Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3160 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "INTENSIV GOLD FRUIT" фермер хўжалиги
Source ID 953310 Claim ID 3008375 PDF Hash 699db8426578278c... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани иш 2022 йил 7 декабрь 4-1405-2202/3160-сонли Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили Т.Нарзикулов (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "INTENSIV GOLD FRUIT" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "INTENSIV GOLD FRUIT" фермер хўжалиги томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда 2022 йил 29 октябр куни хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 24 ноябр кунига қадар тақдим этилмаганлигини билдириб, "INTENSIV GOLD FRUIT" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили Т.Нарзикулов ўз тушунтиришида, суд мажлиси муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан ариза талабидаги ҳуқуқбузарликлар бартараф қилинганлигини билдириб, ариза талабини қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "INTENSIV GOLD FRUIT" фермер хўжалиги томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 29 октябрда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Шундан сўнг, Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 29 октябрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев