← Назад
Решение #731038 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law | |
| исми ФК | 112 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/4069-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХХ манфаатида,
жавобгарлар ХХХХ ва ХХХХ масъулияти чекланган жамиятларидан
2.564.269.906 сўм кредит қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка
қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида
даъвогарнинг вакили Х.Н. (05.01.2022 йилдаги 17-сонли ишончнома
асосида), жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамияти раҳбари Х.М.,
вакили М.М. (19.10.2022 йилдаги 00047-сонли адвокатлик ордери ва
19.10.2022 йилдаги 5-сонли ишончнома асосида), жавобгар ХХХХ
масъулияти чекланган жамияти вакили А.З. (ишончнома асосида)лар
иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар ХХХХ ва ХХХХ масъулияти чекланган жамиятларидан
2.564.269.906 сўм кредит қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган
жамияти вакиллари ушбу қарздорлик суммаси аввал Зарафшон туманлараро
иқтисодий суди томонидан 4-2101-2202/669-сонли иқтисодий иш доирасида
муҳокама қилиниб, ундирилганлиги сабабли иқтисодий ишни иш юритишдан
тугатишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган
жамияти вакили даъвони рад қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг фикрини эшитиб,
даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 07.05.2021 йилда
454-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар
жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятига 36 ой муддатда қайтариш
шарти билан 2.400.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар ХХХХ масъулияти
чекланган жамияти эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит
фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб
жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятига тегишли суммани
шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз мажбуриятларини
қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга
ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида
қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 11.05.2021 йилда
Ksh 035179 NV-сонли ипотека шартномаси тузилган. Шартномага кўра
жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Навоий
шаҳар, Саноат зонаси ҳудуди, Инспекторлар кўчасида жойлашган умумий
майдони 4.233,62 кв.м., қурилиш майдони 676,23 кв.м. бўлган
автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларни ювиш
шахобчаси гаровга қўйилган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши
гаров ҳисобланади.
Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 16.05.2022 йилдаги 42101-2202/669-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан ХХХХ фойдасига
2.400.000.000 сўм кредит қарздорлиги, 164.269.906 сўм кредит фоизи
қарздорлиги ундирилиб, даъвонинг ундирувни гаровга қаратиш қисми
ФКнинг 112-моддаси 1-қисмини қўллаган ҳолда яъни, тарафлар ўртасида
тузилган ипотека шартномаси тегишли равишда давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги сабабли ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратишни
қаноатлантириш рад қилинган.
Бироқ, кейинчалик ушбу ипотека шартномаси тегишли равишда давлат
рўйхатидан ўтказилган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаси ва у томонидан тақдим қилинган далил билан
тасдиқланади.
Суд, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятининг даъво
суммасида кўрсатилган қарздорлик суммаси юқорида қйд қилинган 4-21012202/669-сонли иш доирасида муҳокама қилинганлиги сабабли иқтисодий
ишни иш юритишдан тугатиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. Чунки,
аввалги иқтисодий ишда даъво предмети карздорлик суммасини ундириш
ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш бўлиб, фақатгина
даъвонинг ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш қисми ипотека
шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли қаноатлантиришн рад
қилинган. Бироқ, ушбу даъво судга берилган пайтда ипотека шартномаси
тегишли равишда давлат рўйхатидан ўтказилган. Яъни, даъвонинг асоси
ўзгарган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 110моддаси 2-бандига кўра фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий
суднинг ѐки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги,
айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса иш юритиш
тугатилиши кўрсатилган.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган
жамиятининг даъвогар олдида 2.564.269.906 сўм кредит қарздорлигини
ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган далиллар ва суд
мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан
тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган
жамияти зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгарлар ХХХХ ва ХХХХ масъулияти чекланган жамиятларидан
даъвогар ХХХХ фойдасига 2.564.269.906 сўм кредит қарздорлиги,
24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундируви жавобгар ХХХХ
масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган Навоий шаҳар, Саноат
зонаси ҳудуди, Инспекторлар кўчасида жойлашган умумий майдони
4.233,62 кв.м., қурилиш майдони 676,23 кв.м. бўлган автомобилларга
техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларни ювиш шахобчасига
қаратилсин.
3. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 51.285.399 сўм давлат божи ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов