Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2992 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KAMALAK TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BEK GILAMLARI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1002542 Claim ID 2997019 PDF Hash 8e0f02c84865eec4... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 06 декабрь 4-1405-2201/2992-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан 298.601.275,5 сўм асосий қарз ва 149.300.637 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) ва ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2021 йил 29 апрелда 29/04-5-сонли олдисотди шартномаси тузилган, шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга 379.901.275,5 сўмлик маҳсулотлар (гилам маҳсулотлари) етказиб берилган, ўз навбатида жавобгар томонидан 81.300.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиб, қолган 298.601.275,5 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 298.601.275,5 сўм асосий қарз ва 149.300.637 сўм пеняни ундиришни сўраган. Судга даъвогар вакили Ш.Джуракулов ариза билан мурожаат қилиб, киритилган даъво талабларини тўлиқ қаноатлантирган ҳолда ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд муҳокамасида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, 2021 йил 29 апрелда ХХХ (Бажарувчи) ва ХХХ (Буюртмачи) ўртасида 29/04-5-сонли олди-сотди шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи» «Буюртмачи»га жами қиймати 2.000.000.000 сўм бўлган гилам ва гилам маҳсулотлари, синтетик газонни етказиб бериш, «Буюртмачи» эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи» томонидан «Буюртмачи»га 2021 йил 29 апрелдаги 330-сонли ҳисобварақ-фактура билан 22.241.679,39 сўмлик, 2021 йил 24 майдаги 415-сонли ҳисобварақ-фактура билан 73.448.184,88 сўмлик, 2021 йил 05 июндаги 471-сонли ҳисобварақ-фактура билан 126.312.704,96 сўмлик, 2021 йил 13 июлдаги 621-сонли ҳисобварақ-фактура билан 157.898.706,29 сўмлик, жами 379.901.275,52 сўмлик маҳсулот (тўқилган маҳсулотлари)ни етказиб берган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатлар (ишончномалар, ҳисобварақфактуралар) билан ушбу ҳолат тасдиқланади. «Буюртмачи» эса маҳсулот учун 81.300.000 сўм пул маблағини тўлаб бериб, қолган 298.601.275,5 сўм пул маблағини тўлаб беришни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ФК 437-моддасига кўра эса, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддаси ҳамда ўзаро тузилган шартноманинг 7.2-бандига асосан 149.300.637 сўм пеняни ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида, берилган (жўнатилган) маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаганда, «Харидор» «Сотувчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган Даъвогар томонидан неустойканинг ҳисоб-китоби тақдим этилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. Суд, юқорида қайд этилганларга кўра, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, қарздорнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ФК 326-моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня миқдорини 44.790.191 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан 298.601.275,5 сўм асосий қарз ва 149.300.637 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 298.601.275,5 сўм асосий қарз ва 44.790.191 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг 104.510.446 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 298.601.275,5 сўм асосий қарз, 44.790.191 сўм пеня, тўлаб чиқилган 8.958.040 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг 104.510.446 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов