← Назад
Решение #729745 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 6 декабрь
4-2101-2202/5002-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “М” масъулияти
чекланган жамиятидан молиявий жарима ундириш тўғрисидаги ишни
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда “аризачи”
деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “М”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан 14.314.484 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “банк” жалб
қилинган.
Аризачининг вакили аризани қувватлаб, жавобгарнинг хориждаги
ҳамкори билан экспорт шартномаси тузилганлигини, дебитор қарздорлик
вужудга келганлигини, мажбуриятни бажариш муддати 365 кундан ортиқ
кечиктирилганлигини, шунга асосан 14.314.484 сўм миқдорида молиявий
жарима ҳисобланганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлиси жойи ва вақти
тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд
муҳокамасида ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини
таъминламади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
ИПКнинг
128,
170-моддаларига кўра ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, аризачи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими маълумотларига асосан жавобгарнинг
хориждаги ҳамкори билан экспорт контракти тузилган. Ушбу контрактга
асосан 01.10.2022 йил ҳолатига 12.840,00 АҚШ доллари миқдорида тўлов
амалга оширилмасдан дебиторлик қарздорликка йўл қўйилган.
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда “Низом” деб
юритилади)нинг 23-бандига кўра товарларни республикага олиб кириш
ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб
180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 28-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек,
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат
солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома
юборилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати
органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Жавобгарнинг 12.840,00 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарздорлигининг 10 фоизини, яъни 1.284,0 АҚШ доларининг миллий
валютадаги курси бўйича (2022 йил 01 ноябрда 1 АҚШ доллари
11.169,38 сўмни ташкил этган) 14.341.484 сўм миқдоридаги молиявий
жаримани тўлаб бериш ҳақида 01.11.2022 йилда 22-82174-сонли
талабнома юборилган.
Аммо, ҳисобланган молиявий жарима жавобгар томонидан
тўланмаган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи
билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон
кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ
беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан
ортиқ муддатга кечикканда - репатриация қилинмаган активлар
Ушбу ҳолат юқорида қайд этилган ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимининг маълумоти билан тўлиқ
тасдиқланади.
Арз қилинган талаб асосли бўлганлиги, жавобгар чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйганлиги иш
ҳужжатлари
билан
тасдиқланганлиги
сабабли
суд,
аризани
қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 14.314.484 сўм молиявий
жарима қўллашни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва
жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги
ишлар
бўйича
давлат
божини
тўлашдан
озод
қилинганлигини инобатга олиб уни ундирмасликни, почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176,
222-моддаларини қўллаб суд,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
Жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 14.314.484
сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи вилоят
давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Джумаев