Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4111 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Туронбанк АТБ Ответчик / Подсудимый LIDER LAND NAVOIY мактабгача таълим муассасаси
Source ID 1000635 Claim ID 2941429 PDF Hash 6603a82252f9f0b7... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 декабрь 4-2101-2202/4111-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” мактабгача таълим муассасаси ҳамда қўшимча жавобгар “О” фермер хўжалигига нисбатан кредитнинг қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга жавобгар “Х” мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳамда “О” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади) нисбатан жами 3.480.142.802 сўм кредит қарзи ва фоизини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят Марказий банки бош бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан судга тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар, қўшимча жавобгар ва мутахассис вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” мактабгача таълим муассасаси ўртасида 2018 йил 17 сентябрь куни 180 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 3.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 840-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.6 г-бандига кўра, банк агар қарздор мазкур шартномада белгиланган муддатларда шартнома бўйича кредит маблағи ва унга ҳисобланган тегишли фоизларни кетма-кет икки ёки ундан кўп марта тўламаган, шунингдек, шартномада қайд этилган тўловларни белгиланган муддатдан 90 кунгача кечиктирган ҳолларда кредит маблағини муддатдан олдин ундириш, унга ҳисобланган тегишли фоизларни жарималар билан бирга тўланишини талаб қилиш, зарарни қоплаш ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қарзларни тўлалигича қарздорнинг барча ҳисоб рақамидан ёки кредит таъминоти ҳисобидан ундириш чораларини кўриш ҳуқуқи эга эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 07.12.2022 йилдаги маълумотига кўра, жавобгарнинг банк олдидаги жами қарздорлиги 3.141.851.000 сўм шундан 2.895.105.000 сўм муддатли асосий қарздорлиги, 42.845.000 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 83.920.000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 148.113.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд. Жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада кредит қарздорлиги кўпайган. Шунингдек, ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакилининг тақдим этган маълумотига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 3.480.064.488 сўм кредит қарздорлиги мавжуд бўлган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабидан келиб чиқиб, жами 3.480.064.488 сўм шундан 2.937.062.937 муддати келмаган асосий қарздорлик, 62.140.563 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 4.345.243 муддатли фоиз қарздорлик, 687.090 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 170.124.586 сўм муддатли фоиз қарздорлик, 305.704.067 сўм пандемия даврида ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим деб топади. Даъвогар ундирувни тарафлар ўртасида 13.11.2018 йилдаги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар “О” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкига ва жавобгар “Х” мактабгача таълим муассасасига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган. Ипотека шартномасининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, ундирувни жавобгар “О” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкига ва жавобгар “Х” мактабгача таълим муассасасига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни, республика бюджетига даъвогардан 1.566 сўм, жавобгардан 69.601.290 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан “банк” фойдасига жами 3.480.064.488 сўм, шундан 2.937.062.937 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 62.140.563 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 4.345.244 муддати келмаган фоиз қарздорлик, 687.090 сўм муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган фоиз қарздорлик, 170.124.587 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 305.704.067 сўм пандемия даврида ҳисобланган фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 почта харажатлари ундирилсин. Ундирув жавобгар “О” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулки ва жавобгар “Х” мактабгача таълим муассасасига тегишли бўлган гавро мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан 69.602.856 сўм, даъвогар “банк”дан 1.566 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев