← Назад
Решение #728643 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исобланади ИПК | 170 | 2 | law | |
| ИПК | 170 | 3 | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-14, факс: 0-(370 ) 983-30-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2202/1938-сонли иш
2022 йил 7 декабрь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров
котиблигида,
тарафларсиз,
даъвогар
“Автомагистраль”
ИАЙҚТБ
УКнинг
жавобгар
“MAXSUSYO’LQURILISH”
масъулияти чекланган жамиятидан 29.997.750,26 сўм асосий
қарз, 5.999.550,05 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1105-2202/1938-сонли ишни
суд
биносида,
очиқ
суд
мажлисида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Автомагистраль”
ИАЙҚТБ УК (бундан буён матнда ижрочи ёки даъвогар деб
юритилади) ҳамда “MAXSUSYO’LQURILISH” МЧЖ (бундан
буён матнда буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2019 йил 13 март куни машина ва механизмларда
хизматни кўрсатиш ҳақида 22-сонли шартнома тузилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга
шартнома
бўйича
37.497.750,26
сўмлик
машина
ва
механизмлар орқали хизмат кўрсатган. Жавобгар томонидан
2019 йил 13 март кунги 22-сонли шартнома бўйича 7.500.000
сўм тўлаб берилган. Бироқ жавобгар шартнома шартларини
бузган ҳолда мазкур шартнома бўйича 29.997.750,26 сўмлик
бажарилган хизматлар учун тўловни амалга оширмаган.
Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб,
29.997.750,26 сўм қарздорликни тўлашни сўраган. Бироқ,
жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, даъвогар Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 29.997.750,26 сўм асосий қарз ва
5.999.550,05 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Даъвогар жавобгарга нисбатан даъво талаби билан
мурожаат қилган бўлсада, Stat.uz маълумотига кўра солиқ
тўловчининг идентификация рақами 305757009 бўйича
жавобгарнинг номи “MAXSUSYO’LQURILISH” ДУК эмас,
“MAXSUSYO’LQURILISH” МЧЖ эканлиги аниқланди.
Даъвогарга суд муҳокамасини кейинга қолдириш
ҳақидаги ажримини етказилганлигини тасдиқловчи маълумот
иш ҳужжатларида мавжуд, шу билан бирга даъвогар вакили
судга ариза тақдим қилиб, мазкур иқтисодий ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шунингдек, жавобгар кўрсатилган йўқлиги сабабли суд
муҳокамасини
кейинга
қолдириш
ҳақидаги
ажримни
жавобгарга топширилмаганлиги ҳақидаги маълумот иш
ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади. Суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи
кўрсатилган
манзилда
йўқлиги
сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади
ИПК
170-моддасининг
2-қисмига
кўра.
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
ИПК
170-моддасининг
3-қисмига
кўра
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд даъвогар ва жавобгарни суд мажлиси муҳокамаси
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблаб,
ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 13 март куни машина ва
механизмларда хизмат кўрсатиш ҳақида 22-сонли шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижрочи буюртмачининг
буюртмасига кўра, машина ва механизмларда хизматни
кўрсатади, буюртмачи эса кўрсатилган хизмат ва бажарилган
ишлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади.
Шартноманинг
2.1-бандига
кўра,
шартноманинг
тахминий қиймати 50.000.000 сўмни ташкил этади.
Шартноманинг
2.2-бандига
кўра,
буюртмачи
иш
бошлангунига қадар шартнома тузилган кундан 3 кун ичида
шартнома қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда
олдиндан тўловини амалга оширади.
Шартноманинг 2.6-бандига кўра, ҳисоботларни ўз
вақтида тақдим этиш учун буюртмачи ҳар ойда тақдим
этиладиган
ҳисобварақ-фактуралар
бўйича
бажарилган
ишларнинг миқдорини 10 кунда тасдиқлайди ва тақдим
этилган ҳажм ва ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган
суммалар билан рози бўлмаган тақдирда, ҳисобварақфактураларни бир томонлама
тўғриламайди, лекин ёзма
равишда асослантирилган рад этишни тақдим этади.
Шартноманинг 2.11-бандига кўра, ижрочи томонидан
бажарилган ишлар учун имзоланган ҳисоб-фактурани қабул
қилинганлиги ёки тарафлар томонидан ҳисобварақ-фактурани
олинганидан кейин 3 кун ичида ҳисобварақ-фактураларни
имзолаш тўғрисида ижобий ёки салбий жавобнинг йўқлиги
тарафлар
томонидан
ҳисобварақ-фактура
қабул
қилинганлигини англатади.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогар даъво аризасида шартномага асосан жавобгар
буюртмасига кўра унга махсус машина-механизм ва
автотранспорт воситаларида 37.497.750,26 сўмлик хизмат
кўрсатилганлигини, шундан жавобгар томонидан 7.500.000
сўм тўлов амалга оширилиб, 29.997.750,26 сўм қарздорлик
мавжудлигини маълум қилган.
Бироқ, иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан
жавобгарга 2019 йил 5 апрелдаги 33-сонли 5.016.488,71
сўмлик, 2019 йил
3 декабрдаги 137-сонли
9.201.113,94 сўмлик, 2019 йил 3 декабрдаги
138сонли 16.184.102,19 сўмлик ва 2019 йил 3 апрелдаги 140сонли 3.696.876,14 сўмлик, жами 34.098.580,98 сўмлик
ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинганлиги аниқланди.
Даъвогар
томонидан
судга
3.339.169,28
сўмлик
ҳисобварақ-фактура тақдим қилинмади.
Шартнома
бўйича
даъвогар
томонидан
жавобгар
буюртмасига кўра
машина-механизм ва автотранспорт
воситаларида 2019 йил 5 апрелдаги 33-сонли 5.016.488,71
сўмлик, 2019 йил 3 декабрдаги 137-сонли 9.201.113,94
сўмлик, 2019 йил 3 декабрдаги 138-сонли 16.184.102,19
сўмлик ва 2019 йил 3 апрелдаги 140-сонли 3.696.876,14
сўмлик ҳисобварақ-фактураларга кўра, жами 34.098.580,98
сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан
7.500.000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, қолган асосий
қарздорлик (34.098.580,98-7.500.000) 26.598.580,98 сўмни
ташкил этиши аниқланди.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишлар
учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, шартнома
шартларини бузган. Натижада жавобгарни даъвогар олдида
26.598.580,98 сўм қарздорлиги вужудга келган.
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг
7-моддасига мувофиқ
хўжалик
шартномаси
тарафлари
тузилган
хўжалик
шартномалари
бўйича
зиммаларига
олинган
мажбуриятларни
ўз
вақтида
ва
тегишли
тартибда
бажаришлари шарт.
ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш)
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2019 йил 5
апрелдаги
33-сонли, 2019 йил 3 декабрдаги
137-сонли, 2019 йил 3 декабрдаги
138-сонли ва 2019
йил
3
апрелдаги
140-сонли
ҳисобварақ-фактуралар,
бажарилган ишларни қабул қилиш ҳақидаги 33, 137, 138, 140сонли далолатномалар билан шартнома бўйича даъвогар
томонидан 34.098.580,98 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги,
жавобгар томонидан 7.500.000 сўмлик ҳақ тўланганлиги,
жавобгарни даъвогар олдида 26.598.580,98 сўм асосий қарзи
мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъвосини қисман қаноатлантиришни
ва жавобгардан даъвогарга 26.598.580,98 сўм асосий қарз
ундиришни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни ундириб
беришдан ташқари 5.999.550,05 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли
қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда
тутилмаган
бўлса,
шартнома
шартларини
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик
(шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар
учун
жавобгарлик
белгиланган
бўлса,
тарафларнинг
жавобгарлиги
шартномага
асосан
қўлланилади.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра буюртмачи кўрсатилган
хизмат ҳақини ўз вақтида тўламаганда ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,2 фоизи, аммо
кечиктирилган сумманинг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
Шунга асосан жавобгарга нисбатан тўлов амалга
оширилмасдан
кечиктирилганлиги учун 5.999.550,05 сўм миқдорда пеня
ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ
неустойкани
энг
кам
миқдори
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг
327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш
оқибатларига
мутаносиблиги
масаласини
ўрганиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 4.600.000 сўм пеня
ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
“Автомагистраль” ИАЙҚТБ УК Ўзбекистон Республикаси
Автомобиль
йўллари
давлат
қўмитасининг
ташкилий
тузилмасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль
йўллари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида” ПҚ-2776-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат
қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари Ўзбекистон
Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг
ваколатлари мувофиқ доирасида бериладиган даъво ва
аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини
қисман
қаноатлантиришни,
даъвогарнинг
жавобгардан
3.339.169,28 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби
ассосиз эканлиги сабабли ушбу даъво талабига мутаносиб
равишда ҳисобланган 66.955 сўм давлат божини даъвогардан
республика бюджетига ундиришни, жавобгардан республика
бюджетига 652.991,01 сўм давлат божи, даъвогарга
24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
7
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
128, 170, 176-179, 180,
186-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Даъвогар “Автомагистраль” ИАЙҚТБ УКнинг даъвоси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MAXSUSYO’LQURILISH” МЧЖдан:
даъвогар
“Автомагистраль”
ИАЙҚТБ
УКга
26.598.580,98 сўм асосий қарз, 4.600.000 сўм пеня ҳамда
24.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 31.222.580,98
сўм пул маблағи;
- республика бюджетига 652.991,01 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Даъвогар “Автомагистраль” ИАЙҚТБ УКдан республика
бюджетига 66.955 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев