Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/4015 Дата решения 09.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тўрақўрғон туман ирригация бўлими Ответчик / Подсудимый Қобулжон Каримжонов фермер хўжалиги
Source ID 956700 Claim ID 2991490 PDF Hash 75a2a807b41993b9... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 декабрь № 4-1603-2201/4015 Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар– Тўрақўрғон туман ирригация бўлими манфаатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тўрақўрғон туман бўлимининг жавобгар– «Қобулжон Каримжонов» фермер хўжалиги ҳисобидан 1984500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тўрақўрғон туман ирригация бўлими (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тўрақўрғон туман бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Қобулжон Каримжонов» фермер хўжалиги (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1984500 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 300.000х20=6.000.000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 июнда сув истеъмоли тўғрисида 2022-247-6-85-IB-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда сувни етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса истеъмол қилинган сув ва кўрсатилган сув хўжалиги хизмати ҳақини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятини бажариб маҳсулот (сув)ни етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан шартномада келишилган муддатда тўлов амалга оширилмаслиги натижасида даъвогар олдида 1984500 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида 2022 йил 27 октябрда талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1984500 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан сувни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома ва сув олди берди дафтари билан ўз тасдиғини топган. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатларда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмаган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг 1984500 сўм қарздорликни ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва суд уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 300000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тўрақўрғон туман бўлимининг Тўрақўрғон туман ирригация бўлими манфаатида киритган даъво талаби қаноатлантирилсин. «Қобулжон Каримжонов» фермер хўжалиги ҳисобидан Тўрақўрғон туман ирригация бўлими фойдасига 1984500 сўм асосий қарз ҳамда тўланган 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. «Қобулжон Каримжонов» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин. Судья А.Шокиров