Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/442 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Қаҳҳоров Турғунбой Суннатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый MUSTANG STROY SERVIS REMONT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068758 Claim ID 2993542 PDF Hash 3f7dd513ab350254... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 3-моддаси онуни 3 law
онунни 71-моддаси онунни 71 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онунининг 70-моддаси онуни 70 law
онуннинг 69-моддаси онуннинг 69 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAVOIY VILOYAT SUDI НАВОИЙСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 11а uy 210100, г.Навои, ул.Навои, дом 11а Tel:(+99879) 220-50-61 Fax: (79) 220-50-59 e.mail: j.navoiy@sud.uz ҚАРОР шаҳри 2022 йил 7 декабрь 4-2101-2201/442-сонли иш Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Х.Турсунов ва Т.Қаҳҳоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Яркуловнинг суд мажлиси котиблигида, тугатиш (суд) бошқарувчи М.Эргашев иштирокида, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими устидан “Mustang story servis remont” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан келтирилган апелляция шикоятини, сайёр суд мажлисида Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Mustang story servis remont” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси Кармана туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда “Mustang story servis remont” МЧЖнинг ундирилмаган қарздорликларини субсидиар тартибда жамият раҳбари Самадов Ўктам Сафаровичнинг шахсий мулкидан ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Бундан норози бўлган тугатиш (суд) бошқарувчиси апелляция шикояти бериб, унда суднинг 2022 йил 2 ноябрдаги ажримини кўриб чиқиб, қонуний баҳо бериш сўраган. Суд муҳокамасида тугатиш (суд) бошқарувчиси апелляция шикоятини қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор этилган қарздор “Mustang story servis remont” МЧЖ раҳбари Самадов Ўктам Сафарович суд муҳокамасига келмади. Шунга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилларини фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди: Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан “Mustang stroy servis remont” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён қарздор деб юритилади) банкрот деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишлари олиб борилган, тугатиш реестри шакллантирилган. Унга кўра, қарздорнинг қопланмаган мажбуриятлари жами 5.710.300 сўм бўлиб, шундан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 4.878.700 сўм, давлат божидан 810.000 сўм ва почта ҳаражатидан 21.600 сўм қарздорлиги мавжуд. Шунга кўра, тугатиш бошқарувчиси судга ариза билан мурожаат қилиб, унда қарздор раҳбари Самадов Уктам Сафарович жамият ишларини лозим даражада ташкил қилмаганлиги оқибатида давлатга тўланиши лозим бўлган 4.878.700 сўм миқдоридаги солиқ қарзи тўланмаганлигини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб номланади) 48-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни 74-,76-моддалари, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуни 3-моддасига асосланиб, жамиятнинг давлат бюджетига тўланмаган 4.878.300 сўм солиқ қарзини ва 21.600 сўм почта харажатини субсидиар тартибда қарздор раҳбари Самадов Ўктам Сафаровичнинг шахсий мулкидан ундиришни сўраган. Қарздор 2017 йилда ташкил этилиб, 3023-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган,қарздорнинг таъсисчилари Ярашов Равшан Найимович ва Тўраев Валижон Рашитович, раҳбари Самадов Ўктам Сафарович ҳисобланади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунни 71-моддасига кўра, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш жараёни бошланган кундан эътиборан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек суд бошқарувчиси ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд давлат органининг кўрсатмасига асосан судга субсидиар жавобгарликка тортиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. ФК 48-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 3моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Мазкур қонуннинг 5-моддаси ўн биринчи қисмига кўра жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Юқоридаги қонун ҳужжатларида иштирокчи (муассис)нинг субсидиар жавобгарликка тортиш асослари белгиланган бўлиб, юридик шахс раҳбарини юридик шахс мажбуриятлари учун субсидиар жавобгарликка тортиш назарда тутилмаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 70-моддасида агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки эгасининг ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Мазкур қонуннинг 69-моддасида қарздорнинг ижроия раҳбари қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахслардан бири сифатида бегиланган бўлсада, аризачи томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган қарздорнинг ишларини бошқарувчи яъни раҳбарининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келганлик фактини тасдиқловчи ҳолатларни исботлаб бермаган. ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боисдан биринчи инстанция суди асосли равишда аризани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида хулосага келган. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар исботланганлиги, суднинг ажримида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ажримини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келди. Суд, амалдаги қонунчиликда мазкур ажрим устидан берилган шикоятлар юзасидан давлат божи тўланиши назарда тутилмаганлиги инобатга олиб, суд харажатларини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 276, 278, 280-281моддаларини ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 60-, 73-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қарор қ и л а д и: Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Тугатиш (суд) бошқарувчисининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи: Т.Абдраманов ҳайъат аъзолари: Х.Турсунов