← Назад
Решение #725496 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 11-1 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
09.12.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/1534-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида, аризачи ААААнинг, жавобгар ББББга нисбатан
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида
даъвогарнинг вакили М.Б. (09.12.2022 йилдаги 22-96663-сонли ишончнома асосида)
жавобгарнинг вакили И.Қ. (15.02.2022 йилдаги 10-06694-сонли ишончнома асосида),
жавобгарнинг раҳбари Б.Т. иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи АААА судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ББББга нисбатан
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачининг вакили жавобгар томонидан қонунбузилиш
ҳолати бартараф қилинганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони рад қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва унинг ХХРдаги контрагенти ўртасида
экспорт (импорт) шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра контрагент томонидан
жавобгарга маҳсулот етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулотни Республика
ҳудудига олиб кириш бўйича мажбуриятлар бажарилмасдан келинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 23-бандига кўра товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатиш ѐхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга
ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ѐки контрактлар Маҳсулот
тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита
томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ѐки) бутловчи буюмлар
етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ѐки) бутловчи
буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб
чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланганда - импорт контрактларида белгиланган
муддатлардан ошмаслиги лозим. Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага
олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта
ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул
маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан
бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак, 24-бандига кўра экспорт контракти бўйича
тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - «экспорт»
божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси
имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Енгиб бўлмайдиган кучлар
(форс-мажор) ҳолатлари оқибатида ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни
бажариш имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг ваколатли
органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида
мажбуриятларнинг қисман ѐки тўлиқ бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди.
Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати
товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб
кетмаслиги керак, 24-1-бандига кўра сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул
маблағларини қайтариш ѐки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши
сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги
керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш
контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу
муддатда қайтарилмаган ѐки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари
муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади.
Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2019 йилдаги “Валютани тартибга солиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 11-1-моддасига кўра норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича
активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети
даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга
тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ
беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда жарима тўлайди. Бироқ, иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгар томонидан
қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилиниб, шартнома бўйича товарлар Республика
ҳудудидага олиб киритилиб, тегишли равишда эркин муомила режимига расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари томонидан тақдим қилинган
далиллар билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Аризачининг аризаси қаноатлантириш рад қилинсин.
2. Жавобгар ББББдан аризачи АААА фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажатлари
ундирилсин.
3. Ҳал қилув қарори 10 кунлик муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд қилинсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган ўн кунлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат
қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов