Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5013 Дата решения 06.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FIRALIT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Навоий савдо саноат масъулияти чекланган жамияти
Source ID 997508 Claim ID 2995257 PDF Hash 3e2ae8aacd885665... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФК 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 6 декабрь 4-2101-2202/5013-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “П” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “Ф” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “П” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Ф” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 79.950.086 сўм асосий қарз, 39.975.043 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, амалга оширилган ишлар учун тўловлар тўлаб берилмаганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида ишончнома билан иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 март куни бурғулуш ишларини амалга ошириш бўйича 2-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жами 79.950.086 сўмлик ишлар бажарилганлиги, бироқ, бажарилган ишлар учун тўловлар тўлаб берилмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Шу боис, суд даъво талабининг 79.950.086 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 12.276.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар тўловларни ўз вақтида тўламаганда даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан пеня хисоб-китоби тўғри. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини, олдиндан тўлов амалга оширилмасдан маҳсулотлар етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини, манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини 5.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 1.199.251 сўм давлат божи, 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатларини, 24.000 сўм почта ҳаражатларини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ф” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 79.950.086 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган 1.199.251 сўм давлат божи, 75.000 сўм видеоконференалоқа харажатларини ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев