Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5046 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Magic Black Oil масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TEMMAXS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997505 Claim ID 2997480 PDF Hash 9443d4abdfb1344d... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 6 декабрь 4-2101-2202/5046-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “М” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “М” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Т” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4.958.002 сўм асосий қарз, 1.189.920 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, топширилган маҳсулот учун тўловлар тўлаб берилмаганлиги, кечиктирилганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 сентябрь куни маҳсулот етказиб бериш бўйича 193-сонли шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жами 4.958.002 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар тўлаб берилмаган. Ушбу ҳолатлар шартнома, ҳисоб-фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Шу боис, суд даъво талабининг 4.958.002 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 1.189.920 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар тўловларни ўз вақтида тўламаганда даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан пеня хисоб-китоби қисман нотўғри ҳисобланган. Чунки шартномада маҳсулот етказиб берилган кундан бошлаб 10 кун ичида якуний ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган. Шунга кўра, кечиктирилган 41 кунга кўпайтирганда 813.112 сўм пеня асосли бўлиб ҳисобланади. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини, олдиндан тўлов амалга оширилмасдан маҳсулотлар етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини 200.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи, 75.000 сўм видеоконференцияалоқа харажатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундиришни жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 4.958.002 сўм асосий қарз, 200.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев