Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3988 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ Ответчик / Подсудимый AZIA TRADE UNIVERSAL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002556 Claim ID 2987512 PDF Hash cc6c2e587e82330e... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онун 56-моддаси онун 56 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 декабрь № 4-1603-2201/3988 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Асака банк» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «AZIA TRADE UNIVERSAL» МЧЖ ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган 65.865.945,69 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили М.Мамадалиев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Асака банк» АЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар– «AZIA TRADE UNIVERSAL» МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган 65.865.945,69 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар ишни кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг предметини ўзгартириш ҳақида судга ариза тақдим этиб, унда кредит қарздорлиги амалда бажарилган кунгача, яъни гаров мулки кредит қарздорлиги ҳисобига 2022 йил 25 август куни банк балансига топширилган кунгача амалда тўланмаган 320.324.465,73 сўм кредит асосий қарзи учун йиллик 23 фоиз ҳисобида жами 49.234.703,17 сўм кредит фоизи ҳамда шартноманинг 6.1-бандига кўра йиллик 28 фоиздан жами 16.631.242,52 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлсада жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. ИПКнинг 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 июнда №32-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Айланма маблағни тўлдиришга қурилиш материаллари сотиб олиши” учун 12 ой муддатга (шундан 3 ой имтиёзли давр билан) йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан 800.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўланмай келинган. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2022 йил 18 мартдаги 2-1603-2104/9996-сонли ҳал қилув қарорига асосан «AZIA TRADE UNIVERSAL» МЧЖ ҳисобидан «Асака» АТБ фойдасига 860.324.465,73 сўм миқдорида кредит қарзи ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, гаровга мулклар икки маротаба савдога қўйилган, бироқ мулклар сотилмаган. Сотилмаган мулклар “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 56-моддаси тартибида 10 фоизга арзонлаштирилган ҳолда 2022 йил 25 август куни далолатнома асосида банк балансига топширилган. Шундай бўлсада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундириш белгиланган кредит маблағлари амалда тўланмаганлиги сабабли 2022 йил 5 апрелдан 2022 йил 25 августга қадар, яъни амалда ижро этилган кунига қадар кредит фоиз ставка бўйича ҳисобланган 49.234.703,17 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ФК 734-моддасининг шартларига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 июндаги 32-сонли кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра банк - тўловларни қайтариш графиги бузилган тақдирда муддати ўтган асосий қарз бўйича йиллик 28 фоиз кредит фоизи ҳисоблашга ҳақли бўлишига келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрда қабул қилинган 13/150-сонли қарори 8-бандида, кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкинлиги, шунингдек кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2022 йил 18 мартдаги 2-1603-2104/9996-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги ўз исботини топади. 320.324.465,73 сўм кредит асосий қарзи учун жами 16.631.242,52 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини, жавобгар кредит қарзларини тўламаганлиги оқибатида гаров мулки банк балансига натура ҳолида топширилганлиги, ушбу ҳолат эса жавобгарнинг молиявий оғир ҳолатда эканлигидан далолат беришлигини инобатга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб, 3.326.248 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қиаман қаноатлантиришни ва жавобгардан 49.234.703,17 сўм кредит фоизи ҳамда 3.326.248 сўм пеня жами 52.560.951,17 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар томонидан тўланган 1.317.318,9 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддалари, ФК 234, 236, 279, 744-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «Асака банк» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар- «AZIA TRADE UNIVERSAL» МЧЖ ҳисобидан «Асака банк» АЖ фойдасига 49.234.703,17 сўм кредит фоизи, 3.326.248 сўм пеня жами 52.560.951,17 сўм ҳамда тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «AZIA TRADE UNIVERSAL» МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.317.318,9 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. А. Шокиров