Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4996 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Давлат Солиқ Бошқармаси Ответчик / Подсудимый Маҳалла хайрия жамоат фонди
Source ID 950833 Claim ID 2993072 PDF Hash 2f1e29f4bf6e1ff2... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 декабрь 4-2101-2202/4996-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар ХХХдан молиявий жарима ундириш тўғрисидаги ишни даъвогар вакили М.Бекмуродов (ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХга (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) нисбатан 15.232.938 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Аризачи аризани қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан судга ариза киритилгандан сўнг ташқи савдо шартномалари бўйича дебитор қарздорликни бартараф этганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига мувофиқ ишни қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги ҳужжатларга асосан кўришни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотларига асосан жавобгарнинг хориждаги ҳамкорлари ўртасида импорт шартномаси тузилган. 01.10.2022 йилда 27.575,22 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзга йўл қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 23-бандига кўра товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 28-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Жавобгарнинг 13.811,96 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигининг 5 фоизини, яъни 690,60 АҚШ долларининг миллий валютадаги курси бўйича (27.09.2022 йилда 1 АҚШ доллари 11.048,28 сўмни ташкил этган) 7.629.920 сўм, 13.763,26 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигининг 5 фоизини, яъни 688,16 АҚШ долларининг миллий валютадаги курси бўйича (27.09.2022 йилда 1 АҚШ доллари 11.048,28 сўмни ташкил этган) 7.603.018 сўм миқдоридаги молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида 27.09.2022 йилда 22-73464сонли талабнома юборилган. Аммо, ҳисобланган молиявий жарима жавобгар томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилган. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Ушбу ҳолат юқорида қайд этилган ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг маълумоти билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан судга ариза киритилгандан сўнг, муддати ўтган қарздорлик бартараф этилган. Ушбу ҳолат банкнинг маълумоти билан ҳам тўлиқ ўз исботини топган. Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўлламасликни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб уни ундирмасликни, почта харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 222-моддаларини қўллаб суд, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари; Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Навоий вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Джумаев