← Назад
Решение #729918 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 6 декабрь
4-2101-2202/4998-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “ОО” масъулияти
чекланган жамиятидан молиявий жарима ундириш тўғрисидаги ишни
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
“аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
“ОО” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан 174.237.995 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “банк” жалб
қилинган.
Аризачининг вакили аризани қувватлаб, жавобгарнинг хориждаги
ҳамкори билан импорт шартномаси тузилганлигини, дебитор қарздорлик
вужудга келганлигини, мажбуриятни бажариш муддати 365 кундан ортиқ
кечиктирилганлигини, шунга асосан 174.237.995 сўм миқдорида молиявий
жарима ҳисобланганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлиси жойи ва вақти
тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд
муҳокамасида ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини
таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128, 170моддаларига кўра ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, аризачи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими маълумотларига асосан жавобгарнинг
хориждаги ҳамкори билан импорт контракти тузилган. Ушбу контрактга
асосан 22.11.2022 йил ҳолатига 157.300 АҚШ доллари миқдорида тўлов
амалга оширилмасдан дебиторлик қарздорликка йўл қўйилган.
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда “Низом” деб
юритилади)нинг 23-бандига кўра товарларни республикага олиб кириш
ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб
180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 28-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек,
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат
солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома
юборилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати
органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Жавобгарнинг 93.147 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарздорлигининг 10 фоизини, яъни 9.314,70 АҚШ доларининг миллий
валютадаги курси бўйича (2022 йил 23 майда 1 АҚШ доллари
11.095,09 сўмни ташкил этган) 103.347.435 сўм, 50.390 АҚШ доллари
миқдоридаги дебитор қарздорлигининг 10 фоизини, яъни 5.039 АҚШ
доларининг миллий валютадаги курси бўйича (2022 йил 23 майда 1 АҚШ
доллари 11.095,09 сўмни ташкил этган) 55.908.159 сўм миқдоридаги
молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида 23.05.2022 йилда
22-31919-сонли,
13.763
АҚШ
доллари
миқдоридаги
дебитор
қарздорлигининг 10 фоизини, яъни 1.376,30 АҚШ доларининг миллий
валютадаги курси бўйича (2022 йил 8 августда 1 АҚШ доллари
11.886,0 сўмни ташкил этган) 14.982.402 сўм миқдоридаги молиявий
жаримани тўлаб бериш ҳақида 08.08.2022 йилда 22-55240-сонли
талабнома юборилган.
Аммо, ҳисобланган молиявий жарима жавобгар томонидан
тўланмаган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи
билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон
кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда -
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ
беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан
ортиқ муддатга кечикканда - репатриация қилинмаган активлар
суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима
тўлайди.
Ушбу ҳолат юқорида қайд этилган ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимининг маълумоти билан тўлиқ
тасдиқланади.
Арз қилинган талаб асосли бўлганлиги, жавобгар чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйганлиги иш
ҳужжатлари
билан
тасдиқланганлиги
сабабли
суд,
аризани
қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 174.237.995 сўм молиявий
жарима қўллашни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва
жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги
ишлар
бўйича
давлат
божини
тўлашдан
озод
қилинганлигини инобатга олиб уни ундирмасликни, почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176,
222-моддаларини қўллаб суд,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ОО” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
174.237.995 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Жавобгар “ОО” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Навоий
вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Навоий вилоят
судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Джумаев