← Назад
Решение #730291 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/4068-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХ манфаатида, жавобгар
ХХХХ 528.709.952 сўм кредит қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган
мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида
даъвогарнинг вакиллари Ж.Ж. (05.01.2022 йилдаги 17-сонли ишончнома
асосида), Х.Н. (10.10.2022 йилдаги 01/01-87-сонли ишончнома асосида),
жавобгарнинг раҳбари З.Д. иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХ 528.709.952 сўм кредит қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган
мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг раҳбари даъвони тан
олиб, фоиз қарздорлигини тез орада тўлаб беришини билдирди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг фикрини эшитиб,
даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 17.11.2020 йилда
3162-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар
жавобгарга йиллик 20 фоиз устама тўлаш ҳамда 60 ой муддатда қайтариш
шарти билан 4.000.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг
сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни
қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб
жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган.
Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит
суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида
қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 18.11.2020 йилда
гаров шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган
кадастр рақами 21:09:02:03:05:0452 бўлган, умумий ер майдони 7.238,68
кв.м.дан иборат Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси, 73-уйда жойлашган
ХХХХ гаровга қўйган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши
гаров ҳисобланади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида
528.709.952 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган. Ушбу ҳолат
даъво аризага илова қилинган далиллар ва суд мажлисида иштирок этган
даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХ даъвогар ХХХХ фойдасига 528.709.952 сўм кредит
фоизи қарздорлиги, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундируви
жавобгарга тегишли бўлган кадастр рақами 21:09:02:03:05:0452 бўлган,
умумий ер майдони 7.238,68 кв.м.дан иборат Навоий шаҳар, И.Каримов
кўчаси, 73-уйда жойлашган ХХХХ қаратилсин.
3. Жавобгар ХХХХ республика бюджетига 10.574.199 сўм давлат божи
ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов