← Назад
Решение #725199 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
2022 йил ------------ 4-1107-2201/----------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ----------- раислигида,
судья ёрдамчиси ------------ котиблигида, даъвогар “---------------” МЧЖ
жавобгар “---------------” МЧЖ ҳисобидан 56 501 200 сўм асосий қарз, 16
950 360 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар
вакиллари ----- (рахбар), ---------- (ишончнома асосида), (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“---------------” МЧЖ (сотувчи) ва “---------------” МЧЖ (харидор)
ўртасида 2022 йил 16 февралда 08-сонли олди-сотди шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар сотувчи томонидан шартноманинг
1.1-бандида назарда тутилган миқдор ва қийматда профнастил
махсулотларини жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса 100 фоиз
олдиндан тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар сотувчи томонидан ўз
мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 56 501 200 сўмлик маҳсулот
етказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан маҳсулот қиймати
тўлаб берилмаганлиги ва натижада 56 501 200 сўм асосий қарздорлик
вужудга келганлиги важлари билан даъвогар “---------------” МЧЖ судга
даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар “---------------” МЧЖ ҳисобидан 56
501 200 сўм асосий қарз, 16 950 360 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво ариза
талабларини қўллаб – қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини
қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда тарафлар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, олди-сотди шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга 56 501 200 сўмлик маҳсулот етказиб берилган
бўлиб, жавобгар томонидан ушбу маҳсулот тўлиқ қабул қилиб олинган
ва маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаган, натижада 56 501 200 сўм
асосий қарз вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги ушбу
асосий қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари, хусусан 2022 йил
22 мартдаги 12-сонли ҳисоб-фактура, 2022 йил 15 мартдаги 3-сонли
ишончнома ва даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг фойдасига 56 501 200 сўм
асосий қарз суммаси ундирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 5.1-бандига асосан даъвогар жавобгардан
16 950 360 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан харидор 100 фоиз олдиндан
тўловни амалга оширилиши лозим.
ойида етказиб берилган бўлса-да, жами 56 501 200 сўмлик маҳсулот
учун бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган.
Шартноманинг 5.1-бандига асосан маҳсулот ҳақи ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, харидор томонидан сотувчига ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи
миқдорда, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 30 фоизидан
ортмаган миқдорда пеня тўлаши тўғрисида келишилган.
Суд даъвогарнинг мазкур талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки,
жавобгар
томонидан
шартнома
шартлари
лозим
даражада
бажарилмаган, шартномаларда белгиланган муддат бузилган ҳолда
тўловлар амалга оширилмаган. Шунингдек, даъвонинг пеня ундириш
қисмини рад этиш ёки уни камайтириш учун қонуний асослар мавжуд
эмас. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра даъвогарнинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши
лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан давлат божи, почта харажати жавобгар
зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, ИПК 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “---------------” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “---------------” МЧЖ фойдасига 56 501 200 сўм асосий
қарз, 16 950 360 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати ва 734 515 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
-------------