Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/467 Дата решения 24.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382350 Claim ID 2784231 PDF Hash 3e4fa1d4bc1c8e33... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 227-моддаси йилда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖКнинг 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖКнинг 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 55-моддаси ЖКнинг 55 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКСИТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 24 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, саёр суд мажлисида, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Гулямов ва унинг ҳимоячиси “THEONE” адвокатлик бюроси адвокати Б.Ахмедовларнинг иштирокида, Гулямов Иброҳим Юлдашевичга оид 1-1006-2502/467-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Гулямов Иброҳим Юлдашевич (Gulyamov Ibrokhim Yuldashevich), 1978 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, “Чорсу” савдо мажмуасида сотувчи, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, “Кўкча” МФЙ, Оқсой кўчаси, 41-уйда рўйхатда туриб, яшаган, муқаддам судланмаган, иш бўйича 29.01.2025 йилда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, шу куни “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи И.Гулямов 2025 йил 21 январь куни соат 21:50ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Ботирма” МФЙ, 17-мавзе, 34-уй олдида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар “Соғлом пойтахт” тадбирига жалб қилинган ходимларда ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, унинг ёни ИИО ходимлари томонидан икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган кўк рангли жинси шимининг олд чап томон чўнтаги ичидаги “Kent” номли сигарет қутиси ичида икки дона оқ қоғоз ўрами ичида жигар рангли ўткир хидли модда борлиги аниқланиб, ушбу моддалар холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 22.01.2025 йилдаги 370-сонли хулосасига кўра, фуқаро И.Ю.Гулямовга тегишли бўлган тўқ жигар рангли, мумсимон ҳолдаги модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, оғирлиги 0.88 граммга тенг бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган. Суд мажлисида судланувчи И.Гулямов эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, у 2025 йил 19 январь куни соат тахминан 11:00ларда Яшнобод туманида жойлашган “Янгиобод” бозорига айланиш мақсадида борганлигини, шундан сўнг, автомошинасини йўл четига қўйиб, ўзи бозор ичига кириб кетганлигини, бозор айланиб бўлганидан сўнг уйига қайтиш мақсадида бозорнинг ён томонида турган автомошинаси олдига келган вақтида автомошинаси яқинида одамлар тўпланишиб, хўроз уриштираётганлигини кўрганлигини, кейин эса у хўроз уриштиришга қизиқиб бироз кузатиб турганлигини ва соат 14:00ларда уйига кетмоқчи бўлиб машинасига қараб юрганида оёғи остида 2000 сўмлик купюрадаги пул ўралиб ётганлигини кўрганлигини ва ердан олиб ичини очиб қараса ичида ўткир ҳидли жигар рангли сақичга ўхшаган модда борлигини кўрганлигини, шунда бу гиёхвандлик моддаси эканлигини тушунганлигини ва ўзи билан бирга олиб кетганлигини, шундан сўнг ушбу моддани истемол қилиб кўриш фикри туғилганлигини ва ундан бироз бўлагини олиб ёнида бўлган сигарет махоркасига аралаштирганлигини ва бироз бўлагини олиб ёнида бўлган сигарет махоркасига аралаштирганлиги ва бироз чакиб қолган махоркага аралашган қисмини кичкина оқ қоғоз бўлагига ўраб бўлган сақичсимон қисмини хам пул ўрамидан олиб алоҳида оқ қоғоз ўрамига ўраб ёнида бўлган “Kent” сигарети қутиси ичига ушбу икки дона қоғоз ўрамларини солиб қўйганлигини, 2025 йил 21 январь куни кечки вақтда автомошинаси билан кўчага чиққанлигини ва бироз айланиб бўлгач уйга қайтаётган вақтида Чилонзор тумани, 17мавзесида машинаси йўл четига қўйиб дўкондан сув олиш мақсадида қетаётган вақтида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 17-мавзе, 35-уйнинг яқинида йўл четида бир нечта ИИО ходимлари турганлигини кўрганлигини, кейин эса улар уни тўхтатишиб шахсига аниқлик киритаётган вақтларида ўзини гап сўзлари билан уларда шубҳа уйғотганлиги, шундан сўнг шу ердан ўтиб кетаётган икки нафар нотаниш фуқароларни холис сифатида чақиришиб, унинг олдида тақиқланган бирон-бир буюм бўлса ўзини ихтиёри билан ИИБ ходимларига тақдим қилишини айтганлигини ёки ўзлари текширишларини маълум қилганлигини, шундан сўнг, у ёнида бўлган гиёхвандлик моддаси борлигини айтиб, эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидан “Kent” сигаретини олиб, тақдим қилганлигини ва ичида оқ қоғоз ўрами ичида гиёҳвандлик моддаси борлигини маълум қилганлигини, у ушбу гиёҳвандлик моддасини бошқа шахсларга сотиш ва ўтказиш мақсади бўлмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан; Судланувчи И.Гулямовнинг айбловга қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан дастлабки терговдаги кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилган гувоҳ А.Илхамов, у жорий йилнинг 21 январь куни соат тахминан 21:30ларда вақтинчалик ишлаш жойидан чиқиб, ўзининг яшаш хонадонига Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 17-мавзе, 35-уйнинг ёнбошида ҳаракатланиб кетаёган вақтида, ушбу манзилда турган бир нечта фуқаролик кийимидаги шахслар уни тўхтатишиб, ўзларини ИИБ ходимлари деб таништириб, ўзларига тегишли бўлган хизмат гувохномаларини кўрсатишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўраганлигини, шундан сўнг, у бунга рози бўлганлигини, кейин эса ИИБ ходимлари унга холис сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирганлигини, шундан сўнг, ушбу жойда бўлган унга олдиндан таниш бўлмаган кейинчалик ушбу фуқаро Гулямов Иброхим Юлдашевич эканлигини билганлигини, шундан сўнг, ИИБ ходимлари И.Ю.Гулямовнинг ён атрофини холислар иштирокида кўздан кечиришини маълум қилишганлигини, шундан сўнг, И.Гулямовнинг ёни кўздан кечириш жараёнида И.Гулямовнинг эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидан сигарет қутисининг ичида оқ қоғозга ўралган жигар рангли ўткир хидли модда борлиги аниқланиб, ушбу модда И.Гулямовдан далилий ашё тариқасида уни ва яна бир холис иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олиниб, оқ рангли конвертга солиниб, мухрланганлиги ҳақидаги; - Шунингдек, дастлабки терговдаги кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилган гувоҳ С.Жовлиев, у ҳозирги кунда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори сифатида фаолият юритишлигини, унинг хизмат вазифасига туман бўйича жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш кабилар киришлигини, 2025 йил 21 январь куни у хизмат бўйича навбатчиликни қабул қилиб олганлигини, шу куни соат тахминан 21:30ларда, туман бўйича хизматга жалб қилинганлигини ва ушбу худудда хизмат қилаётган вақтида ўзини шубҳали тутаётган шахсни кўриб қолганлигини, шундан сўнг у Чилонзор тумани “Ботирма” МФЙ, 17-мавзе, 34-уй олдидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Гулямовни олдига борганлигини, шунда у дарҳол шу кўчадан ҳаракатланиб ўтиб кетаётган, анкета маълумотлари бирламчи ҳужжатларда акс этган икки нафар шахсларни яъни Илхамов Адхам ва Атаханов Самандар исмли шахсларни тўхтатиб, уларга мазкур ҳолат бўйича ўзини шубҳали тутаётган шахснинг ёнини текширишини билдириб, холисликка таклиф қилганлигини, шунда ушбу шахслар уларнинг қонуний талабига бўйсуниб, холисликка рози бўлишганлигини, сўнгра, улар шу кўча бўйлаб ҳаракатланиб ўтиб кетаётган И.Гулямовни тўхтатганлигини, у И.Гулямовнга ўзининг хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, ўзини таништиргач, ҳозирда Тошкент шаҳри бўйлаб “соғлом пойтахт” ойлиги тадбири ўтказилаётганлигини ва унинг ёнида тақиқланган модда бор ёки йўқлигини сўраб, унинг ёнини икки нафар холислар иштирокида текширганлигини, шунда ушбу И.Гулямовнинг эгнидаги кўк рангли шимининг олд чап томон чўнтагидан “Kent” номли сигарета қутиси ичида бўлган оқ рангли қоғозга ўралган тўқ жигар рангли ўткир хидли мумсимон модда борлиги аниқланганлигини, сўнгра, у мазкур моддани И.Гулямовдан олиб, уни икки нафар холислар иштирокида конвертга солиб, расмийлаштириб олганлигини, сўнгра, улар И.Гулямовдан ушбу моддани нима мақсадда ўз ёнида сақлаб юрганлигини сўраганида, И.Гулямов мазкур моддани Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” бозори яқинида йўлдан топиб олганлигини ва ўзининг истеъмоли учун олдида сақлаб юрганлигини маълум қилганлигини, шундан сўнг, улар икки нафар холисларни ва гумонланувчи И.Гулямовни Ички ишлар биносига олиб келганлигини ва улар мазкур ҳолат бўйича бирламчи ҳужжатларни тегишли тартибда расмийлаштирганлиги ҳақида кўрсатув берган. Суд, судланувчи И.Гулямовнинг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: Судланувчи И.Гулямовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, дастлабки тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-бандида, “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Шунингдек, 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 25-моддаси биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖКнинг 273-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Гулямовга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина И.Гулямов 2025 йил 21 январь куни кечги вақтда автомошинаси билан кўчага чиққанлигини ва бироз айланиб бўлгач уйга қайтаётган вақтида Чилонзор тумани, 17-мавзесида машинаси йўл четига қўйиб дўкондан сув олиш мақсадида қетаётган вақтида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 17-мавзе, 35-уйнинг яқинида йўл четида бир нечта ИИО ходимлари уни тўхтатишиб шахсига аниқлик киритаётган вақтларида ўзини гап сўзлари билан уларда шубҳа уйғотганлиги сабабли унинг ёнида тақиқланган бирон-бир буюм бўлса ўзини ихтиёри билан ИИБ ходимларига тақдим қилишини талаб қилишганлиги ёки ўзлари текширишларини маълум қилишганидан сўнг, у ёнида бўлган гиёхвандлик моддаси борлигини айтиб, эгнида бўлган шимининг чап чўнтагидан “Kent” сигаретини олиб, тақдим қилганлигини ва ичида оқ қоғоз ўрами ичида ўткир ҳидли мумсимон модда борлигига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи И.Гулямов ўз кўрсатувида, у 2025 йил 19 январь куни соат тахминан 14:00ларда Яшнобод туманида жойлашган “Янгиобод” бозорига борганида автомашинаси турган жойда оёғи остида 2000 сўмлик купюрадаги пул ўралиб ётганлигини кўрганлигини ва ердан олиб ичини очиб қараса ичида ўткир ҳидли жигар рангли сақичга ўхшаган модда борлигини кўрганлигини, шунда бу гиёхвандлик моддаси эканлигини тушунганлигини ва ўзи билан бирга олиб кетганлигини, шундан сўнг ушбу моддани истемол қилиб кўриш фикри туғилганлигини ва ундан бироз бўлагини олиб ёнида бўлган сигарет махоркасига аралаштирганлигини ва бироз бўлагини олиб ёнида бўлган сигарет махоркасига аралаштирганлиги, кейин бироз чакиб қолган махоркага аралашган қисмини кичкина оқ қоғоз бўлагига ўраб бўлган сақичсимон қисмини хам пул ўрамидан олиб алоҳида оқ қоғоз ўрамига ўраб ёнида бўлган “Kent” сигарети қутиси ичига ушбу икки дона қоғоз ўрамларини солиб қўйганлигини, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Шунингдек, иш ҳужжатларига кўра, жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида И.Гулямов “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган. Шунингдек, дастлабки суриштирув ва тергов давомида И.Гулямов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида, судланувчи И.Гулямовнинг “гашиш” гиёҳвандлик воситасини бировга сотганлиги ёки ўтказганлиги ҳақида аниқ бир факт мавжуд эмас ҳамда И.Гулямовнинг ёнидан топилган гиёҳвандлик воситасини келгусида бирор кишига сотиши ёхуд ўтказиши ҳақида далиллар ҳам аниқланмади. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи И.Гулямов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, тергов органининг тахминий айблови билан келишиб бўлмаслигини ва ўз тасдиғини топмаганлигини, унинг жиноий қилмишини иш ҳужжатларига кўра И.Гулямов (гашиш) гиёҳвандлик касаллигига чалинмаган бўлсада, гашиш гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи И.Гулямовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 15-бандидага “Судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилсин” деб кўрсатилган. Суд, судланувчи И.Гулямовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, гиёҳвандлик воситасини тури ва миқдорини ҳамда содир этган жиноятини ижтимоий хафвлилик даражасини инобатга олиб, ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни; - Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 14 февралдаги 461-сонли далолатномасига кўра, судланувчи И.Гулямов гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олишни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Махсус омборида 25.02.2025 йилдаги 10537-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0,82 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211, 45457, 460, 463, 465-468, 471, 473, 476-моддаларига мувофиқ, Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Судланувчи Гулямов Иброҳим Юлдашевич (Gulyamov Ibrokhim Yuldashevich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. И.Гулямовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан И.Гулямовни ушлаб турилган (2025 йил 29 январь, 1 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдори 7 312 500 сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Судланувчи Гулямов Иброҳим Юлдашевичга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Махсус омборида 25.02.2025 йилдаги 10537-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0,82 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев