Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2408 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Фарм Проф Сервис хусусий фирмаси
Source ID 1002068 Claim ID 2989408 PDF Hash 0ce80b69b2dd4f6b... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
Мазкур Кодекснинг 544-моддаси Мазкур Кодекс 544 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 6.12.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2408-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонасига нисбатан 341.893 сўм асосий қарз ва 20.513 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Мамарахимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонасидан 341.893 сўм асосий қарз ва 20.513 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан иш бўйича Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили З.Мамарахимов тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан 341.893 сўм асосий қарз ва 20.513 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонаси ва учинчи шахс Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси суд мажлисида вакили иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 17 ноябрдаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида расмийлаштирилган DA 051-036668-сонли баённомаси билан “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонаси аукцион ғолиби деб топилган. Аукцион натижаларига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонаси (Ижарага олувчи) ва Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси (Балансда сақловчи) ўртасида 2020 йил 20 ноябрда 422-сонли бино ва иншоотлар ёки уларнинг бир қисмини ижарага бериш тўғрисида шартнома ва 2021 йил 17 май куни қўшимча келишув тузилган. Шартнома ва қўшимча келишувга кўра, “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ манзилидан умумий майдони 203,58 кв.м бино (Объект)ни ижара бериш, “Ижарага олувчи” эса ушбу “Объект”ни қабул қилиб олиш ва белгиланган ижара тўловларини “Ижарага берувчи”га тўлаши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида “Ижарага олувчи” ижарага олган объектдан фойдаланганлиги учун “Ижарага берувчи”га Жиззах вилоят ҳокимининг 24 январдаги Пахтакор туман ҳудудидаги давлат кўчмас мулкларидан фойдаланишда ижара тўловининг энг кам ставкасини тасдиқлаш ҳақидаги 29-сон қарорига асосан ҳисобланган 3-иловасида белгиланган муддатларда ва миқдорда “Ижарага берувчи”нинг транзит ҳисоб-рақамига ҳар чоракнинг биринчи ойи йигирманчи кунидан кечиктирмасдан “Ижарага берувчи”га юз фоиз олдиндан тўлаш тартибида ижара ҳақи тўлаши, ижара шартномаси бўйича биринчи тўлов шартнома “Ижарага берувчи”да ҳисобга олинган кундан бошлаб 10 банк иш куни ичида, кейинги тўловлар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан тўлаб борилиши белгиланган. “Ижарага олувчи” томонидан ижара объекти қабул қилиб олинган бўлсада, зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги натижасида 341.893 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 4 октябрдаги 01/06-2050-сонли огохлантириш хати билан мурожаат қилиб, 3 кун муддат ичида қарздорликни тўлаб беришни сўраган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу огохлантириш хати эътиборсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонасидан 341.893 сўм асосий қарз ва 20.513 сўм пеняни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари қўйидагиларга кўра асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК)нинг 8,234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланиши, булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланиши қайд этилган. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришини тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқорида қайд этилган асосларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ каноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 20.513 сўм пеняни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандида “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишилган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 20.513 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонасидан даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 341.893 сўм асосий қарз, 20.513 сўм пеня ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “FARM PROV SERVIS” хусусий корхонасидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев