Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4911 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий кон-металлургия комбинати акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Иссиқлик Манбаи Давлат унитар корхонаси
Source ID 1001986 Claim ID 2986592 PDF Hash a796b9d4eec98caa... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2022 йил 9 декабрь 4-2101-2102/4913-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Марказга нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда-даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Марказдан (бундан буён матнда-жавобгар) 6.076.960 сўм икки карра ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида фуқаролар Г.Ҳ. ва О.Ғ. жалб қилинган. Белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, жавобгар вакили ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар амалдаги қонун талабларига зид равишда бўш турган давлат объектини Марказни хабардорлигисиз ижарага берганлиги аниқланганлигини, кейин унга жарима ҳисобланиб ихтиёрий тўлашлиги учун талабнома юборилганлигини, лекин жавобгар ҳисобланган жаримани тўлашдан бош торганлиги сабабли судга даъво билан чқишга мажбур бўлганлигини, шу сабабли жавобгарда ҳисобланган жаримани ва олдин тўланган почта харажати ундириб беришни сўради. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишда мавжуд ёзма далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорнинг 3-бандида, давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 17 июнь куни Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудуддий бошқармаси ходимлари томонидан Марказ балансидаги давлат объектидан 5,6 кв.м.дан фуқаро Г.Ҳ., 11,5 кв.м.дан О.Ғ. уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирмаган ҳолда фойдаланаётганлиги аниқланган ҳамда бу ҳақда Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудуддий бошқармаси, балансдан сақловчи, фуқаро Ғ.Ҳ. ва О.Ғ. иштирокида маълумотнома тузилган. Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 6-бандида, “Белгилансинки давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар. Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади” деб қайд этилган. Даъвогар юқоридаги ҳукумат қароридан келиб чиқиб, жавобгарга 2019 йил 1 август кунидан 2022 йил 17 июнь кунигача ҳисобланган ижара тўлови суммасини икки баравари миқдорини 10 кунлик муддат ичида ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида 2022 йил 21 июль куни 05-05/171-сонли талабнома билан мурожаат қилган. Аммо, жавобгар томонидан талабномага нисбатан муносабат билдирилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд, даъвогар томонидан жавобгар балансидаги давлат объекти ҳисобланадиган объектининг 5,6 кв.м.дан шартномасиз яъни 2019 йил 1 августдан 2022 йил 17 июнь кунига 1.875.310 сўм бўлиб, унинг икки баравар миқдори 3.750.621 сўм, 11,5 кв.м.дан шартномасиз яъни 2022 йил 1 январдан 2022 йил 17 июнь кунига 1.163.169 сўм бўлиб, унинг икки баравар миқдори 2.326.339 сўм, жами 6.076.960 сўм тўғри ҳисобланган деб баҳолайди. Шунга кўра, суд даъво аризасидаги талаб асосли деган хулосага келиб, уни қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини, республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Марказдан: - даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 6.076.960 сўм икки карра ижара тўловини ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари: - республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест) келтиришга ҳақли. Судья Б.А.Джумаев