← Назад
Решение #729739 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy
ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street,
39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 6 декабрь
4-2101-2202/4992-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
Давлат
солиқ
бошқармасига нисбатан инкасса топшириқномаларини ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Х” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) Давлат солиқ бошқармасига
нисбатан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) инкасса
топшириқномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар вакили иш кўриб
чиқилишида ўзиниг вакилларини ишончнома билан иштирокини
таъминламадилар. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили банкрот деб
топилгандан
сўнг
барча
инкассо
топшириқномалари
олиб
ташланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Даъво аризаси суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан иш
юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2022 йил 6 декабрь куни соат
1200да Кармана туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиш учун
тайинланган.
Даъвогарга ажрим юборилган ҳамда почта маълумотига кўра, ажрим
2022 йил 28 ноябрь куни даъвогар томонидан қабул қилиб олинган,
етказилган ҳолатда бўлиб турибди. Шунингдек, бу ҳақда тугатиш
бошқарувчисига ҳам маълум қилинган.
Бироқ, даъвогар биринчи суд мажлисига келмади, ваколатли вакил
иштирокини таъминламади ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда-ИПК)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирдагина, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шу сабабли суд, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим
этмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин
даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 2.219.153 сўм,
Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти вилоят ҳудудий
бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажатлари
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогардан республика бюджетига 2.219.153 сўм, судлар
фаолиятини таъминлаш Департаменти вилоят ҳудудий бўлимининг
депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида вилоят судига
апелляция шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев