри қасд шаклида, ғаразли ёки бошқа паст ниятлар (қасос, рашк ва бошқалар) мавжуд бўлиши шартлиги билан тавсифланади. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи А.Ахмаджонов воқеа куни жабрланувчи Б.Муродовга тегишли бўлган автомашинадан унга тегишли бўлган барсеткасини ўғирлаш жараёнида, барсетка ичида Б.Муродовга тегишли бўлган фуқаролик паспорти, банк карталари ва бошва ҳужжатлари борлигини билмаган ва А.Ахмаджоновнинг қасди ушбу ҳужжатларни эгаллашга қаратилмаган. Судланувчи А.Ахмаджонов барсеткани очиб қараганида, унда Б.Муродовга тегишли фуқаролик паспорти, банк пластик карталари ва бошқа ҳужжатлари борлигини кўриб, ҳужжатларга ҳеч қандай шикаст етказмасдан, уларни йўқотмасдан, ўз сумкасига олиб қўйган, дастлабки тергов жараёнида ушбу ҳужжатлар жабрланувчи Б.Муродовга тилхат асосида қайтарилган. Дастлабки тергов ва суд тергови даврида судланувчи А.Ахмаджоновни ғараз ёки паст ниятларда Б.Муродовнинг шахс фуқаролик паспорти, банк пластик карталари ва ҳужжатларини эгаллаш мақсади бўлганлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида белгиланган бирор бир алоқадор, мақбул ва ишончли далил билан тасдиғини топмади. Бундан ҳолатда, суд судланувчи А.Ахмаджоновнинг ҳаракатида Б.Муродовнинг фуқаролик паспорти, банк пластик карталари ва ҳужжатларини эгаллаб, нобуд қилиш жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан ортиқча айб эълон қилинганлиги сабабли унинг айбловидан мазкур моддани чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига сосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Суд, судланувчи А.Ахмаджоновга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. 7 амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи А.Ахмаджоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, муқаддам судланганлигини, жабрланувчига нисбатан етказилган зарар қопланмаганлигини инобатга олиб, унга айбланатган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни шунингдек, мазкур ҳукм бўйича содир этилган жиноят, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 18 мартдаги ҳукмига қадар содир этилганини инобатга олиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, жиноят иши бўйича ашвий далил деб эътироф этилган Б.Муродовнинг фуқаролик паспорти, банк пластик карталари ва бошқа ҳужжатларни Б.Муродовга қайтарилганлигини инобатга олишни ва бир дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд А.Ахмаджоновдан жабрланувчи М.Муродовни фойдасига 12.900.000 сўм етказилган моддий зарарни ундиришни ҳамда жабрланувчига етказилган маънавий зарарни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ахмаджонов Асадбек Маъмуржон ўғли (AXMADJONOV ASADBEK MA’MURJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. 8 Маъмуржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 (олти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2024 йил 20 декабрдан бошлаб ҳисоблансин. А.Ахмаджоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Судланувчи Ахмаджонов Асадбек Маъмуржон ўғлидан жабрланувчи Муродов Бахтиёр Бахрамович фойдасига 12.900.000 (ўн икки миллион тўққиз юз минг) сўм моддий зарар ундирилсин. Жиноят иши бўйича ашвий далил деб эътироф этилган Б.Муродовнинг фуқаролик паспорти, банк пластик карталари ва бошқа ҳужжатлари Б.Муродовга қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят иш ҳужжатларида сақлансин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 9 А.А.Мухиддинов