← Назад
Решение #725309 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
4-1107-2201/--------сонли иш
Оҳангарон шаҳри
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида,
судья ёрдамчиси --------- котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТИБ "-------------"
манфаатида жавобгарлар "-------------" МЧЖ ва "-------------" МЧЖга
нисбатан жавобгарлардан жами 11 728 677 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш, жавобгар
"-------------" МЧЖга давлат рақами -------------, двигател рақамсиз, кузов
рақамсиз, шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001 йилда ишлаб
чиқарилган гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган “LECITRAILLER”
русумли ярим тиркамани гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш ва
кафиллик шартномасини муддатини 2023 йил 05 февралга қадар
узайтириш мажбуриятини юклаш ҳамда кредит қарздорлик ундирувини
гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АТИБ "-------------" манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "-------------" МЧЖ ва "-------------"
МЧЖга нисбатан жавобгарлардан жами 11 728 677 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундиришни, жавобгар
"-------------" МЧЖга давлат рақами -------------, двигател рақамсиз, кузов
рақамсиз, шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001 йилда ишлаб
чиқарилган гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган “LECITRAILLER”
русумли ярим тиркамани гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни ва
кафиллик шартномаси муддатини 2023 йил 05 февралга қадар
узайтириш мажбуриятини юклашни ҳамда кредит қарздорлик
ундирувини гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ судга
ариза ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгарнинг 2022 йилнинг
07 декабрь куни ҳолатида 2 933 823 сўм асосий кредит қарздорлиги,
75 520 сўм фоиз қарздорлиги жами кредит ва унга ҳисобланган
фоизллардан бўлган қарздорлиги 3 009 343 сўмни ташкил қилишини
маълум қилиб, суддан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни ва
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар, қўшимча жавобгар вакили ва ССП вакили суд
мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд,
шунингдек, ССП судга ариза тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи
қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъво
аризани
қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит)
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва "-------------" МЧЖ ўртасида
06.08.2019 йилда 1916-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра банк 36 ой муддатга, йиллик 25 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти
билан 33 250 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши, жавобгар
эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда
қайтариш мажбуриятини олган.
2020 йил 24 мартда 06.08.2019 йилдаги 1916-сонли кредит
шартномасига 1916/1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган ва
унга кўра кредитдан фойдаланиш ва қайтариш муддати 2023 йил
05 февралга қадар узайтирилган.
Кредит таъминоти сифатида 06.08.2019 йилдаги 2-сонли
кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгар "-------------"
МЧЖнинг кафиллиги қабул қилинган.
“Банк”, “Қарздор” ва “Кафил” – "-------------" МЧЖ ўртасида
тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига биноан “Қарздор”
“Банк”дан олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги
мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда
“Кафил” кредит шартномаси бўйича ҳозирги пайтда мавжуд бўлган ёки
шунингдек келгусида содир бўлиши мумкин бўлган мажбуриятнинг
жавобгарлигини ўз зиммасига олган. ФКнинг 292-моддасининг биринчи
қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз
мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномасининг 6.5-бандига асосан мазкур шартнома
тарафлар имзолагандан кейин кучга киради ва тарафлар
мажбуриятларини бажаргунга қадаор амал қилади.
Бундай ҳолатда, кафил "-------------" МЧЖ жавобгар "-------------"
МЧЖнинг кредит қарздорлигининг қайтарилиши бўйича тенг жавобгар
бўлиб ҳисобланади.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида қарз олувчи жавобгар
"-------------"
МЧЖ
кредит
маблағи
ҳисобига
сотиб
олиниши
режалаштирилган ярим тиркамани гаровга қўйиш мажбуриятини олган.
Кредит шартноманинг 6.1.7-бандига асосан қарздор томонидан
кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган тақдирда банк
кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва ундирувни
кредит таъминотига қаратишга ҳақлилиги белгиланган.
Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга
33 250 000 сўм кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан
кредитни қайтариш графигига риоя қилинмасдан, натижада 7 823 530
сўм асосий кредит қарздорлик ва 3 905 147 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлик жами 11 728 677 сўм кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган қарздорлиги мавжудлиги, судга даъво тақдим
қилингандан кейин қарздорлик қисман сўндирилганлиги, суд мажлиси
куни ҳолатида 2 933 823 сўм асосий кредит қарз ва 75 520 сўм фоиз қарз
жами 3 009 343 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган
қарздорлик мавжудлиги ва ушбу қарздорлик бугунги кунга қадар
қайтарилмаганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни
солидар тартибда ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгар "-------------"
МЧЖ ва қўшимча жавобгар "-------------" МЧЖ ҳисобидан даъвогар
фойдасига солидар тартибда 2 933 823 сўм асосий кредит қарздорлиги,
75 520 сўм фоиз қарздорлиги жами 3 009 343 сўм кредит ва унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар "-------------"
МЧЖга кредит шартномасига асосан давлат рақами -------------, двигател
рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001
йилда ишлаб чиқарилган гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган
“LECITRAILLER” русумли ярим тиркамани гаровга қўйиш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Кредит шартномасининг 5.2.2-бандига асосан қарз олувчи жавобгар
"-------------" МЧЖ кредит таъминоти сифатида кредит маблағи ҳисобига
сотиб олиниши режалаштирилган ярим тиркамани гаровга қўйиш
мажбуриятини олган.
Бироқ, "-------------" МЧЖ томонидан кредит шартномаси бўйича
олинган мажбурияти бажарилмаган, кредит маблағи ҳисобига сотиб олинган
ярим тиркама гаровга қўйилмаган.
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгарга кредит маблағи ҳисобига сотиб
олинган давлат рақами -------------, двигател рақамсиз, кузов рақамсиз,
шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001 йилда ишлаб чиқарилган
гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган “LECITRAILLER” русумли
ярим тиркамани гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш талаби асосли бўлиб,
у қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек даъвогар даъво аризасида кредит қарздорликни
ундирувини давлат рақами -------------, двигател рақамсиз, кузов рақамсиз,
шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001 йилда ишлаб чиқарилган
гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган “LECITRAILLER” русумли
ярим тиркамага қаратишни сўраган.
Бироқ, мазкур ҳолатда кредит шартномаси бўйича мол-мулк гаровга
қўйилмаган.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар "-------------"
МЧЖга кафиллик шартномаси муддатини 2023 йил 05 февралга қадар
узайтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Бироқ ушбу 06.08.2019 йилдаги 2-сонли кафиллик шартномаси
06.08.2019 йилдаги кредит шартномаси бўйича “Қарздор” “Банк”дан
олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини
бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил” кредит
шартномаси бўйича ҳозирги пайтда мавжуд бўлган ёки шунингдек
келгусида
содир
бўлиши
мумкин
бўлган
мажбуриятнинг
жавобгарлигини ўз зиммасига олган. ФКнинг 292-моддасининг биринчи
қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз
мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномасининг 6.5-бандига асосан мазкур шартнома
тарафлар ўртасида имзолангандан сўнг кучга киради ва тарафлар
мажбуриятлари бажарилгунга қадар амал қилади.
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгарлардан қарздорликни солидар
тартибда ундириш талаби қаноатнлантирилди.
Бироқ мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга кафиллик
шартномаси муддатини 2023 йил 05 февралга қадар узайтириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Қайд этилганларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни
ундирувини давлат рақами -------------, двигател рақамсиз, кузов рақамсиз,
шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001 йилда ишлаб чиқарилган
гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган “LECITRAILLER” русумли
ярим тиркамага қаратиш ва жавобгар "-------------" МЧЖга кафиллик
шартномаси муддатини 2023 йил 05 февралга қадар узайтириш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан судлар томонидан
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан эса БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъво аризасида битта мулкий иккита номулкий
хусусиятга эга даъво талаби бирлаштирилган.
Шунга кўра ишни кўриш билан боғлиқ 6 300 000 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга
ҳамда
ФКнинг
234,223,292,735,736,
744-моддаларини,
ИПКнинг
66,72,75,118,170,
176-180,
186,
192-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-------------" МЧЖ ва қўшимча жавобгар "-------------" МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда:
- даъвогар АТИБ "-------------" фойдасига 2 933 823 сўм асосий
кредит қарздорлиги, 75 520 сўм фоиз қарздорлиги жами 3 009 343 сўм
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ва 24 000
сўм почта харажати:
- Республика бюджетига 6 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар "-------------" МЧЖга давлат рақами -------------, двигател
рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси №VVIP3XA7BSN050162, ранги оқ, 2001
йилда ишлаб чиқарилган гувоҳнома рақами ААС №59001185 бўлган
“LECITRAILLER” русумли ярим тиркамани гаровга қўйиш мажбурияти
юклатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
-----------