← Назад
Решение #727822 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
FARG‘ONA VILOYAT SUDI
Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi
г Фергана, ул. С.Темура
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
theЭлектрон
Watermark)
Тel: (73 )243-16-79
Fax: (73)243-17-43
Веб-сайт:
www.sud.uz
почта манзили:i.fargona@sud.uz
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Бойназаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
Фарғона шаҳри
4-1505-2201/145-сонли иш
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида
вилоят суди раисининг ўринбосари А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар М.Умаров ва Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья
катта ѐрдамчиси Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар банк
вакили А.Узақов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили Ф.Иминов
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар ХХХХХ АЖ
манфаатида жавобгар YYYYYYY МЧЖдан $$$$$$ сўм кредит тўловларини
ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Oltiariq savdo invest” МЧЖга тегишли
бўлган гаровдаги бино-иншоотларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Марғилон
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, жавобгар YYYYYYY МЧЖ томонидан берилган апелляция
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади) ХХХХХ АЖнинг
(кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, YYYYYYY МЧЖ (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан $$$$$1 сўм муддатли кредит асосий
қарз, $$$$$2 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, $$$$$3 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарз, $$$$$4 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, $$$$$5 сўм муддати
ўтган қарздорликка ҳисобланган пеня, жами $$$$$$ сўм кредит тўловларини
ундириш, ундирувни “Oltiariq savdo invest” МЧЖ (кейинги ўринларда матнда
“Қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли бўлган бино-иншоотларга
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинган асбобускуналарга қаратишни сўраган.
1
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
ХХХХХ
АЖ
фойдасига,
жавобгар
YYYYYYY
МЧЖдан
Protected
by
PDF
Anti-Copy
Free
$$$$$1 сўм муддатли, $$$$$6 сўм муддати ўтган кредит қарз,
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
$$$$$2
сўм (Upgrade
муддатли,
$$$$$7
сўм
муддати
ўтган
фоиз,
$$$$$9 сўм пеня, жами $$$$$8 сўм кредит қарз ва 21 600 сўм почта харажати
ундирилиб, ундирув “Oltiariq savdo invest” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти,
&&&&&&& тумани, ??????? МФЙ, ??????? кўчасида жойлашган умумий ер
участкаси майдони 5183,9 м2, умумий қурилиш эгаллаган майдони 436,02 м2,
фойдали майдони 293,74 м2дан иборат бўлган “Олтин бошоқ” нон ишлаб
чиқариш цехи бино-иншоотларига, ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга;
шунингдек, “Oltiariq savdo invest” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти,
&&&&&&& тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Қапчуғай МФЙда жойлашган умумий ер
участкаси майдони 11510,33 м2, умумий қурилиш эгаллаган майдони
1639,88 м2, фойдали майдони 1353,15 м2дан иборат бўлган “Лимонад ва
музқаймоқ” ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига, ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга;
шунингдек, жавобгар YYYYYYY МЧЖга тегишли 2018 йилда ишлаб
чиқарилган, кредит ҳисобига сотиб олинган Beril V2-DL-1250-1150-600-2500
музлаткич, Beril V2-DL-1250-1150-600-3750, Beril V2-DL-1250-1150-600-3750,
Beril V2-DL-1250-1150-600-2500, Crystal V2-DL-2200-950-300-2500, Crystal V2DL-2200-950-300-2500, Crystal V2-DL-2200-950-300-2500, Gold Glass GL-9001040-2500, Citrine PASTE Paste 1300 869 585 2500, Citrine Paste Ht isitmalt 1300
869 585 1875, агрегат цент. охлаждения, мотор компрессор, мотор компрессор,
Installation Equрments, Gold Room Evaparators, Installation cost музлаткич ва
агрегатлари, Стеллажи в разобранном виде 1 дона, Кассовие баксы и
аксессуары 4 дона, Тележки 50 дона, Корзинка 100 дона ускуналарига
қаратилган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар
YYYYYYY МЧЖдан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ
%%%% сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
кассация инстанцияси учун 75 000 сўм ВКА харажати ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYY МЧЖ
судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартиришни ва ундирилган давлат божи ва ВКА
харажати қисмини бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш билан боғлиқ
497 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари суммасини ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили Ф.Иминов ўз кўргазмасида
ҳозирда жавобгар YYYYYYY МЧЖ раҳбари М.Юсупов европа
мамлакатларида хизмат сафарида эканлигини, М.Юсупов телеграмм иловаси
орқали илтимоснома жўнатиб, уни судга тақдим қилишни илтимос
қилганлигини, ўзи эса жорий йилнинг 25 декабрь санасига чет элдан
қайтишини, бугунги суд мажлисидан хабари борлигини, жавобгар YYYYYYY
МЧЖнинг суд мажлисларида қатнаша оладиган бошқа бирор-бир вакили
2
йўқлигини, аввалги суд мажлисларида жавобгар жамият номидан вақтинчалик
К.Ўринбоев қатнашганлигини, у ҳам ҳозирда бошқа вазифада фаолият
юритаѐтганлигини, бу ҳақида &&&&&&& туман ҳокимлигининг фармойиши
Protected
by PDF
Anti-Copy
Free фаолияти деярли
нусхасини тақдим
қилишлигини,
жавобгар
жамиятнинг
to Proҳам
Version
to Remove the Watermark)
тўхтаганлигини,(Upgrade
ишчилари
қолмаганлигини,
юридик манзили жойлашган
жойни эса бошқа шахсларга ижарага берилганлигини баѐн қилиб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар банк вакили А.Узақов тушунтириш бериб,
жавобгар раҳбарининг мақсади ишни кўришни чўзиш эканлигини, жавобгар
раҳбари биринчи инстанция суд мажлисларида ҳам қатнашмаганлигини, суд
мажлисида жавобгар раҳбари иштирок этган тақдирда ҳам судга қўшимча
далил тақдим эта олмаслигини, судга иш учун аҳамиятли барча ҳужжатлар ва
далиллар тақдим этилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Ушбу норма талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата ва
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Апелляция судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар
вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция
шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХХ АЖ Фарғона вилоят
филиали
ва
жавобгар
YYYYYYY
МЧЖ
ўртасида
2018
йил
18 апрель куни № 2018-27-сонли узоқ муддатли ѐпиқ линияли кредит
шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга кредит
бериш, жавобгар эса олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини
олган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга 5 йил муддатга, 12 ой имтиѐзли
даври билан йиллик 20 % устама тўлаш шарти билан, озиқ-овқат ва ноозиқовқат маҳсулотларини чакана савдосини йўлга қўйиш мақсадида импорт
асосида ускуналар ҳамда таъмирлаш-жиҳозлаш учун қурилиш маҳсулотларини
сотиб олиш учун миллий валютада 3 000 000 000 (уч миллиард) сўм миқдорда
кредит ажратилган.
3
Хусусан, кредит шартномаси ва унга илова қилинган кредит маблағлари ва
устама фоизларини қайтариш жадвалига мувофиқ жавобгар кредит қарзи ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бориши лозим бўлган.
Protected by PDF Anti-Copy Free
Гарчи, даъвогар томонидан жавобгарга кредит ўз вақтида ажратилган
to Pro
Version
to Remove
the Watermark)
бўлса-да, аммо,(Upgrade
жавобгар
кредит
қарзи
ва фоизлари
бўйича тўловларни тўлиқ
амалга оширмаган, натижада унинг муддатли кредит қарздорлиги
$$$$$1 сўм, муддатли фоиз қарздорлиги $$$$$2 сўм, муддати ўтган кредит тани
қарздорлиги
$$$$$3
сўм,
муддати
ўтган
фоиз
қарздорлиги
$$$$$4 сўм ҳамда муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган пеня
$$$$$5 сўм жами $$$$$$ сўм қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн “ФК” деб
юритилади) 234-моддасида мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш
асослари ўрнатилган бўлиб, унга асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши қайд этилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 735-моддаси биринчи қисмида, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини
кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли Қарорининг 3-бандига кўра,
банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда - кредит ташкилоти деб
юритилади) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади. Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига
кредит суммасини бериш бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома
тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни
қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан
бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш берилган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми иловасида тўлов графиги
белгиланган бўлиб, қарз олувчи кредитни қайтариш мажбуриятини олган
4
бўлсада, лекин, кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаганлиги натижасида
қарздорлик юзага келган.
Шу сабабли Палата даъвогар банк манфаатида судга даъво аризаси билан
Protected by PDF Anti-Copy Free
мурожаат қилиб, банк фойдасига жавобгар жамият ҳисобидан $$$$$1 сўм
(Upgrade
Pro Version
to Remove
the Watermark)
муддатли кредит
асосийtoқарз,
$$$$$2
сўм муддатли
фоиз қарздорлиги, $$$$$3
сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, $$$$$4 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги, $$$$$5 сўм муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган пеня, жами
$$$$$$ сўм кредит тўловларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 март кунги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Апелляция инстанция судининг
2022 йил 1 июнь кунги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
15 март кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация
инстанциясининг 2022 йил 4 август кунги қарори билан Риштон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 15 март кунги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июндаги
қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Марғилон туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Биринчи инстанция суди суд мажлисида даъвогар банк вакили томонидан
маълумотнома тақдим қилиниб, жавобгар қисман тўловларни амалга
оширганлиги натижасида, 2022 йил 5 октябрь ҳолатига $$$$$1 сўм муддатли,
$$$$$6 сўм муддати ўтган кредит қарз, $$$$$2 сўм муддатли, $$$$$7 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган ҳамда ушбу
ҳолатлар иш ҳужжатлари ва тарафлар вакилларини суд мажлисидаги
кўргазмалари билан ўз тасдиғини топган.
Биринчи инстанция суди даъвогар банк фойдасига жавобгар ҳисобидан
юқоридаги кредит қарздорлик суммасини ундириб тўғри тўҳтамга келган.
Ушбу ундирилган қарздорлик бўйича жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар
вакиллари томонидан шикоят келтирилмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.5-банди в-кичик
бандига кўра, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар
юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган
ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлиги ва муддати ўтган
фоиз тўловига нисбатан 0.01 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги келишилган.
Шу боис даъвогар жавобгар шартнома мажбуриятларини бажармасдан
тўловни кечиктирганлиги учун, муддати ўтган кредит тани ва муддати ўтган
кредит фоизига нисбатан жами $$$$$5 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб,
ундиришни сўраган.
Аммо, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган
маълумотга кўра пеня бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлиги ва суд
мажлиси куни ҳолатига пеня миқдори $$$$$9 сўмни ташкил этганлиги сабабли
суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб, уни қисман
қаноатлантириб, $$$$$9 сўм пеня ундириб, тўғри ва асосли тўҳтамга келган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаровдаги мулкларга ва
кредит ҳисобига сотиб олинган мулкларга қаратишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра,
кредитнинг банкка ўз вақтида қайтарилиши таъминоти сифатида 2018 йил
5
18 апрелда тузилган ипотека ҳақида шартномага асосан, қўшимча жавобгарга
тегишли Фарғона вилояти, &&&&&&& тумани, ??????? МФЙ, ???????
кўчасида жойлашган “Олтин бошоқ” нон ишлаб чиқариш цехи биноProtected by PDF Anti-Copy Free
иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга;
to Pro
Version to Remove
theФарғона
Watermark)
шунингдек,(Upgrade
қўшимча
жавобгарга
тегишли
вилояти, &&&&&&&
тумани, Қапчуғай ҚФЙ, Қапчуғай МФЙда жойлашган “Лимонад ва музқаймоқ”
ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
бирга гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
кредит ҳисобига сотиб олинган Beril V2-DL-1250-1150-600-2500 музлаткич,
Beril V2-DL-1250-1150-600-3750, Beril V2-DL-1250-1150-600-3750, Beril V2-DL1250-1150-600-2500, Crystal V2-DL-2200-950-300-2500, Crystal V2-DL-2200-950300-2500, Crystal V2-DL-2200-950-300-2500, Gold Glass GL-900-1040-2500,
Citrine PASTE Paste 1300 869 585 2500, Citrine Paste Ht isitmalt
1300 869 585 1875, агрегат цент. охлаждения, мотор компрессор, мотор
компрессор, Installation Equрments, Gold Room Evaparators, Installation cost
музлаткич ва агрегатлари, Стеллажи в разобранном виде 1 дона, Кассовие
баксы и аксессуары 4 дона, Тележки 50 дона, Корзинка 100 дона ускуналар ҳам
гаровга қўйилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддасига кўра,
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ѐки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Биринчи инстанция суди ФКнинг 268, 279-280-моддалари талабларидан
келиб чиқиб, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги
талабини асосли деб, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиб тўғри тўҳтамга
келган.
Жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, аввал Риштон
туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган 2022 йил 15 март
кунги ҳал қилув қарори асосида МИБ томонидан корхона ҳисобидан
%%%% сўм давлат божи суммаси ундириб олинганлигини, бироқ, Марғилон
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрь кунги ҳал қилув қарори
билан яна ушбу суммани ундириш белгиланганлигини, ушбу ижро иши билан
боғлиқ МИБ базасидаги хужжатлар судга тақдим қилинганлигини, бироқ,
биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда ушбу хужжатларни инобатга
олмаганлигини, битта низо бўйича ҳозирга келиб икки марта суд харажатлари
ундириш белгиланганлигини, бундан ташқари ишни кассация тартибида кўриш
билан боғлиқ ВКА харажати ҳам суд томонидан ундириш белгиланганлигини,
ваҳоланки, ушбу суд ҳаражати кассация инстанцияси томонидан ундириш
лозим эканлигини баѐн қилиб, ҳал қилув қарорига ўзгартириш киритишни,
ундирилган давлат божи ва ВКА харажати қисмини бекор қилиб, апелляция
инстанцияси учун тўланган 497 000 сўм давлат божи ва почта харажатини
ундириб бериш сўралган.
Апелляция судлов ҳайъати иш хужжатлари билан танишиб, биринчи
инстанция суди суд ҳаражатлари ундириш қисмини муҳокама қилишда Риштон
6
туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган 2022 йил 15 март
кунги ҳал қилув қарори асосида МИБ томонидан корхона ҳисобидан
%%%% сўм давлат божи суммаси ундириб олинганлиги (иш варағи 2-том
Protected
PDF Anti-Copy
10 бет), бундан
ташқари,by МИБ
&&&&&&& Free
туман бўлими давлат
(Upgrade
to
Pro
Version
to
Remove
the
Watermark)
ижрочисининг 2022 йил 5 август кунги ижро иши юритишни тамомлаш
тўғрисидаги қарорини инобатга олмасдан жавобгар YYYYYYY МЧЖ
ҳисобидан яна такрор %%%% сўм давлат божи суммасини ундириб барвақт
ҳулосага келган.
Бундан ташқари биринчи инстанция суди ишни кўриш жараѐнида кассация
инстанциясининг 2022 йил 4 август кунги қарори билан биринчи инстанция
суди томонидан ишни янгидан кўриш вақтида суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал қилиши лозимлиги тўғрисидаги тавсияларга эътибор
қаратмасдан ҳал қилув қарори қабул қилган.
Бироқ, ишни кўриш жараѐнида биринчи инстанция суди апелляция ҳамда
кассация тартибида ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган
давлат божи ва суд харажатларини муҳокама қилиши ҳамда ундириш ѐки
ундирмаслик масаласини ҳал қилиши лозим эди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга; ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга
ва янги қарор қабул қилишга; ҳал қилув қарорини ўзгартиришга; ҳал қилув
қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ѐхуд
даъвони тўлиқ ѐки қисман кўрмасдан қолдиришга; ушбу Кодекс 279-моддаси
тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда
ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга
ҳақли.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
аниқланмаганлиги, иқтисодий суд аниқланган деб ҳисоблаган иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баѐн
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ѐки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐки нотўғри қўлланилганлиги
иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу ишни муқаддам апелляция ва
кассация инстанцияларида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд
харажатларини ундириш масаласи муҳокама этилмаганлиги сабабли, апелляция
судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи ҳамда хулоса қисмларидаги “YYYYYYY МЧЖ ҳисобидан
республика бюджетига %%%% сўм давлат божи ундириш қисми Риштон
туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган 2022 йил
15 март кунги ҳал қилув қарори асосида МИБ &&&&&&& туман бўлими
томонидан корхона ҳисобидан %%%% сўм давлат божи суммаси ундириб
олинганлиги сабабли ушбу сумма ижро этилмаслиги ҳақида кўрсатма бериб,
апелляция ва кассация инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ жами
(249 000+249 000) %%%2 сўм давлат божи ундирилсин”- деган жумлани
7
киритишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Зеро, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
Protected“Давлат
by PDF
Anti-Copy
Free2-бандида иқтисодий
Илова билан тасдиқланган
божи
ставкалари”нинг
(Upgrade toмулкий
Pro Version
to Remove the
судларга бериладиган
хусусиятга
эгаWatermark)
даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши, апелляция, кассация ва назорат тартибида
берилган шикоятлардан эса биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун
аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши
белгиланган.
Бинобарин, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг
2-банди, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333,
735, 744-моддалари, ИПКнинг 42, 68, 118, 260, 278-279-моддаларини қўллаб,
апелляция судлов ҳайъати
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрь кунги ҳал
қилув қарорининг давлат божи ундиришга оид қисми ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги YYYYYYY МЧЖ ҳисобидан
республика бюджетига %%%% сўм давлат божи ундириш қисми ижро
этилмасин.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ҳамда хулоса қисмига “жавобгар
YYYYYYY МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига апелляция ҳамда кассация
инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ %%%2 сўм давлат божи
ундирилсин” деган жумла киритилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Иш бўйича ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф апелляция инстанцияси суди қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти
(прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
М.Умаров
Б.Мамадалиев
8