← Назад
Решение #72798 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| бандида ЖК | 8 | 2 | law | |
| ат ЖК | 45 | — | law | |
| исми ва | 57 | — | law | |
| суд ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| бандида судлар томонидан ЖК | 72 | — | law | |
| кумга ЖК | 72 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| тайинланган жазони ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 24 - куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг
биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья
С.Мамадиев,
суд
мажлиси
котиби
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор
туман
прокурорининг
катта
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи Ш.Мадмаров, унинг ҳимоячиси “Ravshanov
Abdulaziz
Himoyasi”
адвокатлик
бюроси
адвокати
А.Равшановларнинг иштирокида, жабрланувчининг ыонуний
вакили И.Мадмаров, Мадмаров Шерзоджон Ибрагимовичга
оид 1-1006-2502/434-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Мадмаров Шерзоджон Ибрагимович (Madmarov
Sherzodjon Ibragimovich), 1979 йил 9 февраль
куни Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
олий,
вақтинча
ишсиз,
оилали,
4 нафар фарзандли, муқаддам судланмаган,
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри, Қандолатчи
кўчаси, 153А-уйда яшовчи, 2025 йил 13 февраль
куни
“Гаров”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини
қонунда белгиланган муддатда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми
билан айбланган.
Суд,
судланувчи
ва
жабрланувчининг
қонуний
вакилининг
кўрсатувларини
тинглаб,
жиноят
иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Ш.И.Мадмаров 2024 йил 19 ноябрь куни
соат 06:30ларда, ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 40 С
202 НА бўлган Ласетти русумли автомашинасини, бошқариш
ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчаси бўйлаб бошқариб
бориб, Бунёдкоршох ва Қатортол-2 кўчалари кесишган
чоррахад амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди
1-қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари ҳамда 99-банди
талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа
йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф
туғдирмасликлари
керак»,
«Ҳайдовчи
ҳаракатланишни
бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш,
қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан
олдин бажарилаётган манёвр хавсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил
қилиши керак», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини,
транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл
ва
об-ҳаво
шароитини,
шунингдек
ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши
керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг
тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун
хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши
керак», «Светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган
ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг
ҳайдовчиси
қарама-қарши
томондан
тўғрига
ҳаракатланаётган
ва
ўнгга
бурилаётган
транспорт
воситаларига йўл бериши шарт», деб кўрсатиб ўтилган
талабларига амал қилмасдан чап томонга бурилиши
оқибатида ҳайдовчи Муратов Қличбек Абсаттар ўғли
бошқарувидаги давлат рақами 01 430 LEA бўлган Ман А22
русумли автобуси билан тўқнашган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида
Ласетти русумли автомашина йўловчиси 12.10.1969 йилда
туғилган Мадмарова Дилорам Муратовна тан-жароҳати олиб,
олган тан-жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 13
декабрь
кунидаги
№1176-сонли
хулосасига
кўра
Д.М.Мадмарованинг ўлими “Кўкрак ва қорин қўшма ўтмас
ёпиқ жароҳатлари, ўнгдан 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10 қовурғалар
ёпиқ синишлари, ўнг ўмров суяги ёпиқ синиши, ўнг ўпка
жароҳати,
катта
чарви
жароҳати,
гемоперитониум
натижасида травматик ва геморрагик шокдан келиб
чиққан”лиги аниқланган.
Судга оид автотехника экспертизасининг 2025 йил 29
январь кунидаги №29/1281 сонли хулосасига кўра “Ман А-22
русумли автобус ғилдирак изидан қолдирилган 23.5 метр
узоқликдаги тормоз изи бўйича унинг харакат тезлиги 65.1
км/соатдан юқори бўлганлиги, агар Ласетти русумли
автомашина ҳаракатга хавф туғдирган жойдан тўқнашув
жойигача бўлган 3 метр масофани 10-15 км/соат тезликда
босиб ўтган бўлса, ушбу вазиятда Ман А-22 русумли автобус
ҳайдовчиси ўз вақтида кескин тормоз бериш йўли билан
ҳодисани
олдини
олиш
техник
имкониятига
эга
бўлмаган”лиги аниқланган.
Судланувчи Ш.Мадмаров суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, у 2024 йил 19 ноябрь куни соат
06:30ларда бошқарувидаги техник жихатдан соз бўлган
давлат рақами 40 С 202 НА бўлган Ласетти русумли
автомашинани,
йўловчи
отаси
И.А.Мадмаров,
онаси
Мадмарова Дилоромхон Мухторжоновна ҳамда фарзанди
Иброхимов Мухаммадяхё Шерзоджон ўғлилари билан
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчаси
бўйлаб бошқариб келиб, Бунёдкоршох ва Қатортол-2
кўчалари кесишган чоррахада чап томонга яъни Қатортол-2
кўчаси томонга бурилиб кетиш мақсадида йўл ўртасида
тўхтаганлигини
ва
асосий
йўлдан
келаётган
автомашиналарни ўтказиб юбориб, Қатортол-2 кўчаси
томонга ўтиб кетиш учун автомашинани 10-15 км/соат тезлик
билан бошқарган ҳолда асосий йўлдан ўтиб Бунёдкоршох
кўчаси
2-даражали йўлига ўтганида, автомашинасига нисбатан
ўнгдан чап томонга қараб ҳаракатланиб келаётган бўлган
ҳайдовчи Муратов Қличбек Абсаттар ўғли бошқарувидаги
автобус билан тўқнашиб кетганлигини, содир бўлган йўлтранспорт ҳодисасидан сўнг у дархол автомашинадан тушиб
отаси ва ўғлидан ҳол ахвол сўраганида улар яхши
эканликларини маълум қилишганлигини, лекин онаси нафас
олишга
қийналиб
турганлигини,
сабаби
онаси
автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғида ўтирганлиги учун
тўқнашув вақтида кўпроқ зарар етганганлигини, сўнг шу
ерда бўлган одамлар йўловчи автомашина тўхтатиб
беришганлигини
ва
у
онасини
шифохонага
олиб
кетганлигини, шифохонада онасига биринчи тиббий ёрдам
кўрсатилганлигига қарамасдан вафот этганлигини, йўлтранспорт ҳодисаси вақтида у, ўғли ва отаси тан-жароҳати
олмаганликлари
сабабли,
шифохонага
мурожаат
қилишмаганлигини,
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймондалиги ҳақида кўрсатув бериб, оилавий аҳволини
ҳисобга олиб суддан енгиллик бериш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчининг қонуний вакили И.Мадмаров суд
мажлисида, у 2024 йил 19 ноябрь куни соат 06:30ларда
фарзанди
Мадмаров
Шерзоджон
Ибрагимович
бошқарувидаги давлат рақами 40 С 202 НА бўлган Ласетти
русумли автомашинада йўловчи бўлиб, у, турмуш ўртоғи
Мадмарова Дилоромхон Мухторжоновна ҳамда набираси
Иброхимов Мухаммадяхё Шерзоджон ўғлилари билан
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчаси
бўйлаб кетаётган вақтларида ҳайдовчи Муратов Қличбек
Абсаттар ўғли бошқарувидаги автобус билан тўқнашиб
кетганликларини, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан
сўнг у, фарзанди Ш.И.Мадмаров ва набираси М.Ш.Иброхимов
тан-жароҳати олмаганликларини, лекин турмуш ўртоғи
нафас олишга қийналиб турганлигини билишганлигини,
сабаби турмуш ўртоғи автомашинанинг олд йўловчи
ўриндиғида ўтирганлиги учун тўқнашув вақтида кўпроқ
зарар унга етганлигини, сўнг шу ерда бўлган одамлар
йўловчи автомашина тўхтатиб беришганлигини ва фарзанди
Ш.Мадмаров
турмуш
ўртоғини
шифохонага
олиб
кетганлигини, сўнг шифохонада турмуш ўртоғи вафот
этганлигини билганлигини, йўл-транспорт ҳодисаси вақтида
у, ўғли ва набираси тан-жароҳати олмаганликлари сабабли,
шифохонага мурожаат қилишмаганлигини, жиноят иши
бўйича турмуш ўртоғи ва вояга етмаган набирасининг
қонуний вакили тариқасида жалб қилишликни, мазкур ҳолат
бўйича хеч кимга нисбатан даъвоси ва эътирози йўқлигини,
ўғлига нисбатан қонуний енгиллик бериш ҳақида кўрсатув
берди.
Гувоҳ Қ.Муратов суд мажлисда сўроқ қилинганида, у
2024
йил
19 ноябрь куни соат 06:50 ларда бошқарувидаги техник
жихатдан соз бўлган давлат рақами 01 430 LEA бўлган Ман А22 русумли автобусни юксиз, йўловчисиз кундузги вақтда,
табиий ёруғликда, ер қоплами қуруқ, теккис ҳолатда,
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчаси
2-даражали йўли бўйлаб 40-45 км/соат тезлик билан
бошқариб кетаётиб, Бунёдкоршох ва Қатортол-2 кўчалари
кесишган чоррахага светафорнинг яшил ишорасида кирган
вақтида автобусга нисбатан чапдан ўнг томонга қараб
Мадмаров Шерзоджон Ибрагимович бошқарувидаги Ласетти
русумли
автомашинасида
уни
йўналишига
чиқиб
юборганлигини,
ўз
навбатида
у
автобус
тормозини
босганлигини лекин шунга қарамасдан Ласетти русумли
автомашина
билан
тўқнашиб,
рул
бошқарувини
йўқотганлигини ва йўлнинг ўнг томонида бўлган светафорга
урилиб, сўнг йўл-қатнов қисмидан чиқиб кетганлигини, содир
бўлган
йўл-транспорт
ҳодисасидан
сўнг
автобусдан
тушганлигини ва Ласетти русумли автомашина олдига
борганида, автомашинада ҳайдовчи ва уч нафар йўловчиси
борлигини кўриб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
мақсадида йўловчи автомашина тўхтатганлигини, сўнг
йўловчи автомашинада Ласетти русумли автомашина
хайдовчиси Ш.Мадмаров ва унинг онаси Мадмарова Дилором
опа шифохонага кетишганлигини, Мадмаров Ибрагим ака ва
яна
бир
вояга
етмаган
бола
эса
ҳодиса
жойида
қолишганлигини, сўнг у ҳодиса жойида турган вақтида,
олдига
ЙҲХБ
ходимлари
келишганлигини
ва
уни
кўрсатмасидан
чизма
чизиб,
хужжатлар
расмийлаштиришганлигини, тузилган хужжатлар тўғри
расмийлаштирилганлиги сабабли, хужжатлар билан танишиб
чиқиб имзо қўйиб, бўлиб ўтган ҳолат бўйича тушунтириш
хати ёзиб берганлигини, сўнг ҳодимлар уни мастлик
ҳолатини текшириш мақсадида алкотестор кўригидан
ўтказишганлигини, у автобусни бошқарган вақтида хушёр
ҳолатда
бўлганлиги
сабабли
унда
мастлик
ҳолати
аниқланмаганлигини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлиги,
судланувчига нисбатан енгиллик бериш ҳақида кўрсатув
берди.
Судланувчи Ш.Мадмаровнинг айби, ўзининг айбига
иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг
қонуний вакилнинг кўрсатувлари, гувоҳнинг кўрсатувлари,
2024 йил 19 ноябрь куни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомаси ва чизма, судга оид тиббиёт
экспертизасининг
№1176-сонли
хулосаси,
судга
оид
автотехника экспертизасининг №29/1281-сонли хулосалари
ҳамда бошқа далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Суд, судланувчи Ш.Мадмаровнинг одам ўлимига сабаб
бўлган
транспорт
воситалари
ҳаракати
ва
улардан
фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузганликдан иборат
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015
йил
26 июндаги “Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш
хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар
юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги
№ 10-сонли Қарорининг 25-бандида судлар йўл-транспорт
ҳодисасида айбдор деб топилган шахсга нисбатан жазо тури
ва
муддатини
белгилашда
инсонпарварлик,
одиллик
тамойилларидан келиб чиқиб, ҳар бир иш бўйича алоҳида
ёндошув
тўғрисидаги
қонун
талабига
қатъий
риоя
қилишлари, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасига, ҳодиса содир бўлгандан кейин шахснинг ҳаттиҳаракатига (унинг жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиш
учун қилган ҳаракатлари, жабрланувчи ва унинг оиласига
моддий ва бошқа тарзда ёрдам берганлиги, жиноят
натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни
қоплаганлиги ва ҳ.к.) ва жазони енгиллаштирувчи ёки
оғирлаштирувчи
бошқа
ҳолатларга
алоҳида
эътибор
беришлари шартлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасида суд
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
жиддий камайтирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, алоҳида
ҳолларда ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда
тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам
қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган
бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкинлиги, суд
шу асосларни эътиборга олиб, ушбу Кодекс Махсус
қисмининг моддасида қўлланилиши шарт деб кўрсатилган
қўшимча жазони тайинламаслиги ҳам мумкинлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги №1-сонли Қарорининг 29бандида
ЖК
8-моддасининг
2-қисмига мувофиқ, ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки
марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги, агарда
ЖК моддасининг санкциясида асосий жазо билан бирга
мажбурий қўшимча жазони қўллаш кўзда тутилган бўлса, суд
томонидан
қўшимча
жазо
фақат
ЖК
45-моддасининг бешинчи қисми ва 57-моддасида кўрсатилган
асослар бўйича қўлланмаслиги мумкинлиги, агар ЖК
моддаси санкциясида кўрсатилган асосий жазога қўшимча
жазо мажбурий тарзда тайинланиши белгиланган бўлса, суд
ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, бошқа енгилроқ
асосий жазо тайинлаган тақдирда, қўшимча жазо фақат
ЖКнинг 45-моддасини қўллаган ҳолда тайинланиши, суд
ҳукмнинг тавсиф қисмида шундай қарор қабул қилганлигини
асослантириши лозимлиги;
-бундан ташқари 37-бандида судлар томонидан ЖК 57моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар
аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми
моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам
камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ
жазо
тайинланиши
мумкинлиги
ҳақида
раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Суд, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
судланувчи
Ш.Мадмаровга
нисбатан
жабрланувчининг
қонуний вакили И.Мадмаровнинг унга нисбатан даъвоси
йўқлиги, унинг оиласи ягона боқувчи эканлиги, марҳума
Д.Мадмарова унинг онаси эканлиги, у ўзини ўзи банд қилган
шахс сифатида давлат солиқ органларидан рўйхатдан
ўтганлиги, у содир қилган жиноят эҳтиётсизлик натижасида
содир
этилганлиги
ва
жиноят
ишидаги
бошқа
енгиллаштирувчи ҳолатларни этиборга олиб, Д.Мадмаровга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллган ҳолда, ЖК 45моддасида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
жазосини
қўлламасликни,
қонун
санциясида
назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланшни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 72-моддасида агар суд
озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш,
хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари
жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг
шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор
тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини
назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга
келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин. Бундай ҳолда суд,
башарти, белгиланган синов муддати давомида жазонинг
шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса,
тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор
чиқариши, синов муддати бир йилдан уч йилгача белгиланиб,
ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 31-бандида судлар
томонидан
ЖК
72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартли ҳукм
фақат ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш,
интизомий қисмга жўнатиш ёки озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазолар тайинланган ҳолда қўлланилиши;
-33-бандида шартли ҳукм асослантирилган бўлиши ва
маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсадига хизмат қилиши лозим.
Шу сабабли суд, шартли ҳукм қилинган маҳкумга ЖК 72-
моддаси учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни
бажаришни юклаши мумкин мумкинлиги;
-34-бандида шартли ҳукм қўлланилганда, бир йилдан уч
йилгача бўлган синов муддати белгиланади ва бу муддат
ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланиши ҳақида
раҳбарий тушинтириш берилган.
Суд,
юқоридаги
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
нормалари ҳамда Олий суд Пленуми Қарорларининг
тушунтиришларига асосан судланувчи Ш.Мадмаровга жазо
тайинлашда,
қилмишига
иқрор
ва
пушаймонлигини,
жабрланувчи қонуний вакилининг даъвоси йўқлигини,
шахсини, яъни муқаддам судланмаганини, оилавий аҳволини
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жазони
оғирлаштирувчи
ҳолатлар
мавжуд
эмас
деб
топиб,
жабрланувчининг
қонуний
вакилининг
судланувчига
нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатларни
содир қилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини
жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан ЖК
57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлашни, тайинланган жазони ЖК 72-моддасини қўллаб,
шартли ҳукм қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексининг
454-457, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ ҚИЛДИ:
Судланувчи
Мадмаров
Шерзоджон
Ибрагимович
(Madmarov
Sherzodjon
Ibragimovich)
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Ш.Мадмаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддасининг
2-қисми билан ЖК 57-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Судланувчи
Ш.Мадмаровга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 1
(бир) йил синов муддати белгилансин.
Синов муддати 2025 йил 24 апрель кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Ш.Мадмаровга ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи
бўйича туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб
туриш, кеч соат 23:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш
жойини тарк этмаслик, яшаш жойини ўзгартирган тақдирда
бу ҳақда ИИО ФМБ Пробация бўлимига хабар бериш
мажбурияти юклатилсин.
Ш.Мадмаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72моддаси 5,6 ва 8-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ш.Мадмаровнинг хулқи устидан назорат олиб бориш
унинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими
зиммасига юклатилсин.
Судланувчи
Ш.Мадмаровга
нисбатан
қўлланилган
“Гаров” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Жиноят иши бўйича гаровга қўйилган 7.500.000 сўм пул
маблағлари гаровга қўйувчи Юсупов Мансур Рустамовичга
қайтарилсин.
Жабрланувчининг қонуний вакили И.Мадмаровнинг
судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга
олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум
томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган
кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали
Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм
апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида
қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович