← Назад
Решение #729555 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
2022 йил 6 декабрь
4-1806-2201/786-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Т.Усмоновнинг котиблигида, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти вакили М.Абраев (2022 йил 17 ноябрдаги 956-сонли
ишончнома асосида), “Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалиги вакили
О.Салоевнинг (2022 йил 17 ноябрдаги 17-сонли ишончнома асосида) иштирокида
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан “Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалиги томонидан
келтирилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, “Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалигидан
(кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 55 059 347,05 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция
шикояти келтирилиб, унда 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарорини тўлиқ
бекор қилиб, янги қарор билан даъвони рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили мутахассис томонидан
тақдим этилган хулосага қўшилмаслигини, ҳукумат томонидан ажратилган
субсидия маблағлари ҳисобга олинмаганлигини, ҳисоб-китоб бўйича 13 млн. сўм
қарздорлик мавжудлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, мутахассис томонидан тўғри хулоса берилганлигини
инобатга олган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ишдаги
мавжуд материаллар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йилда тузилган
шартномага асосан даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан 2022 йил 1 июнь ҳолатида даъво аризасида
кўрсатилган 55 059 347,05 сўм миқдорида электр-энергияси бўйича қарздорлик
вужудга келган.
Қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган талабномалар натижасиз
қолдирилганлиги ҳамда тўловлар амалга оширилмаган. Шу боис, даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, истеъмол қилинган электр-энергияси
бўйича қарздорликни ундиришни сўраган.
Биринчи
инстанция
суди
томонидан
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилган.
Судлов ҳайъати апелляция шикояти бўйича тарафларнинг тушунтиршлари
бўйича ишни далиллар асосида муҳокама қилиб, апелляция шикоятида
келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида таъминотчи
корхона истеъмолчига электр-энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика
шоҳобчаларидан
фойдаланиш
хавфсизлигини
ҳамда
ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш
соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамалаш, шунингдек ижро иши юритиш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
3-бандида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия
ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари ва қонун
ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаган.
Шунга асосан биринчи инстанция суди даъво талабида кўрсатилган
жавобгардан истеъмол қилинган электр-энергияси ҳақини ундириш тўғрисида
тўғри хулосага келган. Чунки, жавобгарнинг ишлатган электр энергиясидан
ҳосил бўлган тўловларнинг ҳисоб-китоби ҳисобланиши ҳақида мутахассис
хулосаси олинган.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг апелляция шикояти
бўйича асосий эътирозларидан бири сифатида Низом талабига асосан истеъмол
қилинган энергия ҳақи бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши билан
боғлиқ важларига қўшилмайди.
Сабаби, низо тарафлар ўртасида тузилган шартномавий мажбуриятларнинг
лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган
важлар асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганиб чиқилганлигини, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий
бўлимидан мутахассис хулосаси олиниб даъво талабини қисман қаноатлантириш
ҳақида асосли хулосага келганлигини ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини тасдиқлайди.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан
биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд
этилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан “Дилором
Эшқобиловна” фермер хўжалигидан 564 966,32 сўм, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш қисми бўйича “Қашқадарё ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятидан 536 220 сўм, жами иш бўйича
1 101 187 сўм давлат божи ундирилган.
“Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалиги томонидан апелляция
шикоятини киритишда 550 594 сўм давлат божи тўланиши лозим бўлсада, бироқ
283 000 сўм давлат божи тўланган.
Шу боис, судлов ҳайъати “Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалиги
ҳисобидан республика бюджетига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан
боғлиқ 267 594 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, апелляция шикояти учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, ундан республика бюджетига
267 594 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234-237, 468моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалигидан республика бюджетига
267 594 сўм давлат божи ундирилсин ва ижро варақаси берилсин.
“Дилором Эшқобиловна” фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 283 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
М.Бозоров
Ҳ.Турсунов