Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/4990 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый Насиба Анваровна-2019 оилавий корхонаси
Source ID 997517 Claim ID 2991748 PDF Hash 05d766dd3f5d3c80... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 6 декабрь 4-2101-2202/4990-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида жавобгар “Х” оилавий корхонаси ва қўшимча жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “банк” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга “Х” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича жами 181.957.000 сўм кредит қарздорлиги шундан 110.000.000 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 59.214.000 сўм кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги, 12.743.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили жалб этилган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўловлар қисман амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри киритилганлиги, даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ёзма далилларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “банк” ҳамда “Х” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 24 август куни 36 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 174-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, банк қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банкнинг 06.12.2022 йилдаги маълумотига кўра жавобгарнинг банк олдида 186.754.000 сўм кредит қарздорлиги, шундан, 90.000.000 сўм кредитнинг муддати келмаган қарздорлиги, 79.214.000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги, 17.540.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги мавжуд, яъни кредит қарздорлиги тўлаб берилмаганлиги натижасида кўпайган. Шунингдек ишга мутахассис сифатида жалб этилган вилоят Марказий банки бош бошқармаси вакили даъвогар томонидан даъво аризаси тўғри киритилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида 181.957.000 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 181.957.000 сўм кредит қарздорлиги шундан 110.000.000 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 59.214.000 сўм кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги, 12.743.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. Даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳам сўраган. Ажратилган кредит маблағининг қайтарилиши таъминоти сифатида “О” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Даъво аризасидаги ушбу талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиб, уларни қаноатлантиришни рад қилиш учун судда далиллар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ундирувни гаров таъминотига қаратишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “Х” оилавий корхонасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 22.377.980 сўм давлат божи ҳамда даъвогар “банк” фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” оилавий корхонасидан жами 181.957.000 сўм кредит қарздорлиги шундан 110.000.000 сўм кредитнинг муддати келмаган асосий қарздорлиги, 59.214.000 сўм кредитнинг муддати ўтган қарздорлиги, 12.743.000 сўм кредитнинг фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Ундирув “О” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратилсин. Жавобгар “Х” оилавий корхонасидан республика бюджетига 3.639.140 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев