Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5015 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый TEMURBEK KARVONI фермер хўжалиги
Source ID 997507 Claim ID 2995264 PDF Hash 2ae3790f66af69a6... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
лаб берилган ФКнинг 236-моддаси лаб берилган ФК 236 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 6 декабрь 4-2101-2202/5015-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “А” фермер хўжалигига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга “Х” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 1.118.898.994 сўм кредит қарздорлиги шундан 799.999.994 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 266.017.000 сўм кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги, 51.933.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ҳамда 949.000 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар қисман кредит қарздорлигини тўлаб берганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни билдирди. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 30 ноябрь куни 36 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 2.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 68-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 06.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк олдида 1.046.938.994 сўм кредит қарздорлиги, шундан 799.999.994 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 199.018.000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги ва 47.340.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги мавжудлиги қисман қарздорлик тўлаб берилганлиги аниқланган. Шунингдек ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси тўғри киритилганлиги, даъво киритилгандан сўнг 67.000.000 сўм кредитнинг асосий қарзи ва 16.000.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги тўлаб берилган ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 1.034.949.000 сўм кредит қарздорлиги, 799.999.994 кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 199.017.000 кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 35.933.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “А” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган. Ипотека шартномаларининг 5-бандига кўра, кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаса ва олинган қарз ўз вақтида Банкка қайтарилмаса, кредит фоизлари ва асосий қарз тўланиши бир ёки ундан ортиқ маротаба кечиктирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 277, 279, 280, 281-моддаларига ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига мувофиқ равишда ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 949.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини 100.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “Х” фермер хўжалиги зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 22.377.980 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалигидан жами 1.034.949.000 сўм кредит қарздорлиги, шундан 799.999.994 кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 199.017.000 кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 35.933.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув “А” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалигидан республика бюджетига 22.377.980 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев