Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1669 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TURON GOLD METALL TAMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Source ID 1001373 Claim ID 2997088 PDF Hash 9a50025d8c43fcbc... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 декабрь 4-1703-2202/1669-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Turon gold tamorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар жамият раҳбари И.Яқубов (ишончнома асосида), жавобгар Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Мадмаров (паспорт асосида), 3-шахс вакили Ш.Реджапов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Turon gold tamorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) фойдасига Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 427 500 000 сўм ундиришни сўраган. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар томонидан шартнома талаблари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида 3-шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Молия бошқармаси вакили кўрсатма бериб, бир томондан жавобгар, иккинчи томондан етказиб берувчи даъвогар ва учинчи томондан томорқа ер эгалари иштирокида 1 сотих бўш томорқа ер майдонига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 57 та шартномалар расмийлаштирилганлигини, даъвогар томонидан 57 нафар томорқа ер эгаларига 7 500 000 сўмдан жами 427 500 000 сўмлик енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилганлигини, аҳоли томорқасига қурилган иссиқхоналар ер эгаларига топширилганлигини, Андижон вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобига белгиланган маблағларни шакллантириб, тўловларни амалга ошириши лозимлигини билдириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 427 500 000 сўм ундиришни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг 57 нафар ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаларига “Субсидия ажратиш тўғрисида”ги буйруқларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида 7 500 000 сўмдан субсидия ажратиш, Turon gold tamorqa xizmati” масъулияти чекланган жамият, Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида уч томонлама шартномаларни тузиш ишларини амалга ошириш ва субсидия маблағларини таъминотчи корхона ҳисобига молиялаштирилишини таъминлаш юклатилган. Даъвогар, жавобгар ва томорқа ер эгалари ўртасида 2022 йил февраль, март, апрель ва май ойларида томорқа ер эгалари иштирокида 1 сотих томорқа ер майдонига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 57 та уч томонлама шартнома (кейинги ўринларда “Шартнома” деб юритилади)лар тузилган. Шартномалар шартларига кўра, даъвогар томорқа ер эгаларига 1 сотих томорқа ер майдонига енгил конструкцияли 1 дона иссиқхона нархи 7 500 000 сўм бўлган 57 та иссиқхоналар ўрнатиб бериш, жавобгар эса шартномада келишилган субсидияни яъни жами 427 500 000 сўмни тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан Шахрихон тумани Бувайдо МФЙда яшовчи 10 нафар, Шахрихон тумани Қозиқўрғон МФЙда яшовчи 5 нафар, Шахрихон тумани Бешмаҳалла МФЙда яшовчи 3 нафар, Шахрихон тумани Тегирмонбоши МФЙда яшовчи 8 нафар, Шахрихон тумани Вахим МФЙда яшовчи 2 нафар, Шахрихон тумани Андижонлик МФЙда яшовчи 7 нафар, Шахрихон тумани Абдусамат МФЙда яшовчи 2 нафар, Шахрихон тумани Янгизамон МФЙда яшовчи 5 нафар, Шахрихон тумани Юзлар МФЙда яшовчи 10 нафар, Шахрихон тумани Яккатут МФЙда яшовчи 5 нафар жами 57 нафар томорқа ер эгаларининг ер майдонига иссиқхоналар ўрнатиб берилган. Бироқ жавобгар бажарилган ишлар учун тўловни амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Мазкур важ асосида Палата судга жавобгардан даъвогар фойдасига 427 500 000 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартномаларга асосан олинган мажбуриятлар бўйича даъвогар томонидан 57 нафар томорқа ер эгаларига ҳар бири учун 1 сотихдан иборат ер майдонларига жами 427 500 000 сўмлик ўрнатилган енгил конструкцияли иссиқхоналар 2022 йил февраль, март ва апрель ойларида Аҳоли томорқасига қурилган иссиқхонани қабул қилиш-топшириш тўғрисида ишчи гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва томорқа ер эгалари иштирокида далолатномалар расмийлаштирилган. 57 нафар томорқа ер эгалари томонидан берилган тушунтириш хатларида хонадонларнинг ҳар бирида 1 сотихдан иссиқхоналар тўлиқ ҳолатда барча зарурий қисмлар ва жихозлар билан ўрнатиб берилганлиги маълум қилинган. Даъвогар мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 10 ноябрдаги №01/21-сонли талабномаси жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар яъни буйруқлар, шартномалар, топшириш-қабул қилиш далолатномалари, фотосуратлар ва томорқа ер эгаларининг тушунтириш хатлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 427 500 000 сўм асосий қарз, судга мурожаат қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, шунингдек, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети фойдасига 8 550 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб қарор қ и л а д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Шахрихон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобидан: - «Turon gold tamorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 427 500 000 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 8 550 000 сўм давлат божи; Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов