Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/3745 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NASAF NEFTEGAZ QURILISH TA`MIR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "QURILISH-SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944147 Claim ID 2991863 PDF Hash 6e1f79cb39a53764... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 631-моддаси Ушбу кодекс 631 code_article
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
Ушбу кодекснинг 680-моддаси Ушбу кодекс 680 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2022 йил 6 декабрь 4-1801-2201/3745-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакиллари А.Рустамов, М.Юсупов, И.Тилавов (ишончнома асосида), даъвогар вакили А.Муҳаммадиев (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Nasaf neftegaz qurilish ta’mir” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятидан 162 534 066 сўм асосий қарз, 81 267 033 сўм пеня, 3 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятидан 162 534 066 сўм асосий қарз, 16 253 406 сўм пеня, 3 000 000 сўм зарар ва олдиндан тўланган суд харажатлари ундирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини, суд муҳокамаси тайинланган кун ва вақти ҳақида хабардор қилинмаганлигини, қарздорлик бўйича солиштирма-далолатнома тузилганидан кейин ҳисоб-китоб қилинганда тавофут аниқланганлигини, даъвогарга ҳужжатларсиз қурилиш материаллари берилганлигини, қарздорликни аниқлашда ушбу ҳолатлар инобатга олинмай қолганлигини баён қилиб, тарафлар ўзаро келишувга эришиши мумкинлиги сабабли ҳамда ташкилот раҳбари иштирокини таъминлаш мақсадида ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома тақдим этди. Жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирган важларга нисбатан қарши эътирозлар билдириб, қарздорлик ўзаро ҳисоб-китоб қилиниб, тан олинганлигини, келишув битими ва солиштирма далолатнома ҳам тузилганлигини, жавобгар қайд этган қурилиш материалларининг қарздорликка алоқаси йўқлигини, қурилиш материаллари берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини баён қилиб, жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини ўзгартиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2017 йил 1 ноябрда 8-КАР-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар турар-жой уйларини қуриш, жавобгар эса бажарилган қурилиш ишлари учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жами 4 477 967 019 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб-фактура билан тасдиқланган. Бироқ, жавобгар бажарилган ишларга нисбатан қисман – 4 315 432 953 сўм миқдорида тўловлар амалга оширганлиги сабабли 162 534 066 сўм қарздорлик вужудга келган. Қарздорлик ҳолати тарафлар ўртасида тузилган келишув битими ва солиштирма-далолатнома билан тасдиқланган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида даъвогар томонидан юборилган талабномалар ижроси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан асосий қарз, унга ҳисобланган пеня ва моддий зарарни ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ва далилларни текшириб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекснинг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 635-моддасига асосан пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 666-моддасига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 680-моддасига кўра ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Мазкур ҳолатда бажарилган ишлар тарафлар томонидан тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиниб, қарздорлик миқдори ўзаро ҳисоб-китоб қилинган. Шу сабабли суд даъво талабларини кўриб чиқишда асосий қарз, пеня ҳамда адвокатлик хизмати учун тўланган тўловларни ундириш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган. Бироқ, суд олдиндан тўланган 2 468 011 сўм миқдорида давлат божини даъвогар фойдасига ундиришда хатоликка йўл қўйган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13.2.1-бандида тўловлар амалга оширилиши кечиктирилганда 0.1 фоиз миқдорида, аммо 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланиши назарда тутилган. Ушбу шартнома шарти бўйича даъвогар жавобдан кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизи (16 253 406 сўм) миқдорида пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли бўлган бўлсада, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи (81 267 033 сўм) миқдорида пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб ҳамда ўз ваколатидан келиб чиқиб, пеня миқдорини камайтирган ҳолда асосли равишда жавобгардан кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизи миқдорида 16 253 406 сўм пеня ундирган бўлсада, олдиндан тўланган давлат божининг қаноатлантириш рад этилган пеня миқдорига мутаносиб равишда даъвогар зиммасида қолдирмаган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати апелляция шикояти бўйича жавобгар вакилларининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси ва пудрат ишлари учун қурилиш материаллари берилганлиги ҳолати қарздорликни инкор қилиши билан боғлиқ важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, қарздорлик мавжудлиги тарафлар ўртасида тасдиқланганлигининг ўзиёқ қўшимча далиллар олиш ёки ишни кўришни кейинга қолдириш заруриятини инкор этади. Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга пудрат ишлари учун қурилиш материаллари берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Мазкур ҳолатлар апелляцияда келтирилган важларнинг исботлаб берилмаганлигини ва ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосноманинг асоссизлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, суд жавобгар томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни ҳам лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида давлат божи қонунчиликда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида қайтарилиши лозимлиги белгиланган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини ўзгартиришни, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни ҳамда ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 631, 666, 680-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72-74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг “даъвогар “Nasaf neftegaz qurilish ta’mir” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятидан 2 468 011 сўм давлат божи ундирилсин қисми” “даъвогар “Nasaf neftegaz qurilish ta’mir” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятидан “1 817 874 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятининг ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси ва апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамиятига ортиқча тўланган 2 401 994 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. Олдиндан тўланган давлат божининг қолган қисми ва почта харажати жавобгар “Qurilish servis” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Давлат божи қисмига нисбатан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар Д.Рахимов Ҳ.Турсунов