Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/5702 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый NIHOL TEKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997235 Claim ID 3007009 PDF Hash 24bb686f36e2295e... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 170-моддаси нинг 170 law
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФКнинг 744-моддаси зР ФК 744 law
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1701-2203/5702-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаев раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ Микрокредитбанкнинг манфаатида жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муддати келмаган асосий қарздан 91 666 668,78 сўм, муддати ўтган асосий қарздан 55 000 001,22 сўм, 9 095 719,40 сўм кредит фоиз тўловларини хамда суд харажтларини ундириш, ундирувни жавобгар Nihol teks масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Б.Бердиходжаев (ишончнома асосида) иштирокида, палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ Микрокредитбанкнинг манфаатида жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муддати келмаган асосий қарздан 91 666 668,78 сўм, муддати ўтган асосий қарздан 55 000 001,22 сўм, 9 095 719,40 сўм кредит фоиз тўловларини хамда суд харажтларини ундириш, ундирувни жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар банк вакили кўрсатувлар бериб, жавобгар кредит учун тўловларни мунтазам равишда кечиктириб келганлигини, лекин жавобгар томонидан кредитнинг асосий тани ва фоиздан муддати ўтган қарздорлиги хосил бўлиб қарздорлик мунтазам равишда тўлаб бермасдан келаётганлигини, ушбу холат шартнома шартларини бузиш ҳисобланишини, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, ундирувни жавобгарнинг мол-мулкларга қаратиб беришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата низони иштрокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгарга суд мажлиси куни, жойи, вақти тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларида даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда Ўз.Рес ИПК деб аталади)нинг 170-моддаси тартибида низони жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, далилларга баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризада баён этилишича, 2020 йил 03 август куни “MIKROKREDITBANK” АТБ хамда банк мижози “Nihol teks” масъулияти чекланган жамияти ўртасида №1031-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга “Хар-хил турдаги пайпоқ махсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида замонавий дастгохлар ва ускуналар сотиб олиш” учун 15 фоиз хажмда фоизлар тўлаш шарти билан 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёз даври билан 220 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, 1) Модель FR- 60FМР русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 2) Модель FR-6FMP русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 3) Модель WH(RB) 6FR русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 4) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 5) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 6) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 7) Модель ZBMW 6F русумли русумли 1 комплект 2016 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 20 594 625 сўм бўлган, 8) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 9) Модель YX-6FPT русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 19 680 375 сўм бўлган пайпоқ тўқиш ускуналари гаровга қўйилган ва мазкур ускуналарини гаровга қўйилганлик тўғрисида гаров шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган. Шу билан бирга, банк томонидан юборилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги 2022 йил 28 июнь кунги №1415сонли ва 2022 йил 14 февраль кунги №118/16-сонли талабномалар юборилган бўлсада, жавобгар томонида юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф қилиш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ЎзР ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар кредит шартноманинг тегишли бандида қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса ёки корхона фаолиятини текшириш жараёнида қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганда, шунингдек шартномавий мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилганда банк томонидан бутун кредит ёки унинг бир қисми муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлар билан қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланади, деб келишилган. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисоб-китоби билан хам тўлиқ ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Суд кредит шартномасининг муддати якунланмаганлиги, қарздор томонидан шартнома шартларига асосан фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти олганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни тўлиқ муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди, муддати келмаган асосий қарздан 91 666 668,78 сўм, муддати ўтган асосий қарздан 55 000 001,22 сўм, 9 095 719,40 сўм кредит фоиз, жами 155 762 389,40 сўм ундириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг тегишли бандига асосан олинган кредит таъминоти учун жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, 1) Модель FR- 60FМР русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 2) Модель FR-6FMP русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 3) Модель WH(RB) 6FR русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 4) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 5) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 6) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 7) Модель ZBMW 6F русумли русумли 1 комплект 2016 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 20 594 625 сўм бўлган, 8) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 9) Модель YX-6FPT русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 19 680 375 сўм бўлган пайпоқтўқиш ускуналари гаровга қўйилган ва мазкур ускуналарига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150сонли қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг ундирувни гаровдаги ускуналарга қаратиш ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб даъво талаблари асосли эканлиги ва қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 3 115 247,79 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 264, 736, 744-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 176, 177моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Mikrokreditbank” АТБ фойдасига 146 666 670 сўм асосий қарз, 9 095 719,4 сўм фоиз хамда 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 3 115 247,79 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув жавобгар “Nihol teks” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, 1) Модель FR- 60FМР русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 2) Модель FR-6FMP русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 3) Модель WH(RB) 6FR русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 4) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 5) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 6) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 7) Модель ZBMW 6F русумли русумли 1 комплект 2016 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 20 594 625 сўм бўлган, 8) Модель WH(RB) 6FR русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 15 675 000 сўм бўлган, 9) Модель YX-6FPT русумли русумли 1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган гаровга қабул қилиш қиймати 19 680 375 сўм бўлган пайпоқтўқиш ускуналарига қаратилсин. Қарор қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья У.М.Бузурходжаев