Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4790 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк Ответчик / Подсудимый MEXRANGEZ B-2002 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1000636 Claim ID 2979948 PDF Hash 117df386274392af... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 декабрь 4-2101-2202/4790-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредитнинг қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат этиб, жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан жами 501.686.239 сўм кредит қарзи, фоизи ва пеняни ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят Марказий банки бош бошқармаси жалб этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 10 февраль куни 36 ой муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 450.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 14038-сонли, 2021 йил 17 июль куни 36 ой муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 208.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 2030/181ПЮ-сонли, 2021 йил 24 ноябрь куни 12 ой муддатга йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан 200.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 15-1-1-01404сонли кредит шартномалари тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларнинг 5.1.6-бандига кўра, банк агар қарздор мазкур шартномада белгиланган муддатларда шартнома бўйича кредит маблағи ва унга ҳисобланган тегишли фоизларни кетма-кет икки ёки ундан кўп марта тўламаган, шунингдек, шартномада қайд этилган тўловларни белгиланган муддатдан кечиктирган ҳолларда кредит маблағини муддатдан олдин ундириш, унга ҳисобланган тегишли фоизларни жарималар билан бирга тўланишини талаб қилиш, зарарни қоплаш ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қарзларни тўлалигича қарздорнинг барча ҳисоб рақамидан ёки кредит таъминоти ҳисобидан ундириш чораларини кўриш ҳуқуқи эга эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 07.12.2022 йилдаги маълумотига кўра, жавобгарнинг банк олдидаги жами қарздорлиги 454.564.080 сўм, шундан 208.979.167 сўм муддатли асосий қарздорлиги, 196.251.762 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 40.404.300 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 3.560.351 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 2.868.500 сўм пеня ва 2.500.000 сўм пандемия давридаги қарздорлиги мавжуд. Жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг қарздорлик қисман тўлаб берилган. Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакилининг тақдим этган маълумотига кўра, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман тўланган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдида жами 436.567.830 сўм, шундан 405.231.701 сўм асосий қарздорлик, 31.336.129 сўм фоиз қарздорлиги мавжуд. Юқоридагиларга асосан, суд жами 436.567.830 сўм, шундан 405.231.701 сўм асосий қарздорлик, 31.336.129 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 2.037.460 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.3-бандига кўра, фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун Қарздор банкка кечиктирилган фоиз тўловларининг ҳар бир куни учун кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги, шу вақтга қадар қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 200.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида гаров таъминотига қўйилган “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ипотека шартномасининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека банк тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека банк тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, Ипотека банкга олувчи Ипотека банк билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни Ипотека банк тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, республика бюджетига жавобгардан 10.033.724 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан “банк” фойдасига жами 436.567.830 сўм, шундан 405.231.701 сўм асосий қарздорлик, 31.336.129 сўм фоиз қарздорлиги, 200.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 почта харажатлари ундирилсин. Ундирув “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан 10.033.724 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев