Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1593 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хўжаобод тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый QANDOLATXON ZURIYYODI хусусий корхонаси
Source ID 953531 Claim ID 3005707 PDF Hash 2fe0017335891194... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
мазкур кодекс 215-моддаси мазкур кодекс 215 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодекси 259-моддаси кодекси 259 code_article
Мазкур Кодекснинг 273-моддаси Мазкур Кодекс 273 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 декабрь 4-1706-2201/1593-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - ......................нинг жавобгар – "......................" хусусий корхонасига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида электрон ҳужжат тарзида шакллантирилган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили .................... (2022 йил 18 октябрь куни берилган 23-01842-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ...................... маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: "......................" хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ......................дан (бундан буён матнда “ДСИ” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “Солиқ кодекси” деб юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда Солиқ кодексига мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этиши белгиланган бўлсада, 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича хисоботи ва унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар белгиланган муддатда ДСИга тақдим этилмаган. Шу сабабли, ДСИ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида ДСИ вакили аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шу кунга қадар 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўради. ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 217-моддасига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши, мазкур кодекс 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Солиқ кодекси 259-моддасига кўра солиқ даври бир ойлик этиб белгиланган. Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар "......................" хусусий корхонаси 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботларини топшириши лозим бўлсада, ДСИга солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.” деб белгиланган. 2022 йил 26 октябрь куни ДСИ томонидан жавобгарга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш юзасидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилган. Хабарнома оқибатсиз қолдирилган. ДСИнинг 2022 йил 09 ноябрь кунги қарори билан жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2022 йил 10 ноябрь ДСИ жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилган. Хабарнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги ДСИнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари, ДСИ вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабларини қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини ва иш электрон тарзда шаклланганлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан суд харажатларини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: ......................нинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "......................" хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) чиқиш қисми 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботлари тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. "......................" хусусий корхонаси хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг ...................... томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов