Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/793 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё худудий электр тармоқлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Халқадор Машъали фермер хўжалиги
Source ID 944714 Claim ID 2956184 PDF Hash 9b884b54dd00aec6... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 468-моддаси Ушбу Кодекс 468 code_article
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси Суд томонидан ИПК 177 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Мазкур Кодекснинг 74-моддаси Мазкур Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов 2022 йил 6 декабрь 4-1806-2201/793-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари М.Бозоров ва Х.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили М.Абраев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Жалолов (шахсий маълумотнома асосида), “Xalqador mash’ali” фермер хўжалиги раҳбари Б.Жалолов, унинг вакили Ж.Назаровнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Xalqador mash’ali” фермер хўжалиги томонидан келтирилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Xalqador mash’ali” фермер хўжалигидан (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 56 567 160 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, “Xalqador mash’ali” фермер хўжалигидан 36 422 790 сўм электр-энергия бўйича қарздорлик ундирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, иш ҳужжатларига тўғри баҳо берилмаганлигини, даъво талабида пеня ундириш кўрсатилмаган бўлсада, суд ўз ташаббуси билан пеняни ҳам ундирганлигини, қарздорликнинг ҳисоб-китобига аниқлик киритилмаганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирган важлар бўйича тушунтириш бериб, истеъмол қилинган энергия қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини, жавобгарнинг 2022 йил 1 июль ҳолатида қарздорлиги 8 495 050 сўмни, келтирилган моддий зарар 5 913 000 сўмни ҳамда пеня 27 418 360 сўмни ташкил этганлигини маълум қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш материаллари билан бирга ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 11 январда тузилган юридик шахслар учун электр таъминоти шартномасига асосан даъвогар истеъмолчига электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Суднинг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига қисман тўловлар амалга оширилганлиги сабабли, пеня билан бирга жами 36 442 790 сўм қарздорлик ундирилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриб чиқишда иш учун муҳим ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари талаблари бузилган деб ҳисоблайди. Сабаби, даъво аризасида пеня ундириш талаби кўрсатилмаган ва иш ҳужжатларида даъво предметини ўзгартириш тўғрисида ариза мавжуд бўлмасада, суд томонидан ўз ташаббусига кўра жавобгардан 5 036 092 сўм пеня асоссиз ундирилган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабларига аниқлик киритиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этиши ва давлат божини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаши лозим эди. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан истеъмол қилинган электр-энергияси миқдори ва қарздорлик миқдорини аниқлаштирмаган, даъво талабини асословчи қўшимча далиллар талаб қилиб олинмаган. Чунки, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан 2022 йил 5 декабрда тақдим этилган мутахассис хулосасига кўра 2022 йил 1 июль ҳолатида истеъмол қилинган электр-энергия бўйича жавобгарнинг 8 495 050 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлган. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида таъминотчи корхона истеъмолчига электр-энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шоҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамалаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 3-бандида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги Қарори 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Мазкур Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 467моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Xalqador mash’ali” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. “Xalqador mash’ali” фермер хўжалигидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 8 495 050 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. 5 Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан “Xalqador mash’ali” фермер хўжалигига апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, 566 000 сўм давлат божи ундирилсин. Республика бюджетига: - “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан 961 442 сўм давлат божи; - “Xalqador mash’ali” фермер хўжалигидан 169 901 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар М.Бозоров