← Назад
Решение #72961 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ар суди томонидан ЖК | 168 | — | law | |
| исми билан юритилган жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| йича Мархамат туман суди томонидан | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 23 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
А.Худойкулов ва унинг ҳимоячиси “Sabo-Himoya” адвокатлик
бюроси адвокати Ш.Эргашевнинг иштирокида, Худойкулов
Ахтам Курбоновичга оид 1-1006-2502/378-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Худойкулов Ахтам Курбонович (Xudoykulov Axtam
Kurbonovich), 1967 йил 12 январда Самарқанд
вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ўзбек,
маълумоти олий, оилали, 4 нафар фарзандлари бор,
“Хонзода Шохрухфайз” МЧЖда қоровул бўлиб
ишлаган, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланган
2006 йилда жиноий ишлар бўйича Тошкент
шаҳар суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси
1-қисми билан юритилган жиноят иши
ЖПКнинг
84-моддаси
5-қисмига асосан тугатилган, 2022 йил 3
март кунги Андижон вилояти, жиноят
ишлари бўйича Мархамат туман суди
томонидан 168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан
2
йил
моддий
жавобгарлик
юклатилган вазифалардан ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилиб, 6 йил озодликдан маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган,
2022 йил 20 июлда жиноий ишлар бўйича
Яккасарой
туман
суди
томонидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисмининг “а” банди билан
8 йилга озодликдан махрум этиш жазоси,
ЖК
59-моддаси 8-қисми тартибида, 2022 йил 3
март
кунги
жиноят
ишлари
бўйича
Мархамат туман суди ҳукми тайинланган
жазолар қисман қўшиш йўли билан 2 йил
моддий
жавобгарлик
юклатилган
вазифалардан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Тошкент
шахар судининг жиноят ишлари бўйича
апелляция инстанция судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 октябрь кунги ажримига асосан
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан
57-моддаси қўлланилиб, 59, 61-моддалари
тартибида, 6 йил 1 ой озодликдан маҳрум
қилиш
жазоси
тайиенланган,
жиноят
ишлари бўйича Охангарон туман судининг
2024 йил 18 январь куни ажримига асосан,
ЖК 74-моддасига асосан 4 йил 5 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, Юнусобод туман ИИО ФМБ
Пробация
бўлими
томонидан
2024 йил 1 февраль куни ҳисобга олинган,
шу кунга қадар 1 йил 27 кун ахлоқ
тузатишлари жазосини ўтаган, шундан 2 йил
11 ой 8 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
ўтамаган,
Юнусобод
тумани,
3-мавзе, 17-уй, 19-хонадонда
яшовчи,
жиноят иши бўйича “муносиб хулқ атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” эхтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б”
банди
ва
28,211-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи
А.Худойкулов
фуқароларни
алдаб
ва
ишончларини суиистеъмол қилиб, Жанубий Корея давлатига
ишлаш учун юборишни ваъда қилган холда, 2025 йил февраль
ойи бошларида махсус аризачи “Б.Ш.А.” билан учрашиб, уни
Корея
Ресубликасига
ишга
юборишига
ишонтириш
мақсадида, ўзининг аввал хусусий бандлик агентлигида
фаолият юритиб, фуқароларни чет элга юбориш масалалари
билан шуғулланиб келган таниши Курбанбаев Мелиқўзига
қўнғироқ қилиб, махсус аризачининг иштирокида у билан
хориж давлатларига юбориш масаласи бўйича сухбатлашиш
орқали унинг ишончига кириб ва суиистеъмол қилиб, ундан
ўзининг юқори лавозимларда ишловчи ва ваколатли
танишларига 4000 АҚШ доллари миқдорида пора бериш
эвазига уни Корея республикасига ишлаш учун юборишни
ваъда қилиб, аслида
ноқонуний йўллар билан пул
маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз
эхтиёжларига сарфлашни кўзлаб, ариза муаллифи билан
учрашиб, ундан пул маблағларини олишга келишиб олган.
Бироқ, махсус аризачи “Б.Ш.А.” А.Худойқуловнинг
харакатлари ноқонуний эканлигини англаб, унга нисбатан
қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
ДХХга ариза билан мурожаат этган.
Департаментнинг Чилонзор туман Иқтисодий соҳада
коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
бўлими ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ
ходимлари билан ҳамкорликда махсус аризачи “Б.Ш.А.” нинг
аризасига асосан 07.02.2025 йилда Юнусобод тумани
худудидаги “Юнусобод деҳқон бозори” олдидаги автобуслар
бекати олдида ўткзилган тезкор тадбир жараёнида, фуқаро
А.К.Худойкулов
ариза муаллифи “Б.Ш.А.” нинг ишончига
кириб, ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишларини
моддий манфаатдор қилиш йўли билан ариза муаллифини
Корея Республикасига ишга юборишини ваъда қилиб, эвазига
ундан 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини
талаб қилиб, талаб қилинган пул маблағларидан кимёвий
ишлов берилган 1.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий
далиллар билан ушланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
маълумотномасида, 07.02.2025 йил ҳолатига 1 АҚШ
долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.966,22 сўмни, 4000
АҚШ
доллари
51.864.880
сўмни
(4.000
х
12.966,22=51.864.880) ташкил этиши кўрсатилган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 25.02.2025
йилдаги 29/18(1527)38.IZ 2725, 29/18(1527)38.IZ 2726-сонли
хулосасига кўра текшириш учун тақдим қилинган серия ва
рақами РА34263197С бўлган 100 АҚШ долларида кукун
излари мавжуд ва улар тақдим қилинган махсус кукун
намунаси билан ўзаро турдошлиги, тақдим қилинган
РА34263197С бўлган 100 АҚШ долларида сариқ рангли
нурланишга эга бўлган “ПОРА” ёзуви мавжудлиги ва у
тақдим қилинган махсус қаламнинг қоғоздаги ёзуви
намунаси билан ўзаро турдошлиги, А.Худойкуловнинг чап ва
ўнг қўл кафтлари ва бармоқларидан артиб олинган
суртмаларда кукун излари мавжудлиги ва тақдим қилинган
РА34263197С бўлган 100 АҚШ доллари купюраси ҳамда
А.Худойкуловнинг чап ва ўнг қўл кафтлари ва бармоқларидан
артиб олинган сутмаларда аниқланган кукун излари бир-бири
билан ўзаро турдошлиги аниқланган.
Судланувчи А.Худойкулов суд мажлисида айбига
иқрорлиги, у турмуш ўртоғи Ботирова Феруза, қизи Ярашева
Гулмира, унинг уч нафар фарзандлари билан бирга
яшашлигини, муқаддам бир неча бор судланганлигини,
Юнусобод туман ИИО ФМБ пробация бўлимидан рўйхатга
қўйилганлигини, давлат хисобига пул маблағларини ўтказиб
туриш учун у “Хонзода Шохрух Файз” МЧЖга хайдовчи бўлиб
ишга кириб, ойлик иш хаққи 1.600.000 сўм белгиланиб,
давлат хисобига 240.000 сўмни пробация бўлими берган
ҳисоб
рақамига
ўтказиб
туришлигини,
у
Украина
Республикаси олийгохида ўқиганлигини ва 1998-2010
йилларда
турли
ўқув
марказларида
рус
тилидан
репетиторлик қилиб юрган вақтида, тарих фанидан
репитоторлик
қилган
Курбанбаев
Мелиқўзи
билан
танишганлигини ва у 2018-2020 йилларда хусусий бандлик
агентлигида фуқароларни чет элга ишлаш учун юбориш
ишлари билан шуғулланиб юрганидан хабари борлигини ва у
Мелиқўзи билан телефон орқали боғланиб турганлигини,
2024 йил ноябрь-декабрь ойларида у икки ўғли, турмуш
ўртоғининг қариндошлари ва ўзи яқинларини агар иложи
бўлиб қолса уларни мавсумий ишлаш учун Кореяга юбориш
мақсадида уларнинг паспорт нусхаларини Мелиқўзининг
телефон рақамига юбориб, Кореяга кетиш учун қандай
хужжатлар
тайёрлаш
кераклиги
хақида
маслахат
сўраганлигини ва Мелиқўзи унга Мехнат вазирлиги ва
миграция агентлигинининг “Labor migration” сайтига
хохлаган компьютер хонасидан кирши мумкинлигини ва
Кореяга кетиш бўйича шу сайтда эълон бўлганидан сўнг
хужжатларни юбориб, рўйхатдан ўтиб, давлат кассасига 28
АҚШ доллари тўловини тўлаб, тест имтихонларидан
ўтганидан сўнг Кореяга кетиш мумкинлигини, лекин хозир
бундай эълон йўқлигини, 2024 йил бу эълон 14 февралда
чиққанлигини айтганлигини, у қўшимча пул топиш учун
Юнусобод
туман
дехқон
бозоридаги
нонвойхонада
ишлайдиган қизига нон сотишида ёрдам бериб туришлигини,
2025 йил 3 февраль куни тахминан соат 14 ларда унга
турмуш ўртоғи Ботирова Феруза қўнғироқ қилиб, унинг у
танийдиган Норхол исмли яқин дугонасининг қариндоши
Кореяга кетмоқчи эканлигини ва у бу ишларни тушунмагани
учун ўша йигитга унинг телефон рақамини берганлигини
айтганлигини, орадан тахминан бир соат ўтгач унинг
телефонига нотаниш телефондан қўнғироқ бўлиб, бир йигит
унга телефон рақамини унинг турмуш ўртоғидан олганлигини
ва у турмуш ўртоғининг яқин дугонаси бўлган Норхолнинг
яқин қариндоши эканлигини айтиб, исмини Бобур деб
таништириб, Кореяга ишлаш учун кетмоқчи эканлигини ва
шу масалада у билан учрашмоқчи эканлигини айтганлигини,
шунда у “Бобур”га хозир Юнусобод дехқон бозорида
эканлигини ва шу ерга келса учрашиши мумкинлигини
айтганлигини, у “Бобур” билан учрашишни келишган вақтида
унга пул зарур бўлгани сабабли, уни алдаб пул олиш нияти
туғилганлигини, шу куни тахминан соат 22 ларда “Бобур”
унга қўнғироқ қилиб ёнига келаётганлигини айтиб, бир оздан
сўнг “Бобур” унга қўнғироқ қилиб, у билан учрашганлигини,
шунда “Бобур”
унга “Корея Республикаси”га ишга
кетмоқчилигини, ушбу ишда ундан ёрдам сўраганлигини ва у
“Бобур”га сўзларига ишонтириш мақсадида “Бобур”га бунинг
иложи борлигини ва юқорида турувчи танишлари орқали
“Е8” визани олиб бериб уни 8 ой муддатга ишга бориши
мумкинлигини, агар ўзини яҳши кўрсатса яна қайтиб бориб
ишлаши мумкинлигини, у ерда ойлик иш ҳақи 1800-2300
АҚШ доллари ойлик маоши билан мавсумий қишлоқ
ҳўжалигида ишлаши мумкинлигини айтганлигини ва агар
борадиган бўлса керак бўладиган ҳужжатларни айтиб
ўтганлигини ва у ушбу ҳизмат неча пул бўлишини сўраганида
агар иши яхши тугаса 4000 АҚШ доллари атрофида
бўлишини, лекин хозир бошланишига 500 АҚШ доллари
бериши кераклигини айтганлигини, чунки у “Бобур”ни алдаб
уни пулини ўзлаштириб олмоқчи бўлганлигини ва у “Бобур”
билан учрашиб сухбатлашаётган вақтида турмуш ўртоғи
Ферузага хам қўнғироқ қилиб, телефон овозини баланд қўйиб
гаплашиб,
унга у айтган йигит билан учрашганини
айтганида, турмуш ўртоғи ёнига келган йигитни унинг яқин
дугонасининг қариндоши эканлигини ва ўша дугонаси уни
ёнига юборганлигини айтиб, унга шу йигитга ёрдам бериб
юборинг деб айтганлигини, шундан сўнг
у,
“Бобур”ни
сўзларига ишонтириш ва бу ишончи орқали ундан пул олиш
учун, атайлаб Курбанбаев Мелиқўзига қўнғироқ қилиб,
телефон овозини баландлатиб қўйганлигини ва Мелиқўзига
бир таниши Кореяга кетмоқчи эканлигини айтиб, бунинг
учун қандай хужжатлар кераклигини ва нима иш қилиш
кераклигини сўраганлигини ва Мелиқўзи унга аввал хам
тушунтирган гапларни, яъни Мехнат вазирлиги ва миграция
агентлигинининг
“Labor
migration”
сайтига
хохлаган
компьютер хонасидан кирш мумкинлигини ва Кореяга кетиш
бўйича шу сайтда эълон бўлганидан сўнг хужжатларни
юбориб, рўйхатдан ўтиб, давлат кассасига 28 АҚШ доллари
тўловини тўлаб, тест имтихоларидан ўтганидан сўнг Кореяга
кетиш мумкинлигини яна бир бор тушунтириб берганлигини
ва бу гапларни “Бобур”ни ўзи хам эшитиб турганлигини,
лекин у Мелиқўзига хеч қандай пул ваъда қилгани ва бу
маслахатлари учун хеч қандай моддий манфаат таклиф хам
қилмаганлигини, лекин агар “Бобур” хақиқатдан хам Кореяга
кетса, Мелиқўзига унинг хизмати хақи сифатида 100-150
АҚШ
долларини
ўз
кўнглидан
чиқариб
бермоқчи
эканлигинидим ва унга чет элга кетаётганлар билан ўзи
гаплашиб, улардан ўзи пулини олишини айтганлигини, лекин
бу ниятини хам Мелиқўзига айтмаганлигини, шундан сўнг
“Бобур“ унга “уйдагилар билан маслаҳатлашиб келай, кейин
сизга маълум қиламан”-деб кетганлигини, шу куни у уйга
қайтгач
турмуш ўртоғидан унинг Норхол исмли яқин
дугансининг қариндоши билан учрашганини айтганлигини,
лекин турмуш ўртоғи унинг Норхол исмли дугонасининг
қариндошини умуман кўрмаганлиги ва танимаслинини, унга
телеграмм орқали ўша йигит боғланиб, “Норхол исмли яқин
дугонангизни
яқин
қариндошиман”-деб
айтганлигини
билдирганлигини, жорий йилнинг 07 феврал куни “Бобур”
унга қўнғироқ қилиб пулни таёрлаб қўйганлигини, уйдагилар
билан
маслаҳатлашиб
олганлигини
ва
“Корея
Республикаси”га ишга кетмоқчи эканлигини айтганлигини ва
Бобур унга уйдагилари “ишончли одамми, қандай йўллар
билан
кетасан”-деб
сўрашганликарини
айтганида,
у
“Бобур”ни
ишонтириш ва ундан пул олиш мақсадида у
Кореяга давлат орқали кетишини, имтихонларда муаоммо
бўлмаслигини
маълум
қилганлигини
ва
кечга
яқин
кўришишимиз мумкинлигини, ҳозирда ишлари борлигини
айтганлигини, шу куни соат тахминан 17:00 лар атрофида
“Бобур” унга қўнғироқ қилиб, олдиндан келишилган жойга
етиб келганлигини айтиб, улар кўришиб олишганликларини,
шунда у “Бобур”га интернет саҳифаси орқали кўрсатиб
“Корея Республикаси”га 20 февралдан квота очилишини
кўрсатганлигини
ва
“ҳужжатларинг
тайёрми”-деб
сўраганида,
“Бобур”
ўзи
тайёрлаган
ҳужжатларни
кўрсатганлигини, у хужжатларни кўриб, фотосурати сифати
яхши эмаслигини ва
уларни тўғирлаб ташлашини
тайинлаганлигини, шундан сўнг “Бобур” унга, аввал айтган
4000 АҚШ долларини олиб келганлиги айтиб, унга пул
узатганлигини ва у бу пулни олиб, ҳозирча регистратция
учун 1000 АҚШ доллари олиб тураман деб, цунга берган
4000 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини олиб, қолганини
қайтариб
берганлигини,
шундан
сўнг
уларни ёнига
фуқаролик кийимида унга нотаниш бўлган шахслар келишиб
ўзларини ДХХ ҳамда Департаментнинг Чилонзор туман
бўлими ходимлари деб таништиришиб, хозирда холислар
иштирокида тезкор тадбир ўтказилаётганлигини маълум
қилишиб, ҳозирда кимдан қанча миқдорда пул маблағлари
олгалигини сўрашганида, у чуқур ҳаёжонда ва қўрқувда
бўлганлиги сабабли ҳеч нарса дея олмаганлигини ва ундан
ўзини таништиришини сўрашганида, паст овозда ўзини
таништирганлигини,
тезкор
тадбирга
жалб
қилинган
Депаратамент бошқармасининг криминалсити томонидан
ҳаракат олиб борилишини билдиришганликларини, ундан
холислар иштирокида ўнг ва чап қўлларидан суртмалар
олишиб конвертларга солинганлигини ва ундан муқаддам
унга нотаниш бўлган фуқародан олган 1000 АҚШ доллари
миқдоридиги пул маблағларини сўрашганида, у шимининг
ўнг чўнтагидан ушбу 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини олиб узатганлигини ва махсус ёритгичда ушбу
пул маблағлари ёритилганда махсус кукун борлигини
кўрганлигини ва бир донасига пора сўзлари ёзилганлигин
кўриб баённомага киритилган серия ва рақамини овоз
чиқариб ўқиб берганлигини ва тақдим қилиш баённомаси
билан серия ва рақамлари бир хил эканлигига амин
бўлганлигини, бир дона 100 АҚШ долларлик пул маблағи
ҳамда ишлатилган резина қўлқоп ва бинтлар конвертларга
солиниб елимланиб,
ўз имзои билан тасдиқлаганлигини,
шундан сўнг унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим билан
таништиришиб яна бир бор ким билан нима мақсадда
кўришгани ва қанча миқдорда пул маблағлари олганлигини
сўрашганида у аниқ бир жавоб айта олмаганлигини, тадбир
ўтказилган жой одам гавжум жой бўлганлиги ҳамда етарли
шароит бўлмаганлиги сабабли уларни Департаментнинг
Чилонзор туман маъмурий биносига таклиф қилишиб, у ерда
ундан тушунтириш хатлари олиниб, унга тиббий ёрдам ва
адвокат хизмати кўрсатилганлигини, адвокат билан ҳоли
учрашиб гаплашиб олганлигини,
ўтказилган тадбир
юзасидан расмийлаштирилган баённомалар билан танишиб
чиқиб, шахсан ўзи томонимдан имзолаганлигини, шу куни у
уйга қайтгач турмуш ўртоғи Ферузага у юборган йигитдан
пул олгани учун ушланганини айтганида, турмуш ўртоғи унга
яқин дугонаси бўлган Норхолни номидан бир йигит
телеграмм орқали чиқиб, ўзини Норхолни яқин қариндошман
деб таништирганлигини айтганлигини ва шу захоти Норхолга
қўнғироқ қилганида, Норхол унга хеч қандай қариндошини
юбормаганлигини ва бу ишдан умуман хабари йўқлигини
айтганлигини бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини, қилган
ишидан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик
бериш ҳақида кўрсатув берди.
Суд
мажлисида
гувоҳ
тариқасида
сўралган
М.Курбанбаев,
у
2019 йилда Сурхандарё вилоятилик бўлган Жахонгир ва
Андижон вилоятилик Миржалол исмли йигитлар томонидан
ташкил этилиб, Чилонзор тумани Қатортол кўчасида
жойлашган “Rekruit Consulting Wook”
хусусий бандлик
агентлигида чет элга ишга бориш учун мурожаат қилган
фуқароларга консультациялар бериш хизматини кўрсатиш
билан шуғуланганлигини ва 1998 йилларда тарих фанидан
турли
ўқув
марказларида
репиторлик
қилиб
юрган
вақтларида, рус тилидан репетиторлик қилиб юрган
Худойқулов Атхам билан танишиб қолганлигини, 2024 йил
ноябрь ойларида тасодифан Худайқулов Атхам билан
учрашиб у таксичилик қилиб юрганини билганлигини,
Худойкуов Атхам аввал у фуқароларни чет элга юбориш
бўйича маслахат бериб юрганини билгани учун хам 2024 йил
декабрь ойлари унга қўнғироқ қилиб, унинг икки ўғли, жияни
ва турмуш ўртоқининг қариндошлари Корея Республикасига
ишга кетмоқчи эканликларини ва бунинг учун
қандай
хужжатлар зарурлигини ва Мехнат вазирлиги ва меграция
агентлигинининг “Labor migration” сайтига қандай қилиб
юкланиш мумкинлигини сўраганлигини ва унга тахминан 6-7
яқинлари ва қариндошларини паспорт нусхаларини бирмабир олдинма кетин юбориб турганлигини ва у Атхамга хали
сайтда эълон бўлмаганлигини, 2024 йил бу эълон 14
февралда чиққанлигини ва сайтга хохлаган компьютер
хонасидан юкланиш
мумкинлигини ва регистарция учун
хорижга кетмоқчи бўлган танишларидан пул маблағлари
олиш зарурлигини ва унинг хизмати, яъни берган маслахати
учун хам ўзи олган пулдан унга хам бериши сўраганлигини,
лекин у фуқаролардан қанча миқдорда пул олиши ва унга
неча сўм бериши кераклигини айтмаганлигини, шундан сўнг
Худойкулов Атхам телефон қилмай, фақат 2025 йил февраль
ойи бошларида унга қўнғироқ қилиб, тумуш ўртоғининг
қариндоши хам Корея ресубликасига ишга кетмоқчилигини
айтиб, тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар тўплами
хақида маслаҳат сўраганлигини ва унга, аввалги фуқаролар
каби бу қариндошининг ҳам аввал айтган хужжатларини
тўплаб қўйишини ва регистарция учун давлат кассасига пул
тўлаши кераклигини ва ундан олинган пулдан унинг хаққини
хам беришини эслатиб ўтганлигини, унинг мақсади
хақиқатдан ҳам Кореяга кетмоқчи бўлган фуқароларнинг
хужжатларини тайёрлашда маслахат бериб,
уларни
имтихондан
сайтда
чиқарилган
тестлардан
ўзлари
мувафақиятли ўтган тақдирда, Худойкулов Атхам улардан
олган пулидан олмоқчи эканлигини ва бу пул маблағининг
миқдорини Атхамга айтмаганлигини, лекин у Худойқулов
Атхамга хар бир мижоздан олган пулдан унинг хаққини ўзи
кўнглидан чиқариб беришини айтганлигини, у бу холатда хеч
кимни алдамагани ва Кореяга жўнатаман деб хам ваъда
бермаганлигини, А.Худойкулов айтган фуқароларни кўрмаган
ва гаплашмаганлигини, бу масалада у фақат Худойкулов
Атхам билан телефон орқали гаплашиб, унга у сўраган
саволлар бўйича ўзи билган маслахатини берганлиги
ҳақидаги кўрсатув берди.
Суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган С.Мерманов,
у
07.02.2025 йил куни Департаментнинг Чилонзор тумани
бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз
хоҳиши билан холис сифатида иштрок этиб қуйидагиларга
гувох бўлганлигини, жумладан Департаментнинг Чилонзор
туман маъмурий биносида у ва яна бир нафар холис
Файзуллоев Жавохир Комил ўғли иштирокида ариза
муаллифи махсус аризачи «Б.Ш.А»нинг аризасида, яқин
қариндошининг таниши орқали “АТХАМ” исмли шахс билан
танишиб қолганлигини, ушбу шахс фуқароларни Корея
Республикасига юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари
орқали ишлаш мақсадида юбориш учун пул маблағлари талаб
қилаётганлигини баён қилиб хозирда махсус аризачи “Б.Ш.А”ни
Корея Республикасига ишлаш мақсадида жўнатиш учун 4.000
АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилиб юқори
лавозимда ишловчи танишлари орқали “Е8” визасини ҳал қилиб
Кореа Республикасига жўнатишини ваъда қилиб буларнинг
евазига махсус аризачи “Б.Ш.А”дан 4.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағларини талаб қилганлиги сабабли
“АТХАМ” исимли шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси ДХХ райиси номига ариза
билан мурожаат қилган “АТХАМ” исмли шахснинг ноқонуний
хатти-харакатларига чек кўйишликни сўраб, ўтказилинадиган
тезкор
тадбирда
ўз
хохишига
кўра
қатнашишини
билдирганлигини, аризада кўрсатилган холатларни текшириб
кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги
Иқтисодий
жиноятларга
қарши
курашиш
Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг
буйруғига асосан, Бошқарма хисобида маҳсус сақланаётган
пуллардан 40 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги жами 4.000
АҚШ доллари миқдоридаги пуллари танлаб олиниб серия ва
рақамларидан иборат бўлган 40 дона 100 АҚШ доллари
купюрадаги
жами 4.000
АҚШ доллари пул маблағлари
ажратилиб, ушбу маблағларга кимёвий ишлов берилди ҳамда
1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пул маблағига
креминалист томонидан махсус қалам ёрдамида “ПОРА” сўзи
ёзилганлигига гувоҳ бўлганлигини,
шундан сўнг, ишлов
берилган жами 4.000 сўм пул маблағларини пора талаб
қилаётган “АТХАМ” исмли шахсга бериш учун махсус
аризачи “Б.Ш.А”га улар иштирокида тақдим қилиниб, ушбу
ажратилган пул маблағларини махсус аризачи “Б.Ш.А”га оқ
рангли қоғозга ўраб берилганлигини,
пул маблағларига
кимёвий ишлов бериш якунида криминалист томонидан
фойдаланилган резина қўлқоп ҳамда бинт бўлаги конвертга
солиниб,
иштирокчилар
томонидан
елимланиб,
имзоланганлигини,
шундан сўнг, пул тақдим қилиш
харакатлари амалга оширилганидан сўнг махсус аризачи
“Б.Ш.А” ўзининг қўл телефонидан ўзини “АТХАМ” деб
таништирган шахс билан телефон орқали гаплашиб у билан соат
17:00 Тошкент шахар, Юнусобод тумани, 3-мавзеси, 3/16-уйда
жойлашган автобус бекати ёнида кўришиб олишликка
келишганликларини, махсус аризачи “Б.Ш.А” улар ва барча
тезкор тадбир иштрокчилари билан биргаликда Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, 3-мавзеси, 3/16-уйда жойлашган автобус
бекати томонга қараб йўлга чиқилганлигини, махсус аризачи
“Б.Ш.А”, Юнусобод тумани, 3-мавзеси, 3/16-уйда жойлашган
автобус бекати ёнига бориб, орадан чамаси 15 дақақалар
ўтгандан сўнг унинг ёнига ёши таҳхминан 55-60 ёшларда бўлган
бир шахс келиб, махсус аризачи “Б.Ш.А” билан кўришиб, бироз
сухбатлашиб, ўзини “АТХАМ”деб таништирган шахс махсус
аризачи “Б.Ш.А”дан пул маблағларини олиб ушбу пуллардан
1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб
қолганини махсус аризачи “Б.Ш.А”га қайтариб берганлигини
ва махсус аризачи “Б.Ш.А”дан олган 1.000 АҚШ долларини
ўнг чўнтагига солганлигини, шундан сўнг махсус аризачи
“Б.Ш.А” тезкор ходимларга олдиндан келишилинган ишорани
бергач, махсус аризачининг ишорасига кўра тезкор ходимлар
улар иштирокида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 3-мавзеси,
3/16-уйда жойлашган автобус бекати ёнига бориб ўзини “АТХАМ”
деб таништирган шахсга хизмат гувохномаларни кўрсатиб,
ўзларини ДХХ ва Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими
ходимлари деб таништириб, унга ҳозирда фуқароларнинг
аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилганлигини ушбу
ўтказилган тезкор тадбирда махсус аризачи “Б.Ш.А”ни Корея
Республикасига юқори лавозимда ишловчи танишлири орқали
юборишлигини айтиб эвазига 4.000 АҚШ доллари пул
маблағларини талаб қилиб олдиндан 1.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағларини олганликда гумон қилиниб
ушланганлигини айтишиб унга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг тегишли моддасида кўрсатилган барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тушунтирилганлигини, ушланган фуқаронинг
шахсини аниқлаш мақсадида ундан ўзини таништиришни
сўралганида, у ўзини 12.01.1967 йилда Самарқанд вилоятида
туғилган, хозирда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Отчопар 1
МФЙ, К.Зокиров кўчаси, 14-уйда яшовчи Худойқулов Ахтам
Кулбанович деб таништириб, махсус аризачи “Б.Ш.А”ни
Корея Республикасига ишлаш мақсадида юбориш эвазига ундан
4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб
қилганлигини ҳозирда эса ундан бошланишига 1.000 АҚШ
доллари миқдоридаги пул маблағларини олганлигини маълум
қилиб ушбу пул маблағларини ходимларга тақдим
қилганлигини, шунингдек, ўтказилган тезкор тадбир
юзасидан гумон қилиниб ушланган Худойқулов Ахтам
Кулбановичга улар гувохлигида ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тушунтирилганлигини,
шундан
сўнг,
криминалист
томонидан янги қўлқоп очилиб улар қўлқопларда махсус
кукун излар йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг,
керакли ўлчамда бинт парчасини кесиб олиб, бир неча
қават қилиб буклаб, махсус ультрабинафша лампа билан
ёритилиб, А.К.Худойкуловнинг ўнг қўл бармоғини кўздан
кечирганлигини ҳамда кафтидан суртма олиниб, алоҳида
конвертга
солиб
елимланиб
имзоланганлигини,
криминалист томонидан керакли ўлчамда бинт парчасини
кесиб олиб, бир неча қават қилиб буклаб, махсус
ультрабинафша
лампа
билан
ёритилиб,
А.К.Худойкуловнинг
ўнг
қўл
бармоғини
кўздан
кечирганлигини ҳамда кафтидан суртма олиниб, алоҳида
конвертга солиб елимланиб имзоланганлигини, улар эса
фуқаро А.К.Худойкуловнинг иккала бармоғида ҳам махсус
лампа орқали кўрилганда оч яшил ранглар борлигига гувоҳ
бўлганликларини, шундан сўнг А.К.Худойкуловга махсус
аризачи “Б.Ш.А”дан олган пулларни улар иштирокида
тақдим қилиш сўралганида, у пулларни ўнг чўнтагига
солганлигини
билдириб
пулларни
ихтиёрий
тақдим
қилганлигини, криминалист томонидан ушбу пуллар улар
иштирокида саноқдан ўтказилиб, пул тақдим қилиш
баённомасига
тезкор
тадбир
бошланиш
жараёнида
киритилган
серия
ва
рақамлари
билан
солиштирилганлигини,
сўнгра
пул
купюралари
криминалист
томонидан
улар
ва
ҳуқуқбузарга
ультрабинафша лампа ёрдамида ёритилиб кўрилганда,
уларда махсус кимёвий кукун билан ишлов берилганлиги
ҳамда 1 дона 100 АҚШ доллари купюрага шартли «ПОРА»
сўзи ёзилганлиги кўринганлигини, пул купюраларининг
серия, рақамлари баённомада кўрсатилган серия, рақамлар
билан
тўғри
келганлиги
улар
ва
ҳуқуқбузарга
кўрсатилганлигини, шундан сўнг, криминалист ҳуқуқбузар
А.К.Худойкулов ашёвий далил сифатида олинган пуллардан
“пора” сўзи ёзилган 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги
пул маблағи барча тадбир иштирокчилари ҳузурида
конвертга
солиб
елимлаб,
тадбир
иштирокчилари
томонидан уларга имзо қўйилганлигини, қолган яъни
гумон қилинувчи фуқаро А.К.Худойкуловдан олинган 900
АҚШ доллари ҳамда махсус аризачи “Б.Ш.А”дан олинган
3.000 АҚШ доллари жами 3.900 АҚШ доллари пул
маблағлари улар иштирокида бошқарманинг махсус
фондига қайтариш учун олинганлигини, криминалист
тадбир жараёнида А.К.Худойкуловнинг қўлларидан суртма
олинишда
фойдаланган
қўлқопларни
ечиб,
тадбир
иштирокчилари ҳузурида конвертга солиб елимланиб,
тадбир
иштирокчилари
томонидан
уларга
имзо
қўйилганлигини, тадбир жойи жамоат жойи бўлганлиги
сабабли ва бўлиб ўтган ҳолатни расмийлаштириш
мақсадида барча тадбир иштирокчилари Департаментнинг
Чилонзор
туман
бўлимига
таклиф
қилинганлигини,
шунингдек, А.К.Худойкулов ўз иҳтиёри билан махсус
аризачи “Б.Ш.А”дан олган 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги
пул
маблағларини
тезкор
ҳодимларига
тақдим
қилганлигини,
ушланган
шахс
А.Худойкуловга
бир
марталик телефон қилиш имконияти берилганлигини,
химоячи хизмати билан таъминланганлигини, жорий
соғлиғи шифокор томонидан текширилиб, сўнг бўлиб ўтган
ҳолат бўйича тушунтириш хати олинганлиги ҳақида кўрсатув
берди.
Суд, судланувчи Худойкулов Ахтам Курбоновичнинг
жиноий ҳаракатлари ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритганликда Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг
168-моддаси
3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Судланувчи А.Худойкуловнинг айби, унинг ўзининг
айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, махсус аризачи “Б.Ш.А” нинг
аризаси ва тушунтириш хати, пул маблағларига ишлов
бериш, пуллар ва овоз ёзиш мосламасини аризачига тақдим
қилиш баённомалари, тезкор тадбирир ўтказиш, яъни ходиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш ва ашёвий далил
сифатида
олиш
баённомаси,
А.Худойкуловдан
пул
маблағларини олиб қўйиш ва шахсий тинтув ўтказиш
баённомаси, махсус аризачи “Б.Ш.А.” дан овоз ёзиш
мосламасини қайтариб олиш баённомаси, А.Худойкулов
билан М.Курбанбаевлар ўрталаридаги сухбат аудиоёзуви ва
стенограммаси
хамда
А.Худойкуловнинг
чап ва ўнг
қўлларидан олинган суртмалар, тезкор тадбир жараёнида
олинган 1000 АҚШ доллари ва кимёвий ишлов берилган 100
АҚШ
доллари,
Судга-оид
кимёвий
экспертизасининг
25.02.2025 йилдаги 29/18(1527)38.IZ 2725, 29/18(1527)38.IZ
2726-сонли текшириш учун тақдим қилинган серия ва рақами
РА34263197С бўлган 100 АҚШ долларида кукун излари
мавжуд ва улар тақдим қилинган махсус кукун намунаси
билан ўзаро турдошлиги, тақдим қилинган РА34263197С
бўлган 100 АҚШ долларида сариқ рангли нурланишга эга
бўлган “ПОРА” ёзуви мавжудлиги ва у тақдим қилинган
махсус қаламнинг қоғоздаги ёзуви намунаси билан ўзаро
турдошлиги, А.Худойкуловнинг чап ва ўнг қўл кафтлари ва
бармоқларидан артиб олинган суртмаларда кукун излари
мавжудлиги ва тақдим қилинган РА34263197С бўлган 100
АҚШ доллари купюраси ҳамда А.Худойкуловнинг чап ва ўнг
қўл кафтлари ва бармоқларидан артиб олинган сутмаларда
аниқланган кукун излари бир-бири билан ўзаро турдошлиги
аниқланган хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
ёзма далиллар билан тўлиқ исботланган деб топади.
Бироқ, судланувчи Худойкулов Ахтам Курбоновичнинг
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 1-қисми билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблаб, унга қўйилган айбловлардан ЖКнинг
28,211-моддаси 1-қисмини билан қўйилган айбни чиқаришни
лозим топди.
Жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 24-бандида,
мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз
хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида
амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)
учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар
олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан
қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозим.
Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз
хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян
ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган
мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида
бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ
аслида бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш
фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши ҳақида
раҳбарий тушунтириш берилган.
Жиноят ишида тўпланган далиларга кўра, судланувчи
А.Худойкуловнинг мақсади ва қасди махсус аризачи
“Б.Ш.А”нинг ишончига кириб, мулкини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиш бўлиб, унга 2025 йил февраль ойи
бошларида махсус аризачи “Б.Ш.А.” билан учрашиб, ўзининг
юқори
лавозимларда
ишловчи
танишларини
моддий
манфаатдор қилиш йўли билан ариза муаллифини Корея
Республикасига ишга юборишини ваъда қилиб, уни Корея
Ресубликасига ишга юборишига ишонтириб, унинг 4000 АҚШ
доллари эвазига юборишни айтиб, шундан 1.000 АҚШ
долларини
олган
вақтида
ашёвий
далиллар
билан
ушланганлигини фирибгарлик жиноятининг усули деб
ҳисоблайди.
Чунки,
судланувчи
А.Худойкулов
махсус
аризачи
“Б.Ш.А”дан алдов йўли билан пулларни қўлга киритиш
вақтида унинг махсус аризачи “Б.Ш.А”ни ўзининг юқори
лавозимларда ишловчи танишларини моддий манфаатдор
қилиш йўли билан ариза муаллифини Корея Республикасига
ишга юборишга ишонтириб, шу алдов усули орқали ўзганинг
мулкини қўлга киритиш бўлган ҳамда бирон бир мансабдор
шахсга пулнинг маълум бир қисмини бериш ёки бирон бир
мансабдор шахс билан махсус аризачи “Б.Ш.А”ни Корея
Республикасига юбориш ҳақида гаплашмаган.
Бундай ҳолатда суд А.Худойкуловни мансабдор шахсларга
пора беришга далолат қилганликда айблаб бўлмайди деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014
йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 07-сонли Қарорининг
26-бандида “Судланувчи томонидан содир этилган бир
жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато
тавсифланганда ёки бир неча содир этилган жиноятларини
жиноят қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина
моддаси билан тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят
қонуни бир моддасининг бир неча қисмлари билан
тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига
хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки банди)ни
чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган
ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб қайд этилганлигини
ҳисобга олиб, айбловдан чиқарилган моддани ҳукмнинг қарор
қисмида
кўрсатмаслик
ҳақида
раҳбарий
тушунтириш
берилган.
Шу
сабабали
суд,
А.Худойкуловнинг
ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми
билан ортиқча малакаланган деб ҳисоблаб, унинг айбловидан
ушбу модда билан қўйилган айбни чиқаришни ҳамда суд
ҳукмининг қарор қисмида ушбу ҳолатни кўрсатмасликни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
А.Худойкуловнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан нотўғри малакаланган.
Чунки, иш ҳужжатлари ўрганилганда А.Худойкулов, 2025
йил февраль ойи бошларида махсус аризачи “Б.Ш.А.” билан
учрашиб, уни Корея Ресубликасига ишга юборишига
ишонтириб, унинг 4000 АҚШ доллари эвазига юборишни
айтиб, шундан 1.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий
далиллар ўтказилган махсус тадбир давомида ушланганлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 7-бандида
мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк
айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига
ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки
тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан
тугалланган деб топилади. Қонунга кўра, шахс банкдаги пул
маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб
тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш
имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар
уларни маблағ эгаси ҳисоб варақасидан алдаш ёки ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан олган шахснинг ёки бошқа
шахснинг банкдаги ҳисоб варақасига ўтказилган пайтдан
тугалланган деб топиш лозимлиги;
- ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни эгаллашга қаратилган
фирибгарлик, айбдорда ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки
тасарруф этиш учун юридик жиҳатдан тасдиқланган
имконият пайдо бўлган пайтдан (масалан, кўчмас мулкка
нисбатан мулк ҳуқуқи ёки қонунга мувофиқ рўйхатга
олиниши шарт бўлган бошқа мулкка нисбатан ҳуқуқ рўйхатга
олинган пайтдан; шартнома тузилган вақтдан; мулкка
нисбатан шахснинг ҳуқуқи тан олинган суд қарори кучга
кирган кундан; ваколатли давлат органи айбдорда ёки бошқа
шахсларда мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ёки
тасарруф этиш учун асослар мавжудлиги тўғрисида қарор
қабул қилган кундан) тугалланган ҳисобланиши ҳақида
раҳбарийириш берилган.
Шу сабабли А.Худойкуловнинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” бандидан, ЖК
25,168-моддаси 3-қисми “б” бандига қатй малакалашни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Худойкуловга жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, унинг қилмишининг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва содир этилган жиноятнинг характерини,
зарар миқдори инобатга олишни, шунингдек унинг айбловга
иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
оилавий аҳволини, 4 нафар фарзанди борлигини жазони
енгиллаштирувчи
ҳолатлар
деб,
шунингдек
жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олишни, ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабларига риоя
қилган ҳолда жазо унга нисбатан озодликни чеклаш ва
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо
тайинлашни лозим топади.
Суд томонидан иш ҳужжатлари ўрганилганда, Юнусобод
туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 2024 йил 1
февраль куни ҳисобга олинган, шу кунга қадар ўталмаган
қолган 2 йил 11 ой 8 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
60-моддаси тартибида, суд янги ҳукм бўйича тайинланган
жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган
жазолар муддатини қисман қўшиб, узил-кесил ўташлик учун
аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, суд ашёвий далил деб эътироф қилинган,
махсус аризачи “Б.Ш.А”дан расмийлаштириб олинган бир
дона “DVD” диск жиноят иши билан бирга сақлашни,
А.Худойкуловнинг қўл ва кафт суртмалари 6 (олти) канверт
тегишли тартибда йўқ қилишни, А.Худойкуловга тегишли
“Samsung
Galaxy
Jump
2”
телефон
аппарати
унга
қайтарилишни, 1.000 АҚШ доллари Департаментнинг
Чилонзор туман бўлимига қайтарилганлиги инобатга олишни
лозим топади.
Бундан ташқари, суд жабрланувчи ва манфаатдор
тарафларга жиноят натижасида бошқа моддий ва маънавий
зарарлар етказилган бўлса, судланувчидан фуқаролик суд
ишларини юритиш тартибида ундириб олиш ҳуқуқи
борлигини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465468,
471- 473-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Худойкулов
Ахтам
Курбонович
(Xudoykulov
Axtam
Kurbonovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни
содир қилганликда айбли деб топилсин.
Худойкулов
Ахтам
Курбоновичга
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 60-моддаси ва 61моддалари
тартибида, тайинланган жазоларни қисман
қўшиш
йўли
билан
узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
3 (уч) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Юнусобод тумани ИИБ
томонидан белгиланган жойларда ўтаттирилиб, жазони ўташ
муддати маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Суд ҳукми кучга киргач судланувчи А.Худойкуловга
нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эхтиёт чораси бекор қилинсин.
Жиноят иши бўйича суд ашёвий далил деб эътироф
қилинган, махсус аризачи “Б.Ш.А”дан расмийлаштириб
олинган бир дона “DVD” диск жиноят иши билан бирга
сақлансин.
Судланувчи А.Худойкуловнинг қўл ва кафт суртмалари 6
(олти) канверт тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Судланувчи А.Худойкуловга тегишли “Samsung Galaxy
Jump 2” телефон аппарати унга қайтарилсин.
Жиноят
иши
бўйича
1.000
АҚШ
доллари
Департаментнинг
Чилонзор
туман
бўлимига
қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Жабрланувчи
ва
манфаатдор
тарафларга
жиноят
натижасида бошқа моддий ва маънавий зарарлар етказилган
бўлса, судланувчидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида ундириб олиш ҳуқуқи борлигини тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган
бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович