Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4934 Дата решения 07.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый BEREJLIVOST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 950852 Claim ID 2989123 PDF Hash f35ca8b6ada8d587... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 декабрь 4-2101-2202/4934-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан молиявий жарима ундириш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “О” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 7.341.518 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “банк” жалб қилинган. Аризачининг вакили аризани қувватлаб, жавобгарнинг хориждаги ҳамкори билан импорт шартномаси тузилганлигини, дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, мажбуриятни бажариш муддати 365 кундан ортиқ кечиктирилганлигини, шунга асосан 7.341.518 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили аризани тан олиб, дебитор қарздорликни тез кунларда бартараф этиш чораларини кўришлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахс вакили суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128, 170-моддаларига кўра ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотларига асосан жавобгарнинг хориждаги ҳамкори билан импорт контракти тузилган. Ушбу контрактга асосан 01.10.2022 йил ҳолатига 6.744 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилмасдан дебиторлик қарздорликка йўл қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 23-бандига кўра товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 28-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Жавобгарнинг 6.744 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлигининг 10 фоизини, яъни 674,40 АҚШ доларининг миллий валютадаги курси бўйича (2022 йил 08 августда 1 АҚШ доллари 11.886 сўмни ташкил этган) 7.341.518 сўм миқдоридаги молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида 08.08.2022 йилда 22-55234-сонли талабнома юборилган. Аммо, ҳисобланган молиявий жарима жавобгар томонидан тўланмаган. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Ушбу ҳолат юқорида қайд этилган ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг маълумоти билан тўлиқ тасдиқланади. Арз қилинган талаб асосли бўлганлиги, жавобгар чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли суд, аризани қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 7.341.518 сўм молиявий жарима қўллашни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб уни ундирмасликни, почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 222-моддаларини қўллаб суд, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 7.341.518 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Навоий вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Джумаев