← Назад
Решение #72821 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 43 | — | law | |
| биринчи инстанция суди ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш рақами 1-1006-2501/62
Маърузачи судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: И.Сабиров
АЖРИМИ
2025 йил апрель ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз
биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
ҳайъат судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Д.Эрназаров
ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Н.Шапсанованинг
иштирокида, Д.Эрназаровга оид жиноят иши бўйича чиқарилган
ҳукмга нисбатан ўзи томонидан билдирилган апелляция шикояти
асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
20 мартдаги ҳукмига кўра:
1975 йил 12 июнда Тошкент шаҳрида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий,
оилали, 3 нафар фарзанди бор, иш учун аҳамиятли
даврда “Bars liga” адвокатлик фирмаси адвокати
вазифасида ишлаган, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “Шодиёна” МФЙ,
Қорақамиш 2/5-даҳаси, 4-уй, 30-хонадонда яшовчи,
иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган
Эрназаров Дилмурод Оралович (Ernazarov Dilmurod
Oralovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди
билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига судланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, унинг
қамоқда ўтирган кунлари чегирилиб, ўташ учун иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 йил 6 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Д.Эрназаров фирибгарлик, яъни ўзганинг
мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-
торож қилиш мақсадида, таниши Б.Ғиёсовнинг укаси А.Ғиёсов
жиноят иши доирасида қамоққа олинганидан хабар топиб, ўзининг
“Bars liga” адвокатлик фирмаси адвокати вазифасида ишлаб
келганидан ғараз ниятларда фойдаланиб, 2020 йил 29 февраль куни
хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, А.Ғиёсовни қамоқдан чиқариб,
жиноят иши юзасидан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни ваъда
қилиб, хизмат ҳақи сифатида шартнома асосида 1.800.000 сўмни
адвокатлик фирмаси кассасига тўлаттириб, шартномадан ташқари
30.000 АҚШ долларини (миллий валютага нисбатан 285.788.400 сўмга
тенг) эгаллаб, ваъдасини бажармасдан, яъни малакали юридик хизмат
кўрсатмасдан, пулларни ҳам қайтармасдан, шахсий эҳтиёжларига
сарфлаб юборган.
Судланувчи Д.Эрназаров апелляция шикоятида, ҳаракатларида
ўзганинг мулкини эгаллашга бўлган касд мавжуд бўлмагани, чунки
адвокат К.Юлчиев ва Б.Гиясов ўртасидаги келишувга асосан
К.Юлчиев пулни олгани, бироқ мажбуриятини бажармагани ҳақида
важлар келтириб, ишни одилона кўриб чиқиб, унга нисбатан оқлов
ҳукми чиқаришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг шикоятни қаноатлантириш ва
судланувчига енгиллик бериш ҳақида, судланувчи Д.Эрназаров ва
унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Н.Шапсанованинг
апелляция тартибида берган шикоятлари мазмунини ўзгартириб,
енгиллик бериш, тайинланган жазони жаримага ўзгартириш ҳақида
билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукми
ўзгартиришни лозим топади.
Суд иш тафсилотларини тўғри аниқлаб, судланувчи
Д.Эрназаровнинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судланувчи Д.Эрназаровнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни
содир этганликдаги айби, судда ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб
берган кўрсатувидан ташқари, терговга қадар текширув даврида
олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ёзишмалар скриншотлари,
сўзлашувлар аудио қайдлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда
жиноят ишида мавжуд бошқа объектив далиллар билан ўз исботини
топган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди Д.Эрназаровнинг
фирибгарлик, яъни жабрланувчи Б.Ғиёсовни алдаб ва ишончига
кириб, унинг жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи 30.000 АҚШ
долларини талон-торож қилганликда ифодаланган ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди
билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди.
Бироқ, биринчи инстанция суди, Д.Эрназаровга нисбатан жазо
тури ва миқдорини белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга
олмасдан, бирмунча оғир жазо тайинлаган кўринади.
Хусусан, судланувчи Д.Эрназаровга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми
санкциясида жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасида Кодекс Махсус
қисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун
белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинланиши
мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 43-моддасида жазо тизими
кўрсатилган бўлиб, жарима жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
енгил жазо ҳисобланади.
Яъни, биринчи инстанция суди ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосидан оғир бўлган
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган.
Шу боис, судлов ҳайъати Д.Эрназаровга нисбатан чиқарилган суд
ҳукмини ўзгартириб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини эътироф этган ҳолда ЖКнинг 7, 8-моддаларида кўрсатиб
ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб,
судланувчининг айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволини,
қарамоғида 3 нафар фарзандлари борлигини ва ижтимоий аҳволини,
жаримани тўлай олиш қобилиятини, етказилган зарар тўлиқ
қопланганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам
миқдоридан ҳам камроқ меъёрида жарима жазоси тайинлашни лозим
топади.
4
Шу билан бирга, судлов ҳайъати, жарима жазоси тайинлашда
жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори
223.000 сўм бўлганлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726,31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
20 мартдаги Эрназаров Дилмурод Оралович (Ernazarov Dilmurod
Oralovich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.
Эрназаров Дилмурод Ораловичга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида
44.600.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида,
Д.Эрназаровни 2024 йил 21 октябрдан 15 декабрга қадар 56 кун
дастлабки қамоқда сақланган муддатини тайинланган жарима
жазосидан чегириб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 172 баравари
миқдорида 38.356.000 (ўттиз саккиз миллион уч юз эллик олти минг)
сўм жарима жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
М.Юсупов
Ҳайъат аъзолари:
Ш.Шерматов
Ф.Халилов
Раислик қилувчи:
Ҳайъат аъзолари:
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
М.Юсупов
Ш.Шерматов
Ф.Халилов