Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1472 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоққурилишбанк давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Бувайдо саховати 24 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1001996 Claim ID 2964667 PDF Hash 6915f384ed9973fc... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онунинг 15-моддаси онунинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
збекистон Республикаси ИПК 107-моддаси збекистон Республикаси ИПК 107 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бўстон туман 4-1703-2202/1472-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида, жавобгарлар «Бувайдо саховати 24” масъулияти чекланган жамият ва «Муносиб савдо саноат” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили У.Мирзаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади) АТБ “Қишлоққурилишбанк” (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Бувайдо саховати 24” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ҳамда «Муносиб савдо саноат” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда матнда “Қўшимча жавобгар” деб аталади)дан 1 281 985 272 сўм кредит қарздорлиги ва суд харажатини ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 14 октябрда 00427-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан наслдор қора мол сотиб олиш учун 1 249 880 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд кунига қадарли қисман тўловлар амалга оширилганлигини, фоиз қарздорлик бўйича жавобгар томонидан 33 153 409 сўм тўлов амалга оширилганлигини, мавжуд қарздорликларни тўлов жадвали асосида тўлашга келишилганлигини, медиатив келишув уч томонлама тасдиқланганлигини билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Чунки, медиатор С.Б.Назаркулов профессионал медиатор реестрига киритилган. Тарафлар суд муҳокамасига қадар низони хал қилиб, томонлар ўртасида шартнома бўйича қарздорликни медиатив келишувда кўрсатилган муддатларда тўлаб беришга келишиб, низони якунлаш мақсадга мувофиқлиги сабабли тарафлар ихтиёрий равишда медиатор иштирокида медиатив келишувини имзолашган. ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Мазкур Қонунинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳишистаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ИПК 107-моддасининг 1-қисм 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Тарафлар медиатив келишувда тарафлар қарздорликни ўзаро келишилган муддатда тўлашга ўзаро келишишганлигини инобатга олиб суд, тақдим этилган медиатив келишувни қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Мазкур ҳолатда судга даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлиги, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли суд иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирмасликни, шунингдек медиатив келишувнинг 3-қисми “в” бандида даъвогар томонидан судга қадар тўланган 24 000 сўм почта харажати жавобгар томонидан тўлаб берилиши қайд этилган. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 12, 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2202/1472-сонли иш бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишуви иш юритувига қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “Қишлоққурилишбанк” манфаатида, жавобгарлар «Бувайдо саховати 24” масъулияти чекланган жамият ва «Муносиб савдо саноат” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 1 281 985 272 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги 2022 йил 5 октябрь кунги №ЮБ-1/AN-00-24558-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. «Бувайдо саховати 24” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТБ “Қишлоққурилишбанк” фойдасига олдиндан почта харажати чун тўланган 24 000 сўм ундирилсин. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Ш.Абдухаликов