← Назад
Решение #728329 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
16.11.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АААА манфаатида, жавобгар ББББдан ХХХ сўм
асосий қарз, ХХХ сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов
котиблигида даъвогарнинг вакиллари Д.Ш., Ш.Т. (21.12.2022 йилдаги 11/5823-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида АААА биносидаги сайѐр суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ :
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси АААА манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ББББдан ХХХ сўм асосий қарз, ХХХ сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогарнинг
вакили
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб
бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу электр энергияси учун
тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи ХХХ
сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд
мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартномага
кўра ХХХ сўм пеня ундиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддаси 1-қисмига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 4.364.866
сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ББББдан даъвогар АААА фойдасига ХХХ сўм асосий қарз, ХХХ сўм
пеня, ХХХ сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ББББдан республика бюджетига ХХХ сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат
қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов