← Назад
Решение #730030 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 06 декабрь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2577-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Пахтакор туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Абдиқодиров Шахобиддин
Тўлқинжон ўғлининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг
котиблигида, аризачи вакили У.Дусиев (ишончномага асосан) иштирокида,
жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Абдиқодиров Шахобиддин Тўлқинжон
ўғлининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни жавобгар томонидан
2022 йил сентябр ойи учун ягона солиқ тўловлари бўйича солиқ ҳисоботи
топширилгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили У.Дусиев кўрсатма бериб,
жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ҳисобот этилганлигини
билдириб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани рад қилишни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, Якка тартибдаги
тадбиркор Абдиқодиров Шахобиддин Тўлқинжон ўғли томонидан 2022 йил
сентябр ойи учун ягона солиқ тўловлари бўйича солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Пахтакор туман Давлат солиқ
инспекцияси қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун
хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан
ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, 273моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича жавобгар 2022 йил сентябр ойи учун ягона солиқ тўловлари
бўйича хисоботларини суд мажлиси кунига қадар тақдим этган.
Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини
инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат
божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни. олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Абдиқодиров Шахобиддин Тўлқинжон
ўғлидан аризачи Пахтакор тумани Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
О.Эргашев