← Назад
Решение #730779 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2202/1943-сонли иш
2022 йил 6 декабрь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров
котиблигида, тарафларсиз, даъвогар “CHIRCHIK FLAME”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “BEMINDA
MILLENIUM SERVIS” хусусий корхонасидан 8.600.000 сўм
асосий қарз ва 4.300.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида баён этилишича, даъвогар “CHIRCHIK
FLAME” МЧЖ (бундан буён матнда ижрочи ёки даъвогар деб
юритилади) ва жавобгар “BEMINDA MILLENIUM SERVIS” ХК
(буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
30 март куни 13-сонли шартнома тузилган. Шартнома
шартларига кўра, даъвогар шартномада кўрсатилган табиий
газда ишловчи “КОГн-50Г”” иситиш қозонини жавобгарга
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиш ва
тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга
нархи 8.600.000 сўмлик табиий газда ишловчи “КОГн-50Гн”
иситиш қозони етказиб берилган. Аммо, жавобгар етказиб
берилган маҳсулот учун 8.600.000 сўм тўловни ўз вақтида
амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогардан
8.600.000 сўм асосий қарз ва 4.300.500 сўм пеня қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар “CHIRCHIK FLAME” МЧЖ манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “BEMINDA
MILLENIUM SERVIS” ХК ҳисобидан 8.600.000 сўм асосий қарз
ва 4.300.500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар вакиллари суд
муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади. Суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи
кўрсатилган
манзилда
йўқлиги
сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 2-қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд даъвогар ва жавобгарни суд мажлиси муҳокамаси
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга
олиб, ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар
ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган
шартномадан келиб чиққан.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб
бериш юзасидан 2021 йил 30 мартда 13-сонли шартнома
тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1, 1.2-бандларига мувофиқ,
“Буюртмачи” топшириқ бериш, тўлов амалга ошириш ва
қабул қилиш, “Ижрочи” эса маҳсулотни тайёрлаш ва
белгиланган миқдорда ва ассортиментдаги табиий газда
ишловчи 8.600.000 сўмлик “КОГн-50Г” иситиш қозонини
етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳамда
шартноманинг умумий суммаси 8.600.000 сўмни ташкил
қилади.
Шартноманинг
2.1-бандига
кўра
шартнома
имзоланганидан кундан бошлаб “Буюртмачи” “Ижрочи”нинг
ҳисоб рақамига 3 банк куни ичида 100 фоиз миқдорида
шартнома суммасини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра маҳсулотни жўнатиш
100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 5
иш куни ичида амалга оширилади.
Иш ҳужжатида мавжуд 2021 йил 30 апрелдаги 14-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар томонидан жавобгарга
жами 8.600.000 сўмлик табиий газда ишловчи “КОГн-50Гн”
иситиш қозони етказиб берилган.
Аммо жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар томонидан
томонидан етказиб берилган маҳсулот учун жами 8.600.000
сўм миқдоридаги тўловларни ўз вақтида амалга оширмай
шартномада белгиланган ўз мажбуриятини лозим даражада
бажармасдан келган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартнома
бўйича 8.600.000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг
аввалги суд мажлисида берган тушунтиришлари, тақдим
этилган ҳисоб-фактура билан жавобгарнинг даъвогардан
8.600.000 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий
қарзни
ундириш
қисмини
тўлиқ
қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 8.600.000 сўм сўм асосий
қарзни ундиришни лозим топди.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни ундириб
беришдан ташқари 4.300.500 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 454-моддасига кўра, товарларни тўлиқ етказиб
бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб
юборганлик учун қонунда ёки шартномада белгиланган
неустойка, агар неустойкани ундиришнинг бошқача тартиби
қонунда ёки шартномада белгиланмаган бўлса, маҳсулот
етказиб берувчидан шартноманинг амал қилиш муддатида
мажбурият амалда бажарилгунга қадар ундирилади.
Шартноманинг 4.2-бандида кечиктирилган ҳар бир кун
учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,1
фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг
20
фоизидан
кўп
бўлмаган
миқдорда
“Буюртмачи”
“Ижрочи”га пеня тўлаши кўрсатилган.
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада
бажармасдан шартнома бўйича маҳсулот учун ўз вақтида
тўловни амалга оширишни кечиктирган. Бу ҳолат иш
ҳужжатлари билан исботини топган. Шунга кўра, даъвогар
томонидан жавобгарга нисбатан 4.300.500 пеня шартномага
мувофиқ ҳисобланган.
Бироқ, даъвогар шартноманинг 4.2-банди талабларига
зид равишда жавобгардан кечиктирилган тўлов суммасининг
20
фоизидан
кўп
бўлмаган
миқдорда
эмас,
балки
кечиктирилган
8.600.000
сўм
миқдоридаги
тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлган 4.300.500 сўм
миқдорда пеня ундириш ҳақида талаб билдирган. Мазкур
ҳолатда кечиктирилган 8.600.000 сўм миқдоридаги тўлов
суммасининг 20 фоизи 1.720.000 сўмни ташкил қилиб,
даъвогар томонидан ортиқча 2.580.500 сўм миқдорида пеня
ундириш ҳақида асоссиз талаб билдирилган.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ
неустойкани
энг
кам
миқдори
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш
оқибатларига
мутаносиблиги
масаласини
ўрганиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1.500.000 сўм пеня
ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини
тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган, шундай экан у
белгиланган
ставканинг
50 фоизи миқдорида, яъни 150.000 сўм давлат божи тўлаши
лозим бўлган. Бироқ даъвогар томонидан 22.000 сўм давлат
божи ортиқча тўланган, шунингдек даъвогар томонидан
6.000 сўм почта харажати ортиқча тўланган, бундан ташқари
даъвогарнинг жавобгардан 2.580.500 сўм пеня ундириш
ҳақидаги талаби асоссиз эканлиги сабабли ушбу даъво
талабига мутаносиб равишда ҳисобланган 30.000 сўм давлат
божи даъвогар зиммасида қолдирилади, ортиқча тўланган
давлат божи ва почта харажати эса маълумотнома асосида
даъвогарга қайтарилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 120.000 сўм давлат божи
6
ва 24.000 сўм почта харажатини ундириб беришни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 128, 170, 118, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъвогар “CHIRCHIK FLAME” МЧЖнинг даъвоси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BEMINDA MILLENIUM SERVIS” ХКдан
даъвогар “CHIRCHIK FLAME” МЧЖга 8.600.000 сўм асосий
қарз, 1.500.000 сўм пеня, 120.000 сўм давлат божи ва 24.000
сўм почта харажати, умумий миқдорда 10.244.000 сўм пул
маблағи ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Даъвогар “CHIRCHIK FLAME” МЧЖ томонидан олдиндан
тўлаб чиқилган 30.000 сўм давлат божи зиммасида
қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 22.000 сўм
давлат божи ва 6.000 сўм почта харажати “CHIRCHIK
FLAME” МЧЖга маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси ва маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев