Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1395 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JALAQUDUQMAHSUSSUVPUDRAT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый JALALQUDUQ DEHQON BOZORI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 999780 Claim ID 2996435 PDF Hash 8e2e64815f8471dd... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 06 декабрь 4-1706-2201/1395-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, даъвогар – “****************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “****************” масъулияти чекланаган жамиятига нисбатан 30 000 000 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ************ (2022 йил 16 ноябрь кунги 01/01-82-сонли ишончнома), жавобгар вакили ********** (2022 йил 06 декабрь кунги 26-сонли ишончнома) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жалақудуқ дехқон (озиқ-овқат) бозори масъулияти чекланаган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган 30 000 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 15 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан 2021 йил 14 сентябрь куни 07-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, унга кўра жавобгар ҳисобрақамига 2021 йил 14 сентябрь куни 631-сонли тўлов топшириқномаси орқали 30 000 000 сўм молиявий ёрдам пули ўтказиб берилганлигини, жавобгар шартномага кўра мазкур маблағларни 2020 йил 15 октябрь кунига қадар қайтариб бериши кўрсатилганлигини, аммо жавобгар томонидан пул маблағлари қайтарилмаганлигини, жавобгарга юборилган огохлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, судга берилганидан кейин хам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, асосий қарзни тўлиқ ундиришни, пеня қисмини қонундан белигиланган тартибда камайтирилишига қарши эмаслигини маълум қилди. Суд мажлисида жавобгар вакили ўз тушунтришида даъво талабларини қисман тан олиб, ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни 07-сонли шартномага асосан 30 000 000 сўм молиявий ёрдам пул ўтказиб берилганлигини, молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги туфайли ушбу пул маблағларини қайтариб беришни имконияти бўлмаганлигини, ҳозирда тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини, тез кунларда тўлаб беришни маълум қилиб, суддан пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 сентябрь куни молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 07-сонли шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартнома шартлари (1.1, 2.1-бандлари)га кўра даъвогар (молиявий ёрдам берувчи) жавобгар (молиявий ёрдам олувчи)га бир йил муддатда қайтариш шарти билан айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 30 000 000 сўм молиявий ёрдам кўрсатиши, жавобгар ушбу маблағни 2021 йил 15 октябрь кунига қадар қайтариш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-3-бандига асосан даъвогар шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 (банк) иш кун ичида шартномада кўрсатилган маблағни 100 фоиз жавобгар ҳисоб рақамига ўтказиб бериши кўрсатилган. Шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 14 сентябрь куни 631-сонли тўлов топшириқномасига асосан 30 000 000 сўмлик молиявий ёрдам ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмасдан кўрсатилган молиявий ёрдам пулини белгиланган муддатга қайтармаганлиги натижасида даъвогар олдида 30 000 000 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур маблағни қайтариш ҳақидаги 2022 йил 12 апрель куни юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 30 000 000 сўм асосий қарздорлиги тарафларнинг тушунтиришлари, даъво аризасига илова қилинган иш ҳужжатлари, шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тарафлар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиз миқдорида (30 000 000 х 0,4 % = 120 000 х 375 кун = 45 000 000 сўм) бироқ, шартномада кўрсатилган умумий сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаган миқдорда, яъни 15 000 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра жавобгар даъвогарнинг маблағлари ўз вақтида қайтармаган тақдирда қўшимча равишда ўтиб кетган хар бир кун учун даъвогарга шартнома суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиз ошмаслигини белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори қонун талабларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига мутаносиблигини, пеня миқдорини ошиб кетишига бевосита даъвогарнинг ҳам айби борлигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 15 000 000 сўм пеня миқдорини, банк фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 4 6 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, лозим топади. Бинобарин, ИПК 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **************** ҳисобидан “****************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня, 900 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажати, жами 36 924 000 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов