← Назад
Решение #72862 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| бандлари ва | 227 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| исми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини ва ЖК | 227 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг
биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья
С.Мамадиев,
суд
мажлиси
котиби
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор
туман
прокурорининг
катта
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи Ж.Эшонкулов ва унинг ҳимоячиси “Ravshanov
Abdulaziz Himoyasi” адвокатлик бюроси адвокати А.Равшанов,
судланувчи А.Зикириллаев ва унинг ҳимоячиси “Uchtepa
advоkatlari” адвокатлар ҳайъати адвокати Б.Ташпулатов,
судланувчи Б.Зиёдов ва унинг ҳимоячиси “Shayhontohur
Advоkatlari” адвокатлар ҳайъати адвокати С.Мамараимова,
судланувчи Ф.Буриев ва унинг ҳимоячиси “Advokat Sapayev”
адвокатлик
бюроси
адвокати
Б.Сапаев,
судланувчи
З.Махмурзаев ва унинг ҳимоячиси “Al-Ramus Himoya”
адвокатлик фирмаси адвокати Н.Иззатуллаева, судланувчи
А.Махмурзаев ва унинг ҳимоячиси “Advokat ko’makchi”
адвокатлик бюроси адвокати М.Рўзиевларнинг иштирокида,
Эшонкулов Жўрабек Соликжон ўғли, Зикириллаев Азизбек
Шокир ўғли, Зиёдов Бекзод Зохид ўғли, Буриев Фарход
Махмурзаевич, Махмурзаев Зуҳриддин Фарход ўғли ва
Махмурзаев Азизбек Фарход ўғлига оид 1-1006-2502/361сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Эшонкулов
Жўрабек
Соликжон
ўғли
(Eshonqulov
Jo’rabek
Solikjon
o’g’li),
08.11.2001 йилда Қашқадарё вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
бўйдоқ,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Китоб
тумани, Бирлик МФЙ, Қалмоқ қишлоғи,
97-уйда рўйхатда турувчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари билан айбланган;
Зикириллаев
Азизбек
Шокир
ўғли
(Zikirillayev
Azizbek
Shokir
o’g’li),
01.10.2004 йилда Қашқадарё вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
бўйдоқ,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Китоб
тумани, Бирлик МФЙ, Қалмоқ қишлоғи,
55-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини қонунда белгиланган
муддатда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми
“а,б,в” бандлари билан айбланган;
Зиёдов Бекзод Зохид ўғли (Ziyodov Bekzod
Zoxid o’g’li), 07.02.2005 йилда Қашқадарё
вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси,
бўйдоқ,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам судланмаган, Қашқадарё, Китоб
тумани, Бирлик МФЙ, Қалмоқ қишлоғи,
277-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари билан айбланган;
Буриев Фарход Махмурзаевич (Buriyev
Farxod Maxmurzayevich), 01.01.1985 йилда
Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати
лўли, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 7
нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз,
муқаддам
судланмаган,
Қашқадарё
вилояти, Қарши шаҳри, Отчопар МФЙ,
Мотрудий кўчаси, 14-уйда истиқомат
қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б,в”
бандлари ва 227-моддаси 1-қисми билан айбланган;
Махмурзаев
Зуҳриддин
Фарход
ўғли
(Maxmurzayev Zuhriddin Farxod o’g’li),
25.04.2005 йилда Қашқадарё вилоятида
туғилган,
миллати
лўли,
Ўзбекистон
фуқароси,
бўйдоқ,
вақтинча
ишсиз,
маълумоти йўқ, муқаддам судланмаган,
Қашқадарё
вилояти,
Қарши
шаҳри,
Отчопар МФЙ, Мотрудий кўчаси, 14-уйда
истиқомат
қилувчи,
иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”
банди ва 227-моддаси 1-қисми билан айбланган;
Махмурзаев
Азизбек
Фарход
ўғли
(Maxmurzayev
Azizbek
Farxod
o’g’li),
28.12.2006 йилда Қашқадарё вилоятида
туғилган,
миллати
лўли,
Ўзбекистон
фуқароси,
бўйдоқ,
вақтинча
ишсиз,
маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган,
Қашқадарё
вилояти,
Қарши
шаҳри,
Отчопар МФЙ, Мотрудий кўчаси, 14-уйда
истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”
банди ва 227-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд судланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчилар А.Зикириллаев, Ж.Эшонқулов, Б.Зиёдов
ва жиноят ишининг қисми ажратилган шахс билан бир гуруҳ
бўлишиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимасдан 2024 йил 10 ноябрь куни соат тахминан
06:00ларда
Чилонзор
тумани
18-мавзеда
жойлашган
“Aladdin” кафеси олдида Махмурзаев Зуҳриддин Фарход ўғли
билан ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида,
баданининг турли қисмларига қўл ва оёқлари уриб,
А.Зикириллаев эса автомашина ғилдирагини алмаштириш
учун мўлжалланган цилиндрли темир калит билан бош
қисмига икки-уч маротаба уриб, тепиб тан жароҳати
етказишган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 15.11.2024
йил №8205-Ҳ-Якуб-сонли хулосасига кўра, З.Махмурзаевда
“чап қўл биринчи бармоқ проксимал фаланганси суягининг
ёпиқ силжиб синиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, бошнинг чап чакка ва энса соҳаларида эзилибйиртилган (тикилган) яралар, ўнг қовурға ёйи ости
соҳасида шилинма” каби жарохатлар аниқланиб, ушбу
жарохатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни 21 кундан
кўп муддатга бузилишига олиб келган, оғирлик даражаси
бойича ЎРТАЧА тан жарохатлар туркумига киришлиги
аниқланган.
Судланувчи
Ф.Буриев
ўзининг
фарзандлари
З.Махмурзаев ва А.Махмурзаевлар билан бир гуруҳ бўлиб,
жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан,
2024 йил 10 ноябрь куни соат тахминан 06:00да Чилонзор
тумани 18-мавзеда жойлашган “Aladdin” кафеси олдида
Эшонкулов Жўрабек Соликжон ўғли, Собиров Алишер Ғайрат
ўғлилар билан келиб чиққан келишмовчилик натижасида
улар билан жанжалга киришиб, уларни қўл-оёқлари билан
уриб тепиб, Ф.Буриев эса А.Собировни ерда ётган ғишт билан
бир неча маротаба бел қисмига уриб унга тан жароҳати
етказишган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 13.11.2024
йил №1455-Ҳ-Кур-сонли хулосасига кўра, А.Собировда
“Юқори лаб ўнг томон шиллиқ қавати қон қуйилиши, ўнг
ёнбош чап сохаси қонталаши” каби жарохатлар аниқланиб,
ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни қисқа
муддатга
бузлишига
орлиб
келмаган
ЕНГИЛ
тан
жарохатлар туркумига киришлиги аниқланган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 14.11.2024
йил №8109-Ҳ-Кур-сонли хулосасига кўра, Ж.Эшонкуловда “ўнг
чакка соҳаси, пешона ва бурун усти соҳаси тери ости
гематомалари, ўнг қош соҳаси, иккала қўл кафт усти
соҳалари шилинмалари ва юмшоқ тўқималари лат ейиши”
каби жарохатлар аниқланиб, ушбу жарохатлар оғирлик
даражасига кўра, соғлиқни қисқа муддатга бузлишига орлиб
келмаган ЕНГИЛ тан жарохатлар туркумига киришлиги
аниқланган.
Бундан ташқари, Ф.Буриев ўзининг фарзандлари
З.Махмурзаев ва А.Махмурзаевлар билан бир гуруҳ бўлиб,
2024 йил 10 ноябрь куни соат тахминан 06:00да Чилонзор
тумани 18-мавзеда жойлашган “Aladdin” кафеси олдида
Ж.Эшонкулов, А.Собировлар билан жанжалдан сўнг уларни
олиб кетиши учун келган Зиёдов Жалолиддин Зохид ўғлига
тегишли
бўлган
оқ
рангли
“Нексия-3”
русумли
автомашинанинг орқа ва олди томон 01 W 315 NC бўлган
давлат рақамини бамфер қисмидан суғуриб қонунга хилоф
равишда эгаллаб олишган.
Суд мажлисида судланувчи Ж.Эшонкулов ўз айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, у 08.11.2024 йилда туғилган куни
муносабати билан мехмонга қариндошлари Зикриллаев
Азизбек,
Собиров
Алишер,
Зиёдов
Бекзодларни
чақирганлиги, улар билан аввалига “М.Улуғбек” туманида
жойлашган “Бухоро” кафеда ўтирганлиги, шу билан улар
маст холатда Чилонзор тумани 18-мавзеда жойлашган
“Алладин”
кафесига
қарашли
биллиардхонага
кириб
биллиард ўйнаш учун кирмоқчи бўлиб турганида, уни ёнига
унга олдиндан таниш бўлмаган лўли миллатига мансуб лекин
кейинчалик исми унга маълум бўлган “Махмурзаев Азизбек”
келиб қолганлиги, ундан у садақа сўрашни бошлаганлиги, у
унга пули йўқлигини айтганида, у унга қараб маишат қилиб
юришга пули бор лекин садақа беришга пули йўқлигини
айтганига уни жахли чиқиб кетганлиги, лекин у унга
гапирмасдан,
маишатни
жанжалга
айланиб
кетиб
қолмаслиги учун ҳам унга гапирмасдан тушиб кетаётган
вақтида, “Махмурзаев Азизбек”, “Собиров Алишер” билан гап
талашиб кетиб қолганлиги, ўша вақтда “Зиёдов Бекзод” уни
ёнида эканлиги, ўша вақтда “Зиёдов Бекзодни” акаси
“Жалолиддин” келганлиги сабабли, “Зикриллаев Азизбек”
уни “Нексия-3” русумли автомашинасида ўтирганлиги, ўша
вақтда “Собиров Алишер” ушбу “Махмурзаев Азизбек” билан
урушиб кетиб қолганлиги, шу билан Азизбек Собиров
Алишердан қолиб унга ёпишиб кетиб қолганлиги, у ундан
ўзини итариб юборган вақтида, унинг акаси Зухриддин унга
ташланиб ёпишиб кетиб қолганлиги, шу билан у маст холатда
нима бўлганини билмасдан уни тагига тушиб қолганлиги, шу
билан уни устига чиқиб олган Зухриддин уни юз қисмига бир
неча маротаба урганлиги, уни укаси Азизбек ва отаси
Фарходлар ҳам қўшилиб кетиб қолиб уни туриб-тепиб
дўппослашганлиги, у ўзини шериклари ажаратиб олишини
роса кутганлиги, лекин имкони бўлмаганлиги, чунки
лўлиларнинг шашати жуда кучли эканлиги, бир пайт боллар
уни ажратиб олиб Ж.З.Зиёдовнинг Нексия-3 русумли
автомашнасига олиб боришганлиги, уни оёқ кийимлари ҳам
ечилиб кетиб жанжал бўлган жойда қолиб кетганлиги, у
автомашинанинг орқа қисми ўртасига ўтирганлиги, ундан
кейин Собиров Алишер ўтириш кераклиги, у ўтирган вақтда,
лўлиларнинг бири Буриев Фарход ғишт бўлгаи билан Собиров
Алишерни биқин сохасига бир неча маротаба урганлиги,
унинг ўғиллари эса автомашинанинг ора ва олди томон
давлат рақамларини ечиб олишганлиги, шу билан улар воқеа
жйоидан қочиб кетганлиги, сўнгра ИИБ ходимлари
чақиришганидан сўнг у ерга етиб борганлиги, қилган ишидан
пушаймонлиги, бошқа бу каби ҳолат такрорланмаслиги
ҳақида кўрсатув бериб, суддан унга енгиллик беришни
сўради.
Суд мажлисида судланувчи А.Зикириллаев ўз айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, Ж.Эшонқулов ўзини туғилган куни
муносабати
билан
Тошкент
шахрига
мехмонга
чақиртирганлиги, чунки у ўша вақтда Тошкент шахрида
Яндекс иловаси оқрали таксичилик фаолияти билан
шуғулланиб юрарганлиги, унинг туғилган куни 08.11.2024
йилда бўлгани сабабли у уни мехмонга чақиртирганлиги,
фақатгина у эртаси куни ўзи мехмон қилишини айтгани
сабабли, у унинг чақирувига асосан Тошкент шахрига бир ўзи
келганлиги, у билан у Чилонзор тумани “Алладин” кафеси
олдида кўришиб йиғилганлиги, у ва Жўрабекдан ташқари,
Б.Зиёдов ва А.Собиров ҳам борлиги, улар тўртталаси
“Алладин
кафесининг
биллиард
ўйнадиган
хонасига
кирганлиги, у ерда улар биллиард ўйнаганлиги, хамма
спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, тонг сахарга яқин
10.11.2024 йилда соат тахминан 06:00да улар маст холатда у
ердан чиқганлиги, шу пайт Ж.Эшонқулов бирданига лўли
бола билан гап талашиб кетганлиги, у эса ўша вақтда
Б.Зиёдовни акаси Ж.Зиёдов келганлиги, шу сабабли у,
Жўрабекни айнан нима сабабдан гап талашиб кетганини
билмайганлиги, Жўрабекни айтишича у лўли бола садақа пул
сўраб келганлиги, Жўрабек унга рад жавобини бергач улар
тортишиб қолишганлиги, ушбу лўлилар 3 киши бўлиб
Ж.Эшонқуловни ерга йиқитиб тепаётганлиги, ўша пайтда
А.Собиров бориб ушбу жанжални ажратаётган вақтида, уни
ҳам уриб қолишганлиги ва лаби йиртилиб кетганлиги, у
Б.Зиёдов
билан
биргаликда
автомашинадан
тушиб
борганлиги, лекин улар хаммамизни уриб ташлагани
сабабли, у Ж.Зиёдовни автомашинасини багаж қисмини очиб
у ердан балон ключини олиб, Жўрабекни тагига олиб
уратёган лўли болани икки маротаба бош қисмига урганлиги,
шу билан Жўрабекни у уни тагидан олиб чиқиб кетганлиги,
улар автомашинага ўтириб қочаётган вақтида, ортидан ушбу
лўли болларни отаси кейинчалик исми унга маълум бўлган
“Фарход” қўлига ғишўт бўлагини олиб бизни қувлаганлиги,
лекин у, Бекзод, Жўрабек автомашинага ўтириб бўлганлиги,
Фақатгина А.Собиров охирида ўтираётган вақтида, Ф.Буриев
келиб, уни ғишт билан урганлиги, бу вақтда Жалолиддинни
Нексия-3 русумли автомашинасини олд ва орқа давлат
рақамларини суғириб ечиб олишганлиги, улар у ердан кетиб
қолганлиги, орадан вақт ўтиб уларни Чилонзор тумани ИИО
ФМБга ИИБ ходимлари чақиртиришганлиги ва улар хаммаси
холат юзасидан тушуритириш хати ёзиб берганлиги, қилган
ишидан
пушаймонлиги,
бошқа
бу
каби
ҳолат
такрорланмаслиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан унга
енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида судланувчи Б.Зиёдов ўз айбига тўлиқ
иқрор бўлиб, 2024 йилнинг 10 ноябрь куни соат тахминан
04:00да
танишлари
А.Собиров,
Ж.Эшонқулов
ва
А.Зикриллаевлар билан биргаликда Чилонзор туманидаги
“Aladdin” кафесидаги биллиард клубига борганлиги, бу ердан
спиртли ичимлик истеъмол қилиб, соат тахминан 06:00 да
чиқганлиги, ташқарига чиқганидан сўнг таниши Эшонқулов
Журабек унга нотаниш лўли билан урушаётганлигини
кўрганлиги ва қолган танишлари билан, уни ажратиш учун
борганлиги, улар ўртасидаги жанжал нима сабабдан келиб
чиқганлигини билмаслиги, шу пайт унга нотаниш лўлининг
отаси ва акаси келиб қолганлиги ва улар жанжалга қўшилиб
кетишганлиги ва улар биргаликда Эшонқулов Журабекни
ерга ётқизиб уриб кетишганлиги, шу пайт акаси Зиёдов
Жалолиддин
ўзига
тегишли
“Нексия
3”
русумли
автомашинада келди ва у ҳам автомашинадан тушиб, уларни
ажратмоқчи бўлганлиги, у Зикриллаев Азизбек айнан
қаердан автомашина ключини олиб, лўлилардан бирини
урганлигини билмаслиги, у ва танишлари Эшонқулов
Жўрабекни ажратиб олиб, автомашинага солиб, олиб
кетмоқчи бўлган вақтида, Бўриев Фарход Собиров Алишерни
бел қисмига қўлидаги ғишт билан 2 марта урганлиги, улар
кетмоқчи
бўлган
вақтида
лўлилар
акаси
Зиёдов
Жалолиддинга тегишли “Нексия 3” русумли автомашинанинг
давлат рақам белгиларини юлиб олишганлиги ва улар кетиб
қолганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу каби
ҳолат такрорланмаслиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан унга
енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида судланувчи Ф.Буриев ўз айбига тўлиқ
иқрор бўлиб, 2024 йил 10 ноябрь куни турмуш ўртоғи Агаева
Марзия, икки нафар фарзанди Махмурзаев Азиз, Махмурзаев
Зухриддинлар билан Чилонзор тумани худудида елим идиш
(баклажка) териб, юрган вақтида Чилонзор тумани АлХоразмий айланма йўли бўйлаб Чилонзор тумани 18-мавзе,
“Алладин” кафеси томон ҳаракатланиб юрганлиги, ўша
вақтда уни икки нафар фарзанди улардан олдинган чиқиб
ҳаракатланиб
баклажка
териб
кетаётганлиги,
у
бакалажкаларни йиғиб соладиган қопи катта эканлиги, ҳар
бир баклажкани у преслаб оёғи билан босиб солаётганлиги,
ўша пайтда уни икки нафар ўғиллари бирданига ёнидан йўқ
бўлиб қолганлиги, шу билан у уларни сал нарироқда 4-5
нафар болалар оёқ остига олиб уриб тепаётганини
кўрганлиги, у уларни ёнига шошилиб югуриб борганлиги, у
қўлига ерда ётган каттароқ тошни олиб уларни қўрқитиш
мақсадида югуриб борганлиги, чунки уларнинг орасида
биттасини қўлида ғилдиракни ечадиган темир ключ борлиги,
ушбу ключ билан уларнинг бири ўғлини бош қисмига уриб
қолганлиги, у шунинг учун ҳам ердан тош олиб югуриб
борганлиги, чунки уни кўзини олдида икки нафар
фарзандини ургани унга алам қилганлиги, уларни олдига тош
билан югуриб борган вақтида улар тарқалиб қоча
бошлаганлиги, уларни орасида кейинчалик унга маълум
бўлган А.Собиров жуда ғазабланганлиги, у айнан уни
қувлаганида
улар
оқ
рангли
“Нексия-3”
русумли
автомашинага ўтириб қочишмоқчилиги, у ўғилларига
автоуловни давлат рақамини ечиб олишини айтиб уларга
кўрсатма берганлиги, ўзи эса ушбу А.Собировни гўёки тош
билан урмоқчи бўлгандек бўлиб, тош билан қўрқита
бошлаганлиги, лекин у автомашинага ўтириб қочиб
кетишганлиги, у атайлаб уларни давлат рақамини ечтириб
олганлиги, чунки у ИИБга мурожаат қилиши кераклиги, ўша
ерда тўпаниб кетган бир неча нафар фуқаролардан бири 102
ва 103 рақамларига қўнғироқ қилиб хабар берганлиги, шу
билан ИИБ ходимлари улар берган давлат рақамга қараб
уларни топиб келишганлиги, шу билан биз холат юзасидан
тушунтириш
хати
ёзиб
берганлиги, қилган
ишидан
пушаймонлиги, бошқа бу каби ҳолат такрорланмаслиги
ҳақида кўрсатув бериб, суддан унга енгиллик беришни
сўради.
Суд мажлисида судланувчи З.Махмурзаев ўз айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, 2024 йилнинг 10 ноябрь куни соат
тахминан 05:40 да Чилонзор тумани, 18-мавзе ҳудудига
келганлиги
ва
йўл
йўлакай
бакалажкаларни
тера
бошлаганлиги, у укаси Махмурзаев Азизбекдан олдинроқ
юриб, “Аладдин” кафеси олдига келганлиги ва отаси Буриев
Фарходнинг олдига келиб, тўлган қопини бўшатиб, йўл юзига
чиққанлиги, шунда укаси Махмурзаев Азизбекни унга
нотаниш шахслар ушлаб олиб, ураётганлигини кўрганлиги,
шундан сўнг у уларнинг ёнига югуриб борганлиги ва уларни
ажратмоқчи бўлганлиги, укаси Махмурзаев Азизбекни
улардан тортиб олганидан сўнг кейинлик исмини билганлиги
Эшонқулов Журабек унинг устига йиқилиб тушди ва уни
қорнидан тишлаб олганлиги, у Эшонқулов Журабекдан
қочмоқчи бўлган вақтида Зикриллаев Азизбек келиб, унинг
бошига икки маротаба балон ключи билан урганлиги, у
оғриқни сезиб, кўлини бошига қўйган вақтида, уни балон
ключи билан яна бир марта урганлиги, натижада бўлиб
билан биргаликда қўлига ҳам зарар етганлиги, шундан сўнг у
ўрнидан турди ва отам Бўриев Фарход келганлигини
кўрганлиги, шок ҳолатда бўлганлиги учун нима қилишини
билмай қолганлиги, у билан жанжаллашган уларга нотаниш
шахсларни “Нексия 3” русумли автомашинага ўтириб қочиб
кетаётганлигини кўриб, укаси Махмурзаев Азизбек билан
бирга
югуриб
бориб,
ушбу
“Нексия
3”
русумли
автомашинанинг давлат рақам белгини юлиб олганлиги,
уларга нотаниш шахслар автомашинага ўтириб, қочиб
кетганидан сўнг у автомашинанинг давлат рақам белгисини
отаси Бўриев Фарходга берганлиги, шундан сўнг ИИБ
ҳодимлари етиб келишганлиги ва отаси Бўриев Фарход
уларга
автомашинанинг
давлат
рақам
белигисини
берганлиги, тез тиббий ёрдам келганидан сўнг, уни
16-шифохонага олиб кетишганлиги ва унга тиббий ёрдам
кўрсатишганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу
каби ҳолат такрорланмаслиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан
унга енгиллик беришни сўради.
Суд мажлисида судланувчи А.Махмурзаев ўз айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, 2024 йил 10 ноябрь куни у оила аъзолари
билан Чилонзор тумани “Алладин” кафеси ёнида баклажка
териб юрган вақтида, у томонга туника идиши пиво ичимлиги
у томонга учиб келиб теганлиги, у “Алладин” кафеси
олдидаги ахлат ташлайдиган идиш ичидаги баклажкани
олаётганлиги, шу билан у ушбу шахс кейинчалик исми унга
маълум бўлганлиги, Ж.Эшонқуловга қараб нима учун унга
қараб отаётганини айтганида, у уни онасини ҳақорат қилиб
сўкиб кетиб қолганлиги, у бола маст эканлиги ва уни ёнида 3
нафар шериклари кейинчалик исми унга маълум бўлган
Зикриллаев Азизбек, Зиёдов Бекзод, Зиёдов Жалолиддинлар
бор эканлиги, у унга жавобан худди шу тартибда уни сўккан
вақтида, у унга ташланиб кетиб қолганлиги, ўша вақтда уни
акаси Махмурзаев Зухриддин келиб қолганлиги, акаси уни
ажратаман деб, уларнинг бири билан урушиб тагига тушиб
қолганлиги, шу билан “Нексия-3” русумли автомашинада
уларнинг шериги келиб қолганлиги, у уларни акасидан
узоқлаштирганлиги,
деганида,
уларни
шериги
келаверганлиги, шу вақтда уни отаси Буриев Фарход ҳам
келиб қолганлиги, шу билан улар ўрнидан тураётган вақтида
акаси йиқилиб тушганлиги, шу билан “Нексия-3” русумли
автомашинадан уларнинг бири Зикриллаев Азизбек балон
ключини олиб, акасини бошига икки маротаба урганлиги,
бир маротабаси бошига, иккинчиси эса урган вақтида қўлига
текканлиги, шу билан улар орқага қочиб автомашинага
ўтириб қочиб кетмоқчи бўлган вақтида, у акаси билан югуриб
бориб автомашинанинг орқа томон давлат рақамини, акаси
эса олд томон давлат рақамини узиб олганлиги, сабаби
уларни кимлигини исботлаб бериш мақсадида, шу билан улар
автомашинага ўтириб кетиб қолишганлиги, у эса отаси
Буриев Фарходга давлат рақамларини берганлиги, воқеа
жойига ИИБ ходимлари келишган вақтда, отаси Буриев
Фарход уларга давлат рақамларини тақдим қилганлиги,
қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу каби ҳолат
такрорланмаслиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан унга
енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ Ж.Зиёдов суд мажлисида, Тошкент шаҳрида
вақтинчалик “Yandex” иловаси орқали ҳайдовчилик билан
шуғулланиб келиши, 2024 йилнинг 10 ноябрь куни соат
тахминан 06:00да ўзига тегишли давлат рақами 01 W 315 NC
бўлган “Cobalt” русумли автомашинасида Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани ҳудудида “Яндекс такси” иловаси орқали
ҳайдовчилик билан шуғулланиб юрган вақтида укаси Зойидов
Бекзод унга қўнғироқ қилиб, ҳозирда Чилонзор туманидаги
“Aladdin” кафеси олдидалигини, ундан олиб кетишини
сўраганлиги, шундан сўнг у укаси Зойидов Бекзодни олиб
кетиш учун Чилонзор тумани, 18-мавзесида жойлашган
“Aladdin” кафеси олдига келганлиги ва “Aladdin” кафесида
укаси Зойидов Бекзод, таниши Собиров Алишер, Эшонқулов
Журабек
ҳамда
таниши
Зикриллаев
Азизбекларни
кўрганлиги, у ўзига тегишли автомашинасида ўтирган
вақтида Эшонқулов Журабек шу ердаги унга нотаниш йигит
билан тортишиб кетганлиги, шу пайт Эшонқулов Журабек
билан жанжаллашаётган нотаниш йигитга ёрдам бериш учун
унинг танишлари келганлиги ва Эшонқулов Журабекни укаси
Зойидов Бекзод ва таниши Собиров Алишерлар ажратиб
олиш учун боришганлиги, у ҳам уларни ажратиш учун
автомашинадан тушиб, уларнинг олдига борганлиги ва
уларни ажратиб олаётган вақтида нотаниш йигит унга
тегишли
автомашинанинг
ойнасини
қўли
билан
ураётганлигини
кўрганлиги,
у
унга
автомашинасига
тегмаслигини сўраганлиги, шундан сўнг, у ўзига тегишли
автомашинага ўтирганлиги ва укаси Зойидов Бекзод, таниши
Собиров Алишер, Эшонқулов Журабек ҳамда таниши
Зикриллаев Азизбекларга автомашинага ўтиришларини
сўраганлиги, улар автомашинага ўтирганидан сўнг, ёши
каттароқ уларга нотаниш шахс автомашинанинг эшигини
очиб, қўлидаги ғишт билан таниши Собиров Алишерни
белига урганлигини кўрганлиги, унга нотаниш шахслар унга
тегишли давлат рақами 01 W 315 NC бўлган “Cobalt” русумли
автомашинанинг давлат рақамларини автомашинадан юлиб
олишганлиги, шундан сўнг у автомашинани ҳайдаб кетиб
қолганлиги, орадан вақт ўтиб, у ҳодиса содир бўлган жойга
қайтиб келганлиги ва унга тегишли давлат рақами 01 W 315
NC бўлган “Cobalt” русумли автомашинанинг давлат
рақамларини олиб қўйган икки нафар нотаниш шахслардан
қайтариб беришларини сўраганлиги, улар унга давлат рақам
белгисини қайтариб бермасликларини айтганлиги, шундан
сўнг ИИБ ҳодимлари уни ва укаси Зойидов Бекзод, таниши
Собиров Алишер, Эшонқулов Журабек ҳамда таниши
Зикриллаев
Азизбекларни
профилактика
инспектори
хонасига олиб боришганлиги ва унга тегишли давлат рақами
01 W 315 NC бўлган “Cobalt” русумли автомашинани
муҳрлашганлиги ҳақида кўрсатув бериб, судланувчига
нисбатан қонуний чора кўришни сўради.
Суд,
судланувчилар
А.Зикириллаев,
Ж.Эшонқулов,
Б.Зиёдов, Ф.Буриев, З.Махмурзаев ва А.Махмурзаевларнинг
жиноят содир этишдаги айби, ўзларининг айбига тўлиқ иқрор
бўлиб
берган
кўрсатуви
ҳамда
гувоҳнинг
берган
кўрсатувларидан ташқари, аризалар, тушунтириш хатлари,
юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга
оид тиббий экспертизасининг хулосалари ҳамда жиноят иши
бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган
далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Зикириллаев, Ж.Эшонқулов, Б.Зиёдов,
Ф.Буриев,
З.Махмурзаев
ва
А.Махмурзаевларнинг
ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи
томонидан:
Ж.Эшонқулов, Б.Зиёдовнинг қилмиши безорилик, яъни
бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш туриш
қоидаларини
қасддан
менсимасдан,
уриш-дўппослаш,
баданга ўртача оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2қисми “а,б” бандлари билан;
А.Зикириллаевнинг қилмиши безорилик, яъни бир гуруҳ
шахслар томонидан жамиятда юриш туриш қоидаларини
қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга ўртача оғир
шикаст етказиш совуқ қурол, кишининг соғлиғи учун амалда
шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол
сифатида) намойиш қилиб, уни қўллаш, қўллаш билан
қўрқитиб
содир
этиш
жинояти
аломатлари
бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми
“а,б,в” бандлари билан;
Ф.Буриевнинг қилмиши безорилик, яъни бир гуруҳ
шахслар томонидан жамиятда юриш туриш қоидаларини
қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил
шикаст етказиш совуқ қурол, кишининг соғлиғи учун амалда
шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол
сифатида) намойиш қилиб, уни қўллаш, қўллаш билан
қўрқитиб
содир
этиш
жинояти
аломатлари
бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б,в”
бандлари билан;
З.Махмурзаев
ва
А.Махмурзаевларнинг
қилмиши
безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда
юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уришдўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3бандида
“Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар
бир
ҳолатда
индивидуал
тайинланиши,
жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига,
шунингдек
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги;
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз
объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги
ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси
тоифага
(ЖК
15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланишлиги;
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш
содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга
оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир
этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланиши ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Ж.Эшонқуловга нисбатан жазо тури ва
меъёрини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб топиб, ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, содир қилган қилмиши
ижтимоий даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан у
айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни;
-судланувчи А.Зикриллаевга нисбатан жазо тури ва
меъёрини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб топиб, ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, содир қилган қилмиши
ижтимоий даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан у
айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида
озодликни чеклаш жазосини тайинлашни;
-судланувчи Б.Зиёдовга нисбатан жазо тури ва меъёрини
белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан
пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
топиб, ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, содир қилган қилмиши ижтимоий
даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан у айбли деб
топилаётган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни;
-судланувчи Ф.Буриевга нисбатан жазо тури ва меъёрини
белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан
пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
топиб, ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, содир қилган қилмиши ижтимоий
даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 277моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
озодликни чеклаш жазосини ва ЖКнинг 227-моддаси 1-қисми
билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш
ишлари
жазосини
тайинлашни,
ЖК
59,61-моддалари
тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан узил-кесил ўташ учун озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни;
-судланувчи А.Махмурзаевга нисбатан жазо тури ва
меъёрини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб топиб, ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, содир қилган қилмиши
ижтимоий даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси
доирасида озодликни чеклаш жазосини ва ЖКнинг 227моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 59,61моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни;
-судланувчи З.Махмурзаевга нисбатан жазо тури ва
меъёрини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб топиб, ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, содир қилган қилмиши
ижтимоий даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси
доирасида озодликни чеклаш жазосини ва ЖКнинг 227моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 59,61моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш
йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни лозим топди.
Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган Ж.Зиёдовга
тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашинанинг 01 W
315 NC давлат рақами Ж.Зиёдовга тилхат орқали
қайтарилганлигини эътиборга олишни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган ғилдирак
алмаштиришда ишлатилган цилиндирли калитни йўқ
қилишни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар
ёзилган дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлашни;
жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга жиноят
натижасида бошқа моддий ва маънавий зарарлар етказилган
бўлса келгусида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда
фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида даъво қилиш
ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексининг 454-457, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига
амал қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И:
Судланувчи Эшонкулов Жўрабек Соликжон ўғли
(Eshonqulov Jo’rabek Solikjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг
277-моддаси
2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир
қилганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 1
(бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ж.Эшонкуловнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан
ташқари қолган вақтда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
Бирлик МФЙ, Қалмоқ қишлоғи, 97-уйдан чиқиши чеклансин
ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ж.Эшонкуловнинг яшаш
жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ж.Эшонкулов жазоларни
ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
Ж.Эшонкуловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ж.Эшонкуловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи
Зикириллаев
Азизбек
Шокир
ўғли
(Zikirillayev Azizbek Shokir o’g’li) Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандларида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин
ва унга шу модда бўйича 1 (бир) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Зикириллаевнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан
ташқари қолган вақтда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
Бирлик МФЙ, Қалмоқ қишлоғи, 55-уйдан чиқиши чеклансин
ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш А.Зикириллаевнинг яшаш
жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
А.Зикириллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 48 1моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
А.Зикириллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи Зиёдов Бекзод Зохид ўғли (Ziyodov Bekzod
Zoxid o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир
қилганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 1
(бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Б.Зиёдовнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уйжойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда Қашқадарё, Китоб тумани, Бирлик МФЙ,
Қалмоқ қишлоғи, 277-уйдан чиқиши чеклансин ва унга
қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Б.Зиёдовнинг яшаш жойи
бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Б.Зиёдов жазоларни ижро
этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Б.Зиёдовга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
Б.Зиёдовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи Буриев Фарход Махмурзаевич (Buriyev
Farxod Maxmurzayevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари ва 227-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин.
Ф.Буриевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан 1 (бир) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ф.Буриевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари
тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан Ф.Буриевга узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 1 (бир) ой
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ф.Буриевнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уйжойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Отчопар
МФЙ, Мотрудий кўчаси, 14-уйдан чиқиши чеклансин ва унга
қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ф.Буриевнинг яшаш жойи
бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ф.Буриев жазоларни ижро
этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ф.Буриевга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ф.Буриевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи
Махмурзаев
Зуҳриддин
Фарход
ўғли
(Maxmurzayev
Zuhriddin
Farxod
o’g’li)
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 227моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир
қилганликда айбли деб топилсин.
З.Махмурзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 2-қисми “б” банди билан 1 (бир) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
З.Махмурзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари
тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан З.Махмурзаевга узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 1
(бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
З.Махмурзаевнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан
ташқари қолган вақтда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри,
Отчопар
МФЙ,
Мотрудий
кўчаси,
14-уйдан
чиқиши
чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш З.Махмурзаевнинг яшаш
жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати З.Махмурзаев жазоларни
ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
З.Махмурзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
З.Махмурзаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи
Махмурзаев
Азизбек
Фарход
ўғли
(Maxmurzayev Azizbek Farxod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 227-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин.
А.Махмурзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277моддаси 2-қисми “б” бандлари билан 1 (бир) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Махмурзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари
тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан А.Махмурзаевга узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 1
(бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Махмурзаевнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан
ташқари қолган вақтда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри,
Отчопар
МФЙ,
Мотрудий
кўчаси,
14-уйдан
чиқиши
чеклансин ва унга қўшимча:
Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш А.Махмурзаевнинг яшаш
жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати А.Махмурзаев жазоларни
ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
А.Махмурзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
А.Махмурзаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган Ж.Зиёдовга
тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашинанинг 01 W
315 NC давлат рақами Ж.Зиёдовга тилхат орқали
қайтарилганлиги эътиборга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ғилдирак
алмаштиришда ишлатилган цилиндирли калит йўқ қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар
ёзилган диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлансин.
Жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга жиноят
натижасида бошқа моддий ва маънавий зарарлар етказилган
бўлса келгусида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда
фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида даъво қилиш
ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган
бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев