Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/3024 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "RUXSHONA NILUFAR BAXT" оилавий корхонаси
Source ID 955585 Claim ID 3016837 PDF Hash c2616400514d697d... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодексининг 111-моддасининг 3-қисми кодекси 111 3 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқдарё тумани 4-1406-2201/3024-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили Ф.Исоқулов (2022 йил 13 май кунги №23-01849-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "RUXSHONA NILUFAR BAXT" оилавий корхонасига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "RUXSHONA NILUFAR BAXT" оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси 1-қисмига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чикиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. тўловчи (жавобгар)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 1қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шу модданинг 2-қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.” деб кўрсатилган. Ушбу қонун талабига асосан аризачи жавобгарга солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарномани жавобгарнинг шахсий кабинетига юборган. Лекин жавобгар тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этмаган. Шу сабабли аризачи жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган. Аризачининг 2022 йил 07 декабрдаги маълумотномасига кўра, жавобгар суд кунига қадар солиқ ҳисоботини тақдим қилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддасининг 3-қисми 1-бандига асосан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Шу модданинг 5-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Бундай ҳолатда, суд аризачининг аризаси иш хужжатлари билан ўз исботини топган деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд Аризачи Оқдарё тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "RUXSHONA NILUFAR BAXT" оилавий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш холлари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми белгиланган тартибда солиқ ҳисоботини тақдим қилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар "RUXSHONA NILUFAR BAXT" оилавий корхонасига хизмат кўрсатувчи барча банклар томонидан ҳисоб-рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этилган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев