Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2503/645 Дата решения 23.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Исмоилов Одилжон Мухамаджонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381401 Claim ID 2799792 PDF Hash e302551448a44d92... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
аракатларида Жиноят кодексининг 56-моддаси аракатларида Жиноят кодекси 56 code_article
Жиноят кодексининг 55-моддаси Жиноят кодекси 55 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 23-куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, Фарғона шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи О.Исмоилов, судья ёрдамчиси Р.Жўрабекованинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Отажонов, судланувчи ХХХХХХХХ ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ў.Мамажановнинг иштирокида, ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХХга нисбатан 1-1501-2503/645-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХХ (ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХХ), 1971 йил 20 февралда Қувасой шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, хайдовчи, Қувасой шаҳар, “Қучқорчи” маҳалла фуқаролар йиғини, Кўприкбоши кўчаси, 53-уйда яшайди, иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2025 йил 14 апрель куни олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2025 йил 05 март куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган тунги профилактик тадбир давомида Фарғона шаҳар, Дўрмон кўчасида жойлашган қабристон олдида ХХХХХХХХ ўзини шубҳали тутгани сабабли тўхтатилиб, ундан икки нафар холисларни иштирокида ёнида бўлган буюмларини тақдим этиши сўралганида, у устидаги кийимининг ички чап чўнтагида бўлган бир бўлак тўқ жигарранг кўринишдаги, 0,99 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги гашиш гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг 2025 йил 11 мартдаги №498-сонли хулосаси кўра, ХХХХХХХХдан ашёвий далил сифатида олинган, тўқ жигарранг рангли, юмшоқ прессланган, эгилувчан ҳолдаги модда таркибида фаол гиёҳванд модда-тетрогидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу гашиш деб аталиши, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,99 (ноль бутун юздан тўқсон тўққиз) граммга тенглиги кўрсатилган. Фарғона вилоят наркология диспансери томонидан ўтказилган суд-наркологик экаспертизасининг 2025 йил 20 мартдаги 203-сонли актига кўра, ХХХХХХХХда гиёҳвандлик касаллиги аниқланмаганлиги, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасини қўллашга, яъни мажбурий даволанишга мухтож эмаслиги хулоса қилинган. Судланувчи ХХХХХХХХ судда ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2025 йил 05 март куни соат 20:30 да ўзига тегишли, давлат рақами 40 К 582 QB бўлган “Spark” русумли автомашинада Фарғона шаҳар, Дўрмон кўчасидаги қабристон ёнида турганида, ИИБ ППХ ходимлари келишиб, ёнида ноқонуний ёки сақлаш таъқиқланган нарсалар бўлса тақдим қилишини сўрашгани, шунда ўзи ёнида бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасини ўз ихтиёри билан тақдим қилганлигини, мазкур гиёҳвандлик воситасини 2024 йил август ойи ўрталарида Қувасой шаҳар, “Қалача” маҳалласи ҳудудидаги дала майдонларининг бўйларида ўсиб ётган ёввойи наша баргларини териб, унинг ширасини олиб тайёрлаб, ўзи истеъмол қилиб келганлиги, қолган қисмини келгусида ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлаб келганлиги, ҳозирда содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, ёшини инобатга олиб, енгиллик берилишини сўраб, кўрсатув берди. Гувоҳ А.Алижонов судда, 2025 йил 05 март куни соат 21:00 да ўзига тегишли бўлган автомашинада ҳайдовчилик қилиб, Фарғона шаҳрида ҳаракатланиб юрганида ИИБ ППХ ходимлари келишиб, ундан бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашгани, ўзи ихтиёри билан уларнинг таклифига рози бўлгани, шундан сўнг Фарғона шаҳар, Дўрмон кўчасига боришганида ўзига нотаниш бўлган, кейинчалик таниган ХХХХХХХХнинг ёнига ИИБ ходимлари боришиб, ўзларини таништириб, ёнида тақиқланган, шубхали нарса ва буюмлари бўлса ўз ихтиёри билан тақдим қилишини сўрашгани, ушбу шахс автомашинасида бўлган бир бўлак тўқ жигаррангли ўткир хидли моддани, яъни гашиш гиёҳвандлик воситасини ўз ихтиёри билан тақдим қилганлиги, ИИБ ходимлари уларнинг иштирокида ушбу гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани ашёвий далил сифатида олишгани ва ҳужжатлар расмийлаштириб олишгани хақида кўрсатув берди. Судланувчи ХХХХХХХХнинг юқорида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, унинг судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларида тўпланган ҳужжатлар, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш баённомаси, ашёвий далилни тортиш баённомаси, суд кимёвий ва наркология экспертизаси хулосалари ҳамда судда текширилган бошқа далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчи ХХХХХХХХнинг келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан 0,99 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги гашиш гиёҳвандлик воситасини сақлаганликда ифодаланган жиноий ҳаракати дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификатсия қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи ХХХХХХХХга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 34-бандида “Судлар гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаган, олган, сақлаган шахсларга нисбатан ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган бошқа шахсларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш масалаларини муҳокама қилишлари шарт”, шунингдек 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 5-бандида “Судлар ижтимоий хавфи катта булмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда аҳлоқан тузалиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак” – деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига амал қилган ҳолда, судланувчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 56-моддасида белгиланган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи холатлар сифатида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини ва ёшлигини эътиборга олиб, унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топди. Суд, судланувчи ХХХХХХХХга нисбатан қўлланилган муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси масаласини муҳокама қилиб, эҳтиёт чора талаблари судланувчи томонидан бузилмаганлиги сабабли, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилишни, иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, ДХХ Фарғона вилоят бошқармасига топширилган, тадқиқотдан қолган 0,88 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХХ (ХХХХХ ХХХХХ ХХХХХХ) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. ХХХХХХХХга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушланган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жазо, уни ижросини назорат этувчи Қувасой шаҳар ИИО ФМБ томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазо ўташ муддати судланувчи жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. 4 Жазони ижро этиш Қувасой шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. ХХХХХХХХга нисбатан қўлланилган муносиб-ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олиниб, вилоят ДХХ ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган, тадқиқотдан қолган 0,88 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олгандан сўнг ўн сутка муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киганидан сўнг кассация тартибида шикоят қилиш, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эгадирлар. /имзо/ ҳукм нусхаси аслига тўғри, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси О.Исмоилов О.Исмоилов