← Назад
Решение #730835 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/5992-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Навоий вилоят худудий бошқармаси
ХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХ
масъулияти чекланган жамиятидан 5.065.200 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида ҳамда даъвогарнинг вакили А.А. (08.08.2022
йилдаги 07/815-сонли ишончнома асосида) лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят худудий
бошқармаси ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 5.065.200 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти бўйича тегишли
огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади, иш юзасидан фикр
билдирмади.
Шу сабабли суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг фикрини эшитиб, даъвони
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан Хатирчи тумани,
Зарафшон МФЙда жойлашган савдо объектида шартнома тузмасдан ноқонуний
равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келинаѐтганлик ҳолати аниқланган ва ушбу
ҳолат бўйича 08.04.2022 йилда далолатнома тузилган. Далолатнома жавобгар
томонидан имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги
“Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни
чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 49-банди 1-хатбошига кўра
фаолият кўрсатаѐтган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу
жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва
чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу
тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади, 2-хатбошига кўра
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний
шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда
ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир
нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу
далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ
ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ
ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни
чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати
ѐзиб беради.
Юқорида қайд қилинган Қоидаларнинг 97-бандига кўра ичимлик сув ва
канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб
олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар
миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш
қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик
билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган
кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва
қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан
бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан
тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш
даври даъво даври муддатига тенг бўлади.
Ушбу қоидалардан келиб даъвогар томонидан зарар суммаси қайта ҳисоб
китоб қилинган, унга кўра етказилган зарар миқдори 5.065.200 сўмни ташкил
қилган. Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти бўйича
огоҳлантирилган
бўлсада
жарима
суммасини
камайтириш
ѐки
уни
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида бирор бир далилни судга тақдим қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси
1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХХ
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5.065.200 сўм зарар, 24.000 сўм
тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов