Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2724 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Хайитбоева Хуршида Абдукаримовна якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1001679 Claim ID 2977372 PDF Hash c821e8e3b09f91fd... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича келмаган ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси йича келмаган ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128 law
хатбоши ва 170-моддаси хатбоши ва 170 law
Ушбу кодекснинг 468-моддаси Ушбу кодекс 468 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил 7 декабрь 4-1107-2202/2724-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида жавобгар ЯТТ Xayitbayeva Xurshida Abdikarimovna ҳисобидан 639.837,67 сўм асосий қарзни ва 4.681.224,83 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Н.Рахмонқулов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Tошкент сув таъминоти” МЧЖ (кейинги ўринларда таъминотчи ёки даъвогар деб юритилади) Олмалиқ филиали ҳамда ЯТТ Xayitbayeva Xurshida Abdikarimovna (кейинги ўринларда абонент ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида ичимлик сувини етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича 10.05.2019 йилда 252/02-511юр-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, таъминотчи абонент буюртмасига мувофиқ унга белгиланган миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларини қабул қилишни, жавобгар эса ушбу сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Таъминотчи томонидан 11.02.2020 йилда абонент жойлашган Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчаси, 46-2-манзилдаги бинода ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганишда абонент фойдаланаётган 190704-рақамли сувни ҳисобга олиш прибори ишлаётгани, пломбалари ҳам жойидаги аниқланган ва бу ҳақда TVS № 0002865-сонли акт тузилган. Таъминотчи томонидан 11.09.2020 йилда абонент жойлашган ушбу бинода такроран ўрганиш ўтказилган ва ўрганишда 190704 рақамли сувни ҳисобга олиш приборининг даврий қиёслов муддати ўтгани (тугагани) аниқланиб, ушбу приборни 30 кун ичида қиёсловдан ўтказишга кўрсатма берилган (бу ҳақда шу куни абонент вакили Х.Хайитбоева иштирокида TVS № 0012746-сонли акт тузилган). Маълумот учун: метрология хизмати томонидан 190704-рақамли приборга 21.05.2018 йилда 1274-сонли сертификат берилган бўлиб, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати 21.05.2020 йилгача этиб белгиланган. Шундан сўнг, абонентга нисбатан 2020 йилнинг октябрь ойининг 19 кунига ичимлик ва оқова сув учун 4.681.224,83 сўм қўшимча тўлов ҳисобланган ва 30.10.2022 йилда абонентга талабнома юборилган. 09.12.2020 йилда ўтказилган такрорий ўрганишда абонент фаолият кўрсатмаётгани, 190704-рақамли прибор соз ҳолда ишлаб тургани, олдинги текширувда ушбу приборни қиёсловдан ўтказишга кўрсатма берилгани, бироқ ушбу кўрсатма бажарилмагани учун қисқа муддат ичида ушбу приборни қиёсловдан ўтказишга такроран кўрсатма берилгани, абонентнинг 5.000.000 сўм қарзи борлиги ҳақида қайд этилган (09.12.2020 йилдаги 0015632-сонли акт Х.Хайитбоева иштирокида тузилган). Абонент 10.12.2020 йилда таъминотчига ёзма мурожаат қилиб, А.Темур кўчаси, 46-2-уйдаги салондаги сувни ҳисобга олишг приборининг госстандарти ўтгани учун пломбалари ечилгани, приборни госстандартдан ўтказишга кечиккани, бироқ ичимлик сувидан фойдаланмагани, шунинг учун приборни қайта кўриб бериш сўралган. Шунингдек, абонент 11.12.2020 йилда таъминотчига такрор ёзма мурожаат қилиб, 190704-рақамли прибор даврий қиёсловдан ўтказилгани учун ушбу приборни пломбалаб беришни сўраган ва таъминотчи томонидан 190704-рақамли прибор шу куни пломбаланган (11.12.2020 йилдаги 0015674-сонли акт). Маълумот учун: метрология хизмати томонидан 190704-рақамли приборга 11.12.2020 йилда 011268860-сонли сертификат берилган бўлиб, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати 11.12.2024 йилгача этиб белгиланган. Абонент 190704 рақамли приборни 11.09.2020 йилда ўтказилган текширув давомида берилган муддат яъни, 30 кун ичида даврий қиёсловдан ўтказмагани учун Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарор билан тасдиқланган Қоидаларга асосан формула бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, абонентга нисбатан 4.681.224,83 сўм зарар ҳисоблаган ва абонентга ушбу зарарни ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Абонент талабномада кўрсатилган зарарни тўламаган ва шу сабабли таъминотчи судга даъво ариза билан мурожаат килиб, абонентдан 4.681.224,83 сўм зарарни ва 639.837,67 сўм қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: абонентга ўрнатилган 190704рақамли приборнинг даврий қиёслов муддати ўтгани ва шу сабабли 30 кун ичида ушбу приборни қиёсловдан ўтказишга 11.09.2020 йилда кўрсатма берилгани, бироқ кўрсатма ушбу муддат ичида бажарилмагани, 190704-рақамли прибор 11.12.2020 йилга келиб даврий қиёсловдан ўтказилгани учун абонентга нисбатан Қоидалар асосида зарар ҳисобланганини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига юборилган. Почта хизматининг судга берган маълумотига кўра, жавобгар хабарнома бўйича келмаган ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши ва 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ФК 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФК 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. Ушбу кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари тасдиқланган (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади). Қоидаларнинг 60-бандига кўра, узатилган сувнинг ҳисобини юритиш учун давлат синовидан ва рўйхатидан ўтказилган сув ҳисоблагичлар ишлатилиши лозим ва улар тегишли тартибда берилган метрологик аттестация ва синовлардан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши шарт. Қоидаларнинг 61-банди мазмунига кўра, сув ҳисоблагичлар “Ўзстандарт” агентлигида аккредитациядан ўтган тегишли органлар томонидан текширилган ва пломбаланган бўлиши лозим. Қоидаларнинг 62-банди 1-хатбошида совуқ сувни ҳисобга олишнинг мақбул усуллари ва ўлчаш воситаларини танлаш, сувни ҳисобга олиш асбобларини назоратдан ўтказиш ишлари норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Сув ўлчагичдан фойдаланишнинг белгиланган чегарали текширишлараро муддати тугаганда ёки унинг ҳақиқий ҳолати бўйича текширув ўтказишнинг имконияти бўлмаганда ИСКХ ташкилоти ёки ушбу асбобни таъмирлаш ва текшириш ишлари учун рухсатномаси бор, аккредитациядан ўтган тегишли органлар хулосасига кўра уни алмаштириш чора-тадбирлари кўрилади, дейилган. Ушбу 62-банднинг 2-хатбоши 2–3-кичик хатбошиларига кўра (2020 йилнинг 28 майгача амалда бўлган) сувни ҳисобга олиш асбобини текширишлар оралиғи: жисмоний шахсларнинг ҳисоблаш асбоби учун - 4 йилни; юридик шахсларнинг ҳисоблаш асбоби учун - 2 йилни ташкил қилади. Маълумот учун: Қоидаларга кўра, абонент III гуруҳ истеъмочилари тоифасига киради ва абонент фойдаланиб келган 190704 рақамли приборнинг даврий қиёслов муддати 2 йилни ташкил этади (яъни, 21.05.2018 йилдан 21.05.2020 йилгача). Шу сабабли суд приборнинг 21.05.2018 йилда ўрнатилгани ҳамда қонуннинг вақт бўйича амал қилишини ҳисобга олиб, ушбу қиёсловга нисбатан Қоидаларнинг 62-банди 2-хатбоши 3-кичик хатбошидаги муддатни прибор ўрнатилган пайтдаги талабдан келиб чиқиб қўллади. Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сонли қарорига 3-илова билан Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (кейинги ўринларда Регламент деб юритилади) тасдиқланган. Ушбу Регламентнинг 4-банди 2-хатбошида ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йилнинг 1 ноябрига қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади, деб белгиланган. Суд Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 194-сонли қарорлари талабидан келиб чиқиб абонент фойдаланиб келган 190704 рақамли приборнинг даврий қиёслов муддати 21.05.2020 йилгача этиб белгиланганини инобатга олади ва 11.09.2020 йилда ҳамда 09.12.2020 йилда ўтказилган ўрганишлар вақтида 190704 рақамли приборнинг текширишлараро муддати (оралиғи) ўтиб кетган бўлсада, қайта қиёсловдан ўтказилмаган, деб ҳисоблайди. Қоидаларнинг 69-банди 1-хатбошида сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугашидан камида 30 календарь кун аввал ИСКХ ташкилоти истеъмолчига шартномада кўрсатилган тартибда (почта орқали, шахсан, электрон почта воситасида, ижтимоий тармоқлар ёрдамида ва ҳоказо) огоҳлантириш хати жўнатади. Унда сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланиш муддати тугаётганлиги қайд этилади, истеъмолчи учрашиши керак бўлган шахс, манзил, телефон рақами ва электрон манзили кўрсатилиши белгиланган. Ушбу 69-банднинг 5-хатбошида ИСКХ ташкилоти истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисобкитоб II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади, дейилган. Бундай ҳолда суд таъминотчи вакили томонидан 11.09.2020 йилда берилган кўрсатма (яъни, 190704 рақамли приборни 30 кун ичида даврий қиёсловдан ўтказиш учун берган кўрсатма) абонент томонидан бажарилмаган деб ва абонентга нисбатан Қоидаларнинг 87-банди “б” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинишини асосли деб топади. Шунингдек, етказиб берилган ичимлик суви ва чиқарилган оқовадан абонентнинг 639.837,67 сўм қарзи таъминотчи тақдим этган бир томонлама солиштириш-таққослаш акти билан тасдиқланади. Бинобарин, ФК 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шартлиги белгилангани учун суд даъвогарнинг 4.681.224,83 сўм зарарни ва 639.837,67 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келди. Хусусан, даъво аризада мулкий хусусиятга эга (5.321.062,5 сўм) даъво талаби билдирилган. Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган 300.000 сўм (БҲМ 1 баравари миқдорида) давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди ва ИПК 68, 118, 176-179-моддалари, ФК 468-478-моддалари асосида қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Xayitbayeva Xurshida Abdikarimovna ҳисобидан: -даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 639.837,67 сўм асосий қарз, 4.681.224,83 сўм зарар ва 24.000 сўм почта ҳаражати; -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 декабрь 4-1107-2202/2724-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида жавобгар ЯТТ Xayitbayeva Xurshida Abdikarimovna ҳисобидан 639.837,67 сўм асосий қарзни ва 4.681.224,83 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Н.Рахмонқулов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 68, 118, 176-179-моддалари, ФКнинг 14,236, 333, 468-478моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Xayitbayeva Xurshida Abdikarimovna ҳисобидан: -даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 639.837,67 сўм асосий қарз, 4.681.224,83 сўм зарар ва 24.000 сўм почта ҳаражати; -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов