← Назад
Решение #729969 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 166 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 166 | — | code_article | |
| ФКнинг | 231 | — | law | |
| Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 33 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
2022 йил 6 декабрь
4-1806-2201/918-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
7 октябрдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигининг апелляция
шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари Ғ.Эшбобоев (шахсий маълумотнома асосида),
вакили С.Хуррамов (адвокатлик ордери асосида) (даъвогар иштирокисиз)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “Авлоқул ота ёш ниҳоллари” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигига нисбатан
“Сандал” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг
259к-контуридан жами 3
гектар боғзор ер майдонидан жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигини
мажбурий тартибда чиқариш ва тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
даъво қисман қаноатлантирилган.
Жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалиги зиммасига даъвогар “Авлоқул ота
ёш ниҳоллари” фермер хўжалигига тегишли бўлган “Сандал” массиви қишлоқ
хўжалиги харитасининг 259к-контуридан жами 3 гектар ер майдонида меҳнат
фаолиятини юритишга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилиб, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили апелляция
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди
томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинганлигини, иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаганлигини, ер майдонига ўз ҳисобидан экин экканлигини, туман
ҳокимининг ер майдонини захирага қайтариш ҳақидаги қарори ғайриқонуний
эканлигини, туман кенгашининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат
қилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси даъвогар
“Авлоқул ота ёш
ниҳоллари” фермер хўжалигига етказилган бўлсада, суд
муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни
даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунга
кўра,
судлов
ҳайъати
жавобгар
раҳбари ва
вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги
асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Яккабоғ туман ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги
Х6278/11-сонли қарорига асосан жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигига
тумандаги А.Темур массиви ҳудудидаги туман захира фондидан боғдорчилик
ихтисослашуви бўйича жами 10.0 гектар ер участкаси ажратилган.
Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг 2020 йил 6 майдаги қарори ҳамда
Яккабоғ туман ҳокимининг 2020 йил 21 октябрдаги НQ-1342/10-сонли қарори билан
жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигига ажратилган
10 гектар ер
майдонининг 259қ-контуридаги 3 гектар ер майдони туман захирасига олинган.
Туман захирасига олинган ушбу 259қ-контурдаги боғзор 3 гектар ер майдони
Яккабоғ туман ҳокимининг 2020 йил 3 ноябрдаги НQ-1398/11-сонли қарорига асосан
даъвогар “Авлоқул ота ёш ниҳоллари” фермер хўжалигига
49 йил муддатга
ажратилган.
Мазкур қарорга асосан туман ҳокимлиги ва даъвогар “Авлоқул ота ёш
ниҳоллари” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 10 ноябрда 445-сонли ер ижара
шартномаси тузилиб, 2021 йил 3 июлда R-YAАКТ00187454-сонли реестр рақами билан
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шу сабабли даъвогар биринчи инстанция судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарга нисбатан ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва тўсқинлик
қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларини қисман
қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан
иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 166-моддасига кўра мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини
бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Ушбу кодекснинг 166-моддасида ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи,
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу
жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот,
пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк
объектлари мулк бўлиши мумкинлиги белгиланган.
ФКнинг 231-моддасига асосан мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам,
бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Бундан ташқари, Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний
шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан,
ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига
бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Ер кодексининг 33-моддасига кўра кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни
тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон
кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва
Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги
қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги
қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган
ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд қарори,
олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг
қарори асосида берилади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига
олинганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
29 декабрдаги 1060-сонли “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарорига асосан ҳуқуқ эгаси деганда – кўчмас мулк объектининг белгиланган
тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва
жисмоний шахслар тушунилиши, ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши
жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш
тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари асосида ваколатли
органлар томонидан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асос бўлиши
назарда тутилган.
Давлат кадастлар палатаси Яккабоғ туман филиали томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра даъвогар “Авлоқул ота ёш ниҳоллари” фермер хўжалигининг
низоли ер майдонига нисбатан мулк ҳуқуқи 2020 йил
10 ноябрдаги
445-сонли ижара шартномасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шунингдек, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 19 июлдаги ҳал
қилув қарорига асосан жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигининг Яккабоғ
туман ҳокимининг 2020 йил 21 октябрдаги НQ-1342/10-сонли жавобгарга тегишли
бўлган 10 гектар ер майдонининг 259қ-контуридаги
3 гектар ер майдони
туман захирасига қайтариш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
ИПКнинг 73-моддасига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд
учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида
аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир
масалалар бўйича мажбурийдир.
Бундан ташқари, суд даъво талабининг жавобгарни низоли ер участкасидан
мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида асосли хулосага келган. Сабаби, суд муҳокамаси давомида низоли ер
участкаси жавобгар томонидан эгаллаб олинмаганлигини, экин экилмаганлиги ёки
ўзбошичалик билан иморат қурилмаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришга асослар йўқ деб баҳолайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва
кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда олдиндан тўланган почта
харажатини
жавобгар
зиммасида
қолдириб,
республика
бюджетига
1 500 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164, 166, 231-моддаларига, Ер
кодексининг 31, 33-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 7274, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигининг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати жавобгар “Улоқчи Жийрон”
фермер
хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар “Улоқчи Жийрон” фермер хўжалигидан республика бюджетига 1
500 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Давлат божи қисмига нисбатан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
Судьялар
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов