← Назад
Решение #726336 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2022 йил 07 декабрь
Оқдарё тумани
4-1406-2201/3064-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида,
А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ
инспекцияси вакили Ф.Исоқулов (2022 йил 13 май кунги №23-01849-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар "ZARINAXON LAZIZAXON SABINAXON" оилавий
корхонасига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Оқдарё туман Давлат солиқ
инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига 2022 йил 25
ноябрдаги 23-06572-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "ZARINAXON
LAZIZAXON SABINAXON" оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан 2022 йил сентябр ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим
этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 220моддаси 1-қисмига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризани
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар солиқ
ҳисоботини тақдим этмаганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида
аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "ZARINAXON
LAZIZAXON SABINAXON" оилавий корхонасига нисбатан 2022 йил сентябр ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида
солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни ҳақидаги 2022 йил 25
ноябрь кунги №23-06572-сонли аризаси мавжуд бўлиб, суднинг 2022 йил 29 ноябрь
кунги ажрими билан иш юритувга қабул қилинган ва 4-1406-2201/3063-сонли иш
рақами берилган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1қисми 1-бандига асосан, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик
суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва
айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси,
1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунда давлат божи ундириш
кўзда тутилмаганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 107- ва 195-моддаларига асосланиб, суд
ажрим
қилди:
Аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев